Тошкентдаги 51-автобус йўналишида Хитойнинг Yutong электробусини синовдан ўтказиш бошланди. У бир марталик қувват билан 300 км дан зиёд масофани босиб ўта олади.
Вазирлар Маҳкамасида коронавирус эпидемиясининг Ўзбекистон туризмига таъсирлари муҳокама қилинди. Сайёҳлик операторларига солиқ таътиллари бериш ва ички йўналишларда авиақатновлар сонини ошириш таклиф қилинди.
Вазирлар Маҳкамаси Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан кузатувчи-давлат мақомида ҳамкорлик қилиш таклифини маъқуллади. Ушбу таклиф Олий Мажлисга киритилади.
«Ўзбекнефтгаз»га қарашли 45дан ортиқ автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида дизель ёқилғисининг нархи пасайтирди.
«Ўзавтосаноат» Жиззахда Uzbekistan Peugeot Citroёn Automotive автозаводи лойиҳаси ёпилганини тасдиқлади. Бу ерда Volkswagen тўртинчи ва бешинчи авлод Caddy автомобилларини йиғади.
Президент фармони билан Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан жазо муддатини ўтаётган 83 нафар аёллар афв этилди.
Ўзбекистон ҳозирча Хитойга газ етказиб беришни тўхтатмади, аммо огоҳлантириш хатини қабул қилган. Аввалроқ PetroChina газ импортини коронавирус туфайли қисқартиши ҳақида хабар берилганди.
Президент «Навоий кон-металлургия комбинати» бўйича янги қарорни имзолади. У табиий уран ва нодир металларни қазиб олиш ва қайта ишлаш корхонаси — «Навоийуран» давлат корхонасига ўзгартирилди.
Дам олиш кунлари ҳаво салқин бўлиб, кечки ҳарорат −1…−2 даражагача тушади. Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда.
«Ўзагрокимёҳимоя» бошқаруви раиси бўлиб ишлаган Олимжон Исаев Наманган шаҳри ҳокими лавозимига тасдиқланди.
«Ўзбекистон почтаси» коронавирус тарқалгани сабабли Хитойдан почта жўнатмаларини етказиб бериш кечикаётганини маълум қилди.
C.A.T. Science Accelerator илмий лойиҳалар стартап-акселераторига келиб тушган 253 та аризадан 29 таси танлаб олинди. Ўтган йилги акселераторда иштирок этган учта стартап лойиҳа умумий ҳисобда 200 минг доллар миқдоридаги инвестицияни қўлга киритган эди.
Хитойнинг йирик нефт-газ компанияси табиий газ сотиб олиш бўйича шартномаларни тўхтатгани хабар қилинди. Ўзбекистон томони бу хабарга ҳозирча муносабат билдиргани йўқ.
ХТВ ижтимоий тармоқларда коронавирус туфайли мактаб ўқувчилари 15 мартдан таътилга чиқарилиши ҳақидаги хабарларни рад этди. Ўқувчилар ҳар доимгидек 21 мартдан етти кунлик таътилга чиқарилади.
Ўзбекистонликлар узоқ пайт кутган янгилик янгради — прописка тизими бекор қилинади. Аммо унинг ўрнини нима эгаллайди? Янги тизимнинг пропискадан фарқи борми?
Марказий банк раҳбари Мамаризо Нурмуратов автокредитлаш билан фаол шуғулланаётган банклар ҳозирча хатарларни англаб етмаётганини таъкидлади. МБ фоиз ставкаси 28−32 фоизни ташкил этаётган автокредитлаш бозорини барқарорлаштириш учун чоралар кўради.
Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрига сенатор Гавҳар Алимова ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Сенаторлар жарималарни 15 кун ичида тўлаганларга 30 фоиз чегирма жорий этиш ва тўловлар муддатини 30 кунгача узайтириш тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Қонун кучга кириши учун президент томонидан имзоланиши лозим.
Асосий ставка йиллик 16 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди — Ўзбекистон Марказий банкининг изоҳи.
Президент Шавкат Мирзиёев ва ЕТТБ раҳбари Сума Чакрабарти инфратузилмаларни модернизация қилиш, банк сектори ва саноатнинг бир қатор соҳаларини ривожлантириш бўйича лойиҳаларни муҳокама қилди. Банк Ўзбекистондаги ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг