Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг навбатдан ташқари саммитида коронавирус пандемияси оқибатларига қарши самарали курашиш бўйича бир қатор таклифларни илгари сурди.
Ўзбекистонда COVID-19 инфекцияси оғир кечаётган беморларни даволашда соғайган беморлар қон плазмасидан фойдаланиш бўйича янги усулнинг амалиётга жорий этилиши кутилмоқда.
Саудия Арабистони, Россия ва бошқа ОПЕК+ давлатлари 30 июнгача нефть қазиб олишни кунига 10 млн баррелга камайтиришга келишиб олди. 2022 йилга қадар бу кўрсаткични 6 млн баррелгача қисқартириш режалаштирилмоқда. Келишувга қўшилишдан фақат Мексика бош тортди.
Ғузор туман прокурори Бекзод Суюнов туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
8 апрель куни ёққан қор Тошкентда 7 мингга яқин дарахтни шикастлагани маълум бўлди. Ободонлаштириш бошқармаси йўлларни тозалашда давом этмоқда. Лекин автомобиль ҳаракатланишига чекловлар сабабли экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари қийинчиликларга дуч келишмоқда.
Ўзбекистонда коронавирус чет элдан келган 94 нафар фуқарода аниқланган бўлиб, улардан 440 кишига инфекция юққан. Ушбу касалликнинг эпидемиологик суриштирув ишлари бўйича электрон тизим яратилиб, беморларнинг эпидемиологик маршрути аниқланмоқда.
Наманган вилоятида тўрт нафар бемор коронавирусдан бутунлай соғайиб, реабилитацияга олинди. Жами тузалганлар сони 42 нафарга етди.
Коронавирус инфекцияси аниқланган Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон интенсив терапия бўлимини тарк этди. У ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда. Энди Жонсон касалхонада шифокорлар кузатувида қолади.
Коронавирус пандемияси сабабли Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция 10 апрелдан бошлаб Яманда ўт очишни икки ҳафтага тўхтатди.
Хусусий оролда ўтказилиши режалаштирилган UFC-249 мусобақаси вақтинча қолдирилди. Буни Disney ва ESPN компаниялари талаб қилишган. Жангларнинг қачон бўлиб ўтиши номаълум.
Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашаётган янги клиникалар учун тиббий жиҳозлар сотиб олишга 17 млн доллар йўналтирди. Соғлиқни сақлаш ва бизнесни қўллаб-қувватлашга қўшимча 140 млн доллар ажратиш масаласи кўриб чиқилади.
Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг навбатдан ташқари саммитида иштирок этади. Видеоанжуман тарзида ўтказиладиган тадбирда коронавирус пандемияси тарқалишига йўл қўймаслик масалалари муҳокама қилинади.
Яқин кунларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Тоғолди ва тоғли туманларда сел келиши хавфи бор.
Яна 42 кишида COVID-19 инфекцияси аниқланиб, жами тасдиқланган ҳолатлар 624 тага етди.
Қашқадарёда Spark автомобилида жарлик устидаги сув қувуридан ўтган ҳайдовчига 2,23 млн сўмлик жарима тайинланди. Қувур устига эса тўсиқ ўрнатилди.
COVID-19 коронавирус инфекциясининг тарқалиши давлатлар иқтисодиётига катта зарар етказмоқда. «Газета.uz» бир қатор ривожланган ва қўшни мамлакатларнинг коронавирус пандемиясига қарши қабул қилган иқтисодий рағбатлантириш дастурларининг қисқа таҳлилини тақдим этади.
Марказий банкка ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти тўхтаб қолмаслиги учун банклар орқали 30 триллион сўм айланма маблағлар ажратилишини таъминлаш топширилди. Банкларга маблағларни янги иш ўринлари яратиш учун йўналтириш тавсия этилди.
Бош вазир Абдулла Арипов, ИИВ раҳбари Пўлат Бобожонов, бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров ва, эҳтимол, бошқа ҳукумат вакиллари вирус блокаторларидан фойдаланишни бошлашди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна 8 нафар коронавирус беморининг тўлиқ соғайганини хабар қилди. Шундай қилиб, тузалганлар сони 38 нафарга етди.
Ўзбекистонда тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони 582 тага етди. Яна 27 кишида инфекция аниқланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг