Архив

«Ўзбекистон 24» телеканали директори МТРК раиси ўринбосари этиб тайинланди
19 март 2020, 13:24

«Ўзбекистон 24» телеканали директори МТРК раиси ўринбосари этиб тайинланди

«Ўзбекистон 24» телеканали директори Мадамин Сафаров Миллий телерадиокомпания раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Алишер Хўжаев эса МТРК раиси бўлди (бунга қадар вазифасини бажарувчи эди).

РШТЁИМ ва 1-клиник шифохона карантинга олингани юзасидан изоҳ берилди
19 март 2020, 13:06

РШТЁИМ ва 1-клиник шифохона карантинга олингани юзасидан изоҳ берилди

РШТЁИМ шифокорлардан бири ўзида коронавирус аломатлари борлигидан шубҳа қилгани боис у ишлаётган бўлим маълум муддат ёпилди. 1-клиник шифохона эса Туркияга борганини яширган беморда вирус тасдиқлангани учун карантинга олинди.

Тошкентда автобуслар ҳаракати оралиқ интерваллари узайтирилмоқда
19 март 2020, 11:54

Тошкентда автобуслар ҳаракати оралиқ интерваллари узайтирилмоқда

Тошкентда йўловчи оқими кескин камайган вақтларда атвобуслар ҳаракати оралиқ интерваллари узайтирилмоқда.

Яна беш фуқарода коронавирус аниқланди (жами — 23)
19 март 2020, 11:44

Яна беш фуқарода коронавирус аниқланди (жами — 23)

Яна беш киши — Париждан келган аёлнинг уч қариндоши, Истанбул ва Лондондан келган икки йўловчида коронавирус тасдиқланди. Аниқланган ҳолатлар сони 23 тага етди.

Коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи синовлари бошланди
19 март 2020, 11:29

Коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи синовлари бошланди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесуснинг эълон қилишича, олимлар COVID-19 коронавирусига қарши илк вакцина синовларини бошлаб юборди.

Активларни қайтаришда Гулнора Каримованинг роли умуман йўқ — Адлия вазирлиги
19 март 2020, 00:59

Активларни қайтаришда Гулнора Каримованинг роли умуман йўқ — Адлия вазирлиги

Ўзбекистонга мулкларни Гулнора Каримованинг ўзи қайтарганлиги ҳақидаги таъкидлар ҳуқуқий асосга эга эмас ва шу боис ҳақиқатга тўғри келмайди, дея маълум қилди Адлия вазирлиги. 1,3 млрд доллардан ортиқ миқдордаги мулкларни қайтариш бўйича иш олиб борилмоқда.

Мисрдан келган фуқаролар Навоийда карантинга жойлаштирилди
19 март 2020, 00:48

Мисрдан келган фуқаролар Навоийда карантинга жойлаштирилди

Мисрдан Ўзбекистонга олиб келинган 181 нафар фуқаро Кармана туманидаги НКМК санаториясига карантинга жойлаштирилди.

Яна уч фуқарода коронавирус аниқланди (жами — 18)
19 март 2020, 00:38

Яна уч фуқарода коронавирус аниқланди (жами — 18)

Яна уч киши — Париждан қайтган аёлнинг онаси, келини ва ҳамкасбида ҳам коронавирус тасдиқланди. Аниқланган ҳолатлар сони 18 тага етди.

Президент «Рақамли Тошкент» дастурини амалга оширишга рухсат берди
18 март 2020, 20:59

Президент «Рақамли Тошкент» дастурини амалга оширишга рухсат берди

Жорий йилда «Рақамли Тошкент» дастури доирасида транспортга чипталарни онлайн сотиб олиш, мактабларда онлайн журнал ва кундаликлар, коммунал хизматлар учун онлайн тўловлар ва ягона электрон тиббий карта ягона тизими жорий этилади. Май ойидан «Халқ назорати» портали иш бошлайди.

Тошкентда катта миқдордаги тиббий ниқобларнинг ноқонуний савдосига чек қўйилди
18 март 2020, 20:19

Тошкентда катта миқдордаги тиббий ниқобларнинг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Тошкентда сифат сертификати бўлмаган 123 млн сўмлик 62 минг дона тиббий ниқоблар савдога чиқарилгани аниқланди ва вақтинча олиб қўйилди.

Коронавирус пандемиясининг Ўзбекистонга салбий таъсири бўлиши табиий — Шавкат Мирзиёев
18 март 2020, 19:16

Коронавирус пандемиясининг Ўзбекистонга салбий таъсири бўлиши табиий — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон президенти нефть нархининг пасайиши, хориж валюталарининг қадрсизланиши, хорижий туристлар сонининг камайиши мамлакат иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатишини билдирди.

Шавкат Мирзиёев коронавирус бўйича халққа мурожаат қилди
18 март 2020, 18:55

Шавкат Мирзиёев коронавирус бўйича халққа мурожаат қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 март куни маҳалла ва оила масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишининг бошида коронавирус муаммосига тўхталиб ўтди.

Давлат идораларида кар-соқовлар учун масофавий таржимонлар ёрдам беради
18 март 2020, 17:35

Давлат идораларида кар-соқовлар учун масофавий таржимонлар ёрдам беради

Эшитиш қобилияти паст бўлган одамларнинг ижтимоийлашувини яхшилаш бўйича синов лойиҳа ишга туширилди — банклар, ҳокимиятлар ва давлат хизматлари марказларига сурдотаржимонлар онлайн марказига уланган планшетлар ўрнатилади. Улар ёрдамида кар-соқов ташриф буюрувчилар оператор билан мулоқот қилишлари мумкин.

«Ўзбеккино» 30 та янги фильм премьерасини ТВ орқали намойиш этади
18 март 2020, 17:13

«Ўзбеккино» 30 та янги фильм премьерасини ТВ орқали намойиш этади

«Ўзбеккино» яқин икки ҳафтада премьераси ўтказилиши режалаштирилган 30 та янги фильмни телеканалларга бепул тақдим этди. Фильмлар Наврўз байрами кунлари намойиш этилади.

Коронавирус: Инфекция аниқланганлар сони 15 кишига етди
18 март 2020, 15:18

Коронавирус: Инфекция аниқланганлар сони 15 кишига етди

Истанбулдан келган фуқаронинг турмуш ўртоғи ва Лондондан келган яна бир фуқарода коронавирус аниқланди. Инфекцияни юқтирганлар сони 15 нафарга етди.

Қонунчилик палатаси йиғилишлари вақтинча бекор қилинди
18 март 2020, 13:29

Қонунчилик палатаси йиғилишлари вақтинча бекор қилинди

Қонунчилик палатасидаги йиғилишлар ҳамда апрелда ўтказилиши режалаштирилган ҳукумат соати вақтинча бекор қилинди. Депутатлар ўз ишларини давом эттиради, қонун лойиҳалари мессенжерлар орқали муҳокама қилинмоқда.

Микрокредит ва микроқарз миқдорлари оширилди
18 март 2020, 12:51

Микрокредит ва микроқарз миқдорлари оширилди

Қарз олувчига тадбиркорлик фаолияти учун микрокредит ва микроқарз миқдорлари оширилди.

Гулнора Каримова устидан суд жараёни якунига етди
18 март 2020, 12:23

Гулнора Каримова устидан суд жараёни якунига етди

Гулнора Каримова ва у томонидан ташкил этилган жиноий уюшма аъзоларига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

Ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофот таъсис этиш режалаштирилмоқда
18 март 2020, 12:18

Ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофот таъсис этиш режалаштирилмоқда

Математика муаммолари ечимини илгари сурган олимларга 100 минг долларлик Ал-Хоразмий халқаро мукофотини тақдим этиш таклиф қилинмоқда.

Ички саёҳатлар ва оммавий тадбирлар вақтинчалик тўхтатилади
18 март 2020, 12:06

Ички саёҳатлар ва оммавий тадбирлар вақтинчалик тўхтатилади

Ўзбекистонда барча ички саёҳатлар ва оммавий тадбирлар мамлакатда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият барқарор ҳолатга келгунга қадар вақтинча тўхтатилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг