Архив

«Асосий мақсад — бозорни ҳимоя қилиш». Фармагентлик — бир қатор дориларга бож жорий этилиши ҳақида
29 январь 2025, 18:16

«Асосий мақсад — бозорни ҳимоя қилиш». Фармагентлик — бир қатор дориларга бож жорий этилиши ҳақида

Импорт дори воситаларига (антибиотиклар, вирусга қарши, гормональ ва бошқа препаратлар) 2 фоизли бож жорий этилиши Ўзбекистон бозорини ҳимоя қилиш билан боғлиқ, дея изоҳ берди Фармацевтика агентлиги «Газета.uz»га. Агентлик бошқа давлатларда ҳам дорилар импортига божлар жорий қилинганини таъкидлади.

Тошкентдаги КҲАЙдан Махтумқули кўчасига янги йўл очилди
29 январь 2025, 18:13

Тошкентдаги КҲАЙдан Махтумқули кўчасига янги йўл очилди

Кичик ҳалқа автомобиль йўлидан эски ТошМИ яқинидаги Махтумқули кўчасига тушиш йўлининг реконструкцияси якунланди. Махтумқулидан КҲАЙга чиқиш ўнгга бурилиш орқали ташкил этилди. КҲАЙга чиққанда ҳам ўнгга, ҳам чапга бурилиш имконияти мавжуд. Аввалги Махтумқулидан КҲАЙга чапга бурилиш энди ёпиқ.

Қўшни давлатлардан олиб келинган қарийб 8 кг гиёҳванд моддалар савдосига чек қўйилди
29 январь 2025, 17:26

Қўшни давлатлардан олиб келинган қарийб 8 кг гиёҳванд моддалар савдосига чек қўйилди

Ўзбекистоннинг учта ҳудудида қўшни давлатлардан олиб келинган гиёҳванд моддалар айланмасига чек қўйилди. Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.

Ўзбекистонда бир қатор импорт дориларга бож жорий этилмоқда
29 январь 2025, 17:17

Ўзбекистонда бир қатор импорт дориларга бож жорий этилмоқда

Ўзбекистонга бир қатор дори-дармонларни олиб кириш учун 2 фоиз миқдорида божхона божи жорий этилмоқда. Улар орасида антибиотиклар, оғриқ қолдирувчи, яллиғланиш ҳамда вирусга қарши, гормонал ва бошқа препаратлар бор.

Риштонда кулолчилик тарихи музейи очилади
29 январь 2025, 16:32

Риштонда кулолчилик тарихи музейи очилади

Фарғонанинг Риштон туманида кулолчилик тарихига оид музей ташкил этилади. 1 апрелга қадар музейга ажратилган бинонинг тоифаси ўз фаолиятига тўлиқ мослаштирилади.

Фармацевтика соҳасидаги стартап лойиҳаларни молиялаштирадиган венчур жамғармаси ташкил этилади
29 январь 2025, 16:15

Фармацевтика соҳасидаги стартап лойиҳаларни молиялаштирадиган венчур жамғармаси ташкил этилади

Ўзбекистонда фармацевтика соҳасининг биофармацевтика, ҳужайра технологиялари, онкология каби йўналишларидаги стартап лойиҳаларни молиялаштирадиган венчур жамғармаси ташкил этилади.

Фарғона вилоятидаги айрим олийгоҳлар негизида учта янги университет ташкил этилади
29 январь 2025, 15:46

Фарғона вилоятидаги айрим олийгоҳлар негизида учта янги университет ташкил этилади

Фарғона политехника институти ва ТАТУ Фарғона филиали негизида Фарғона давлат техника университети ташкил қилинади. Яна учта олийгоҳ негизида эса Қўқон давлат университети очилади.

ChatGPT рақобатчиси. Хитойнинг DeepSeek сунъий интеллекти ҳақида нималар маълум?
29 январь 2025, 15:22

ChatGPT рақобатчиси. Хитойнинг DeepSeek сунъий интеллекти ҳақида нималар маълум?

Хитойнинг DeepSeek стартапи OpenAI`нинг ChatGPT`сидан қолишмайдиган, аммо ишлаб чиқариш нархи бир неча баробар арзонроқ бўлган сунъий интеллект моделини яратиш орқали жаҳон фонд бозорларига таъсир кўрсатди. DeepSeek ҳақида нималар маълум ва у қандай қилиб муваффақиятга эришди — «Газета.uz» шарҳида.

Ўзбекистонда туғилишлар сони 2017 йилдан бери илк бор пасайди
29 январь 2025, 14:44

Ўзбекистонда туғилишлар сони 2017 йилдан бери илк бор пасайди

2024 йилда Ўзбекистонда 2023 йилга нисбатан туғилиш 3,7 фоизга камайиб, 926,4 мингта бола туғилди. Бу 2017 йилдан бери туғилишнинг биринчи марта камайиши ҳисобланади. Бундан ташқари, ўлимлар сони кетма-кет икиинчи йил кўпайди, никоҳларда эса 2022 йилда бошланган пасайиш давом этмоқда.

Тошкент-Андижон пулли автомобиль йўлини лойиҳалаштириш ва қуриш бўйича тендер эълон қилинди
29 январь 2025, 11:58

Тошкент-Андижон пулли автомобиль йўлини лойиҳалаштириш ва қуриш бўйича тендер эълон қилинди

Тошкент-Андижон пулли автомобиль йўлини давлат-хусусий шериклик асосида лойиҳалаштириш, қуриш, молиялаштириш, бошқариш ва техник хизмат кўрсатиш юзасидан тендер эълон қилинди. Лойиҳанинг биринчи босқичи умумий узунлиги 171 километрни ташкил этади (Тошкентдан Ангренгача ва Қамчиқ довони).

1 апрелдан рецептсиз бериладиган дорилар учун чекланган савдо устамалари татбиқ этилмайди
29 январь 2025, 11:53

1 апрелдан рецептсиз бериладиган дорилар учун чекланган савдо устамалари татбиқ этилмайди

Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан чекланган савдо устамалари фақат рецепт билан бериладиган дори воситалари тоифасига нисбатан татбиқ этилади. Бу дистрибьюторлар учун чекланган устама базавий нархнинг 15 фоизини, дорихоналар учун харид нархининг 20 фоизини ташкил этарди.

Электрон дўконларга оид шикоятларнинг аксарияти маиший техниканинг нуқсонли экани билан боғлиқ — Рақобат қўмитаси
29 январь 2025, 11:06

Электрон дўконларга оид шикоятларнинг аксарияти маиший техниканинг нуқсонли экани билан боғлиқ — Рақобат қўмитаси

Рақобат қўмитасига 2024 йилда электрон тижорат соҳасига оид 1328 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 81,9 фоизи ижобий ҳал этилган. Муаммоларнинг аксарияти маиший техниканинг нуқсонли экани билан боғлиқ.

Тошкентда автобус йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилди
29 январь 2025, 09:32

Тошкентда автобус йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилди

Миробод туманида автобус ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб, йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилди. ЙТҲ оқибатида тан жароҳат олганлар йўқ.

Саудия Арабистонидаги Ислом санъати биенналесида Ўзбекистон музей артефактлари намойиш этилди
29 январь 2025, 04:14

Саудия Арабистонидаги Ислом санъати биенналесида Ўзбекистон музей артефактлари намойиш этилди

Ўзбекистон Жидда шаҳрида (Саудия Арабистони) очилган иккинчи Ислом санъати биенналесида иштирок этмоқда. Мамлакат ноёб музей ашёлари, жумладан, VIII асрга оид Катталангар Қуръони, XVI асрга оид «Зиж-и Улуғбек»нинг астрономик жадваллари ва бошқа артефактларни намойиш қилмоқда.

«Белни маҳкам боғлаш ва имкониятга яраша яшаш вақти келди». Тоқаев — Қозоғистон ҳукуматига
29 январь 2025, 03:48

«Белни маҳкам боғлаш ва имкониятга яраша яшаш вақти келди». Тоқаев — Қозоғистон ҳукуматига

Қозоғистон раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаев ҳукуматдан ҳозирги дунё воқелиги контекстида «белни маҳкам боғлаб, имкониятга яраша яшашни» талаб қилди. Шунингдек, у Қозоғистон энг яқин қўшнилари, жумладан, Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликни «янги босқичга» кўтариши зарурлигини таъкидлади.

Ўртача иш ҳақи 5,36 млн сўмгача ошди. Бу сўнгги йиллардаги энг паст ўсиш суръати
29 январь 2025, 03:34

Ўртача иш ҳақи 5,36 млн сўмгача ошди. Бу сўнгги йиллардаги энг паст ўсиш суръати

2024 йилда Ўзбекистонда ўртача номинал иш ҳақи 5,3 млн сўмдан ошди, бу 2023 йилга нисбатан 17,4% кўп. Бу, шунингдек, сўнгги етти йилдаги энг паст ўсиш суръати (пандемияли 2020 йилдан ташқари). Тошкентда кўрсаткич 9 млн сўмдан ортди (+21,4%). Ўқитувчи ва шифокорларнинг маоши секинроқ ўсмоқда.

Смогми ё туман? Тошкентликлар яна расмийлардан жавоб ололмади
29 январь 2025, 02:32

Смогми ё туман? Тошкентликлар яна расмийлардан жавоб ололмади

Сешанба куни Тошкент ҳавоси йил бошидан бери энг ифлос даражага етди. Аҳоли кун бўйи ижтимоий тармоқларда бу ҳаводан нафас олиш хавфсизми, каби саволларни берди. Аммо доимгидек на жавоб, на маслаҳат, на бирор тавсия тақдим қилинди.

Ўзбекистонда энди қуёш панеллари ва сув иситгичлари ўрнатилишини прокуратура назорат қилади
28 январь 2025, 22:08

Ўзбекистонда энди қуёш панеллари ва сув иситгичлари ўрнатилишини прокуратура назорат қилади

2025 йилда Ўзбекистонда аҳоли хонадонлари, кичик бизнес ва ижтимоий соҳа объектлари энергия истеъмолининг камида 40 фоизи муқобил энергия манбалари — қуёш панеллари ва қуёш коллекторларини ўрнатиш ҳисобига қопланади. «Бу вазифанинг бажарилиши сўзсиз таъминланади», — деди бош прокурор ўринбосари.

Бандлик бўлими аралашувидан сўнг Enter Engineering ходимига иш ҳақи тўлаб берилди
28 январь 2025, 21:34

Бандлик бўлими аралашувидан сўнг Enter Engineering ходимига иш ҳақи тўлаб берилди

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш бўйича лойиҳа менежери, россиялик Илья Пуц олти ойдан бери иш ҳақи тўламагани учун Enter Engineering устидан шикоят қилди. Чилонзор тумани бандлик бўлими ёрдами билан унга 57 минг доллар тўлаб берилди.

Ўзбекистонда янги электр станциялари ва энергия омборларини тизимга улаш учун 7000 км магистрал тармоқ қурилади
28 январь 2025, 21:06

Ўзбекистонда янги электр станциялари ва энергия омборларини тизимга улаш учун 7000 км магистрал тармоқ қурилади

Тармоққа янги электр станциялари ва энергия сақлаш қувватларини улаш учун Ўзбекистонда 7000 км магистрал тармоқ қурилади, бу эса ҳудудларда энергия балансини таъминлайди — бир вилоятда етишмовчилик бўлса, бошқа жойда қўшимча қувватлар жорий этилади. Бу учун 4 млрд доллар инвестиция жалб қилинади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг