Архив

Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимида қатнашди (фото)
8 сентябрь 2024, 23:21

Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимида қатнашди (фото)

Президент Остона шаҳрида V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди. Мусобақада дунёнинг 90 га яқин давлатидан 2 мингдан ортиқ спортчи кураш, арқон тортиш, камондан ўқ отиш, пойга каби йўналишларда куч синашади.

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Остонага жўнаб кетди
8 сентябрь 2024, 16:26

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Остонага жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Остона шаҳрига жўнаб кетди. Президент у ерда V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари мусобақаларининг очилиш маросимида қатнашади.

Самарқандда ЙТҲ оқибатида 14 ёшли қиз вафот этди
8 сентябрь 2024, 15:19

Самарқандда ЙТҲ оқибатида 14 ёшли қиз вафот этди

Самарқанд туманида «Жигули» мумкин бўлмаган жойдан қайрилиб олаётганида Spark йўлига чиқиб кетиб, тўқнашди. Оқибатда «Жигули» ҳайдовчисининг 14 ёшли қизи вафот этди.

Бухорода Мирзиёев ва Назарбоевнинг норасмий учрашуви бўлиб ўтди (фото)
8 сентябрь 2024, 11:38

Бухорода Мирзиёев ва Назарбоевнинг норасмий учрашуви бўлиб ўтди (фото)

Шавкат Мирзиёев Бухорога ташриф буюриб, Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашди. Улар биргаликда шаҳарнинг диққатга сазовор жойларини кезди.

Паралимпиада: 11-кунда 3 нафар ўзбекистонлик қатнашади
8 сентябрь 2024, 11:32

Паралимпиада: 11-кунда 3 нафар ўзбекистонлик қатнашади

Париждаги Паралимпия ўйинларининг сўнгги кунида Ўзбекистон делегациясининг 3 нафар аъзоси спортнинг 2 та тури бўйича иштирок этади. Тақвим.

Фирибгарликда айбланиб қидирувда бўлган аёл Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди
8 сентябрь 2024, 10:04

Фирибгарликда айбланиб қидирувда бўлган аёл Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди

Фирибгарликда айбланиб, 3 йилдан буён қидирувда бўлган 43 ёшли аёл Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди. Ушбу шахсдан жабр кўрган фуқаролардан консуллик ёки ИИВга мурожаат қилишлари сўралди.

Қирғизистон «Толибон»ни тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқарди
8 сентябрь 2024, 09:48

Қирғизистон «Толибон»ни тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқарди

Қирғизистон ТИВ «минтақавий барқарорликни мустаҳкамлаш ва мулоқотни давом эттириш» мақсадида «Толибон»ни тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқарди. Мамлакат Афғонистонда ҳамда бутун минтақада тинч муҳитни таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш тарафдорилигини билдирди.

Президент Паралимпия чемпионлари билан телефон орқали суҳбатлашди
8 сентябрь 2024, 09:27

Президент Паралимпия чемпионлари билан телефон орқали суҳбатлашди

Президент Париждаги Паралимпия ўйинларида олтин ва бронза медаль олган спортчилар Нурхон Қурбонова ҳамда Толиббой Йўлдошев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Довурхон Кароматов Паралимпия ўйинларининг бронза медалини қўлга киритди
8 сентябрь 2024, 09:11

Довурхон Кароматов Паралимпия ўйинларининг бронза медалини қўлга киритди

Парадзюдочи Довурхон Кароматов -90 кг вазн тоифасида грузиялик рақибини енгиб, бронза медалини олди. У Токио-2021 Паралимпия ўйинларида кумуш медални қўлга киритганди.

Пара пауэрлифтинг: Рўза Кузиева кумуш медаль соҳиби бўлди
7 сентябрь 2024, 17:20

Пара пауэрлифтинг: Рўза Кузиева кумуш медаль соҳиби бўлди

Пара пауэрлифтинг бўйича баҳсларда Рўза Кузиева 147 кг натижа қайд этиб, кумуш медални қўлга киритди. Унинг натижаси биринчи ўринни эгаллаган бразилиялик спортчиникидан 1 кг камроқ бўлди. Ўзбекистон учун бу 9-кумуш медалдир.

Нурхон Қурбонова жаҳон рекордини янгилаб, Паралимпия чемпиони бўлди
7 сентябрь 2024, 14:54

Нурхон Қурбонова жаҳон рекордини янгилаб, Паралимпия чемпиони бўлди

Найза улоқтириш дастурида қатнашган ўзбекистонлик параатлет Нурхон Қурбонова 21.12 метр натижа қайд этиб, олтин медаль олди. Спортчи бу билан ўзи ўрнатган жаҳон рекордини янгилади. Бир неча кун олдин Қурбонова ядро улоқтириш баҳсларида бронза медалига сазовор бўлганди.

Журналистларга Азиз Воитовга оид очиқ суд мажлисидан фото ва видео олиш тақиқланди. Бу президент фармонига зид
7 сентябрь 2024, 12:39

Журналистларга Азиз Воитовга оид очиқ суд мажлисидан фото ва видео олиш тақиқланди. Бу президент фармонига зид

Собиқ вазир Азиз Воитов ва яна 49 судланувчига оид судда ОАВ вакилларига фото, видео олиш ҳамда аудио ёзиб олиш тақиқланди. Айрим адвокатлар журналистларни ёлғон тарқатишда айбламоқда. Антикоррупция агентлиги бундай қарор президент фармонига зидлигини айтиб, мажлисни жонли эфирга узатишга чақирди.

Sliva.app Telegram боти орқали компаниялар хизматларини онлайн банд қилиш мумкин
7 сентябрь 2024, 11:00

Sliva.app Telegram боти орқали компаниялар хизматларини онлайн банд қилиш мумкин

Sliva.app орқали мижозлар тадбиркор ва компанияларнинг хизматлари ва иш вақти ҳақида маълумот олиш, шунингдек, ушбу хизматларни онлайн банд қилишни Telegram боти ёрдамида амалга ошириши мумкин.

Паралимпиаданинг 10-кунида 15 нафар ўзбекистонлик иштирок этади
7 сентябрь 2024, 10:53

Паралимпиаданинг 10-кунида 15 нафар ўзбекистонлик иштирок этади

Парижда ўтаётган Паралимпия ўйинларининг ўнинчи кунида Ўзбекистон делегациясининг 15 нафар аъзоси спортнинг 6 та тури бўйича иштирок этади. Тақвим.

Тошкентдаги мусиқа фестивалида оммавий жанжал юз берди (видео)
7 сентябрь 2024, 10:21

Тошкентдаги мусиқа фестивалида оммавий жанжал юз берди (видео)

Тошкент шаҳрида ўтаётган мусиқа фестивали давомида оммавий жанжал юз берди. ИИББ 5 нафар вояга етмаган шахснинг ота-онасига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилганини маълум қилди. Қолган фуқароларга нисбатан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Бухородаги 4-тергов ҳибсхонасида узоқ муддатли учрашув хоналари ташкил этилди
7 сентябрь 2024, 09:39

Бухородаги 4-тергов ҳибсхонасида узоқ муддатли учрашув хоналари ташкил этилди

Бухоро шаҳридаги 4-тергов ҳибсхонасида маҳкумлар учун узоқ муддатли учрашув хоналари йўқлиги аниқланди ва улар омбудсман тавсиясига кўра ташкил этилди. Қонунчиликда маҳкумлар яқин қариндошлари билан йилига 6 марта қисқа ва 6 марта узоқ муддатли учрашувлардан фойдаланиши мумкинлиги белгиланган.

15 ёшли Шаҳина Йигиталиева — Паралимпия ўйинлари кумуш медали соҳиби
6 сентябрь 2024, 23:49

15 ёшли Шаҳина Йигиталиева — Паралимпия ўйинлари кумуш медали соҳиби

Ўзбекистон делегациясининг энг ёш вакили, 15 ёшли Шаҳина Йигиталиева Паралимпия ўйинларининг кумуш медалини қўлга киритди. У найза улоқтириш баҳсларида 43,12 метр натижа билан иккинчи бўлди.

6 сентябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
6 сентябрь 2024, 23:21

6 сентябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Ўзбекистонда илк бор ўтказилган «Шарқ-Аксилтеррор» машғулотлари, метро бекатларида ўрнатиладиган металл детекторлар, «Марказий Осиё — Германия» саммитида иштирок этадиган Олаф Шольц, Паралимпиада ғолибларини табриклаган президент ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Деновда йўл қуриш учун минглаб дарахтларни кесиш масаласи яна кун тартибига чиқди
6 сентябрь 2024, 23:03 1

Деновда йўл қуриш учун минглаб дарахтларни кесиш масаласи яна кун тартибига чиқди

2023 йил июлида Эковазирлик рад жавобидан кейин Сурхондарё ва Бухородаги автомобиль йўли қурилишида ўн минглаб дарахт кесилиши тўхтатиб қолинганди. Вазирлик «инсон ҳаёти хавфсизлигини таъминлаш нуқтаи назаридан» лойиҳани амалга ошириш масаласи ҳукумат комиссиясида кўриб чиқилаётганини маълум қилди.

Дзюдочи Учқун Қуронбоев Паралимпия ўйинлари бронза медалини қўлга киритди
6 сентябрь 2024, 21:25

Дзюдочи Учқун Қуронбоев Паралимпия ўйинлари бронза медалини қўлга киритди

Ўзбекистон вакили Учқун Қуронбоев парадзюдо бўйича Паралимпия ўйинларида бронза медални қўлга киритди. У учинчи ўрин учун баҳсда жанубия кореялик рақибини мағлуб этди. Бу — Қуронбоев учун Паралимпиадалардаги иккинчи медаль.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг