Архив

Рақобат қўмитаси CAU (Akfa) университетига нисбатан иш қўзғатди
4 сентябрь 2024, 15:24

Рақобат қўмитаси CAU (Akfa) университетига нисбатан иш қўзғатди

CAU (Akfa) университети лицензия олинмаган Тижорат ҳуқуқи йўналиши учун талабалар билан шартнома тузгани аниқланди. Бироқ бу йўналишда таълим тўхтаб қолган. Рақобат қўмитаси ОТМга 7 нафар талабага 167,5 млн сўмни қайта ҳисоб-китоб қилиш ва бошқа мурожаатлар бўйича ҳам ишлаш юзасидан кўрсатма берди.

Самарқандда Lacetti дўконга келиб урилиши оқибатида бир киши жароҳатланди
4 сентябрь 2024, 12:35

Самарқандда Lacetti дўконга келиб урилиши оқибатида бир киши жароҳатланди

Каттақўрғон туманида Lacetti дўконга келиб урилди. Ҳодиса оқибатида дўкон ичидаги бир киши жароҳатланди.

Ўзбекистонда август ойида инфляция: пропан 20,2 фоизга, гўшт 4,9−5,3 фоизга қимматлашди
4 сентябрь 2024, 11:55

Ўзбекистонда август ойида инфляция: пропан 20,2 фоизга, гўшт 4,9−5,3 фоизга қимматлашди

Август якунларига кўра, Ўзбекистонда инфлация 0,5 фоиз даражасида қайд этилди. Йиллик инфляция 10,47 фоиз даражасида сақланиб қолди. Пропан (20,2%), мол гўшти (5,3%) ва қўй гўшти (4,9%), картошка (5,5%) кескин қимматлашди. Дори-дармонлар нархи ўсишда давом этмоқда.

ДХХ раиси: Терроризмга қарши курашда бирга ҳаракат қилиш орқали натижага эришиш мумкин
4 сентябрь 2024, 11:18

ДХХ раиси: Терроризмга қарши курашда бирга ҳаракат қилиш орқали натижага эришиш мумкин

ШҲТ ва МДҲ маконида кечаётган мураккаб ҳарбий-сиёсий жараёнлар давлатлардан терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўйича ҳаракатларни бирлаштиришни талаб қилмоқда, деди Ўзбекистон ДХХ раиси Абдусалом Азизов. У, шунингдек, терроризмга қарши курашда Афғонистонга ёрдам бериш муҳимлигини таъкидлади.

Президент: Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялаш терроризм ва экстремизмга қарши курашнинг асосидир
4 сентябрь 2024, 10:54

Президент: Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялаш терроризм ва экстремизмга қарши курашнинг асосидир

Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ва илгари суриш, шунингдек, қонун устуворлиги принципига оғишмай риоя этиш терроризм ва экстремизмга қарши курашишнинг фундаментал асосидир. Бу ҳақда президент Тошкентдаги ШҲТ МАТ ва МДҲ АМ конференцияси иштирокчиларига мурожаатида айтиб ўтди.

Умумий овқатланиш корхоналарига фойда солиғи ставкаси 50 фоизга камайтирилади, айрим тадбиркорларга эса ҚҚСнинг бир қисми қайтарилади
4 сентябрь 2024, 10:44

Умумий овқатланиш корхоналарига фойда солиғи ставкаси 50 фоизга камайтирилади, айрим тадбиркорларга эса ҚҚСнинг бир қисми қайтарилади

2028 йилгача Ўзбекистондаги умумий овқатланиш корхоналарига фойда солиғи ставкаси 50 фоизга камайтирилади. Шунингдек, туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини ҳамда умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга ҳар ойнинг 25 санасига қадар тўланган ҚҚСнинг бир қисми қайтарилади.

Тадбиркорларнинг электр энергияси ва табиий газ ортиқча истеъмоли учун қўшимча тўлови 10 бараварга камайтирилади
4 сентябрь 2024, 10:05

Тадбиркорларнинг электр энергияси ва табиий газ ортиқча истеъмоли учун қўшимча тўлови 10 бараварга камайтирилади

2024 йил 1 ноябргача тадбиркорларга электр энергияси ва табиий газ истеъмоли миқдорларига нисбатан шартномавий лимитларни ошириш ва ундан ортишига йўл қўйилган тақдирда ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси ҳамда табиий газ учун қўшимча тўловни камида 10 бараварга камайтириш чоралари кўрилади.

Фото: Ўзбекистон мактабларида янги ўқув йили бошланди
4 сентябрь 2024, 10:02

Фото: Ўзбекистон мактабларида янги ўқув йили бошланди

Ўзбекистонда мактабларда янги ўқув йили бошланди. Тошкентдаги жамоат транспорти ва кўчалар эрталабдан гавжум бўлди, бироқ йирик тирбандликлар кузатилмади (мактаблар яқинидагилардан ташқари). Аксарият ОТМ талабалари ўқишни кейинги ҳафтадан бошлайди. «Газетa.uz» мухбири Евгений Сорочин фоторепортажи.

Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш маркази очилди
4 сентябрь 2024, 09:49

Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш маркази очилди

Тошкентда Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш маркази иш бошлади. У Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Колумбия университети (АҚШ), ЮНИСEФ ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди.

Паралимпия ўйинлари: 7-кунда Ўзбекистондан 10 нафар спортчи қатнашади
4 сентябрь 2024, 08:36

Паралимпия ўйинлари: 7-кунда Ўзбекистондан 10 нафар спортчи қатнашади

Парижда ўтаётган Паралимпия ўйинларининг еттинчи кунида Ўзбекистон делегациясининг 10 нафар аъзоси спортнинг 4 та тури бўйича иштирок этади. Хусусан, ядро улоқтириш бўйича кумуш медаль олган Кубаро Ҳакимова диск улоқтириш баҳсларида қатнашади. Тақвим.

ФАО раҳбари Цюй Дунъюй Ўзбекистонга келади
4 сентябрь 2024, 07:55

ФАО раҳбари Цюй Дунъюй Ўзбекистонга келади

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори Цюй Дунъюй 5−6 сентябрь кунлари Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлади. У Тошкентда «Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган давлатлар озиқ-овқат хавфсизлиги ва барқарор ривожланиш мақсадлари» халқаро форумида иштирок этади.

Шавкат Мирзиёев икки карра Паралимпия чемпиони бўлган Бобур Омонов билан телефонда мулоқот қилди
3 сентябрь 2024, 18:51

Шавкат Мирзиёев икки карра Паралимпия чемпиони бўлган Бобур Омонов билан телефонда мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев Париждаги Паралимпия ўйинларида ядро улоқтириш бўйича олтин медални қўлга киритиб, икки карра чемпион бўлган Бобур Омонов билан телефонда суҳбатлашди. Президент бу натижа Ўзбекистон паралимпия ҳаракати тарихида муҳим воқеа бўлганини қайд этди.

Европа Иттифоқининг қишлоқ хўжалиги бўйича комиссари Ўзбекистонга келади
3 сентябрь 2024, 18:33

Европа Иттифоқининг қишлоқ хўжалиги бўйича комиссари Ўзбекистонга келади

Европа Иттифоқининг қишлоқ хўжалиги бўйича комиссари Януш Войтсеховский 5−6 сентябрь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. У ҳукумат вакиллари билан учрашади ва денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатларда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича форумда нутқ сўзлайди.

Самарқандда СССРни тиклаш тарафдори бўлган Ўзбекистон фуқаросининг озодлиги чекланди
3 сентябрь 2024, 18:24

Самарқандда СССРни тиклаш тарафдори бўлган Ўзбекистон фуқаросининг озодлиги чекланди

Суд СССРни тиклаш тарафдори бўлган 74 ёшли самарқандлик фуқарога 3 йилга озодликни чеклаш жазосини тайинлади. Иш материалларига кўра, у Telegram`даги гуруҳда «Ўзбекистон мустақиллиги юзаки экани ва собиқ Совет Иттифоқи расман тарқалмагани» ҳақидаги материаллар жойлаштирган.

Президент йиғилишида ишдан олинган Мингбулоқ тумани ҳокими янги лавозимга тайинланди
3 сентябрь 2024, 12:48

Президент йиғилишида ишдан олинган Мингбулоқ тумани ҳокими янги лавозимга тайинланди

Мингбулоқ туманининг собиқ ҳокими Нуршод Худойбердиев Наманган вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи бўлди. У июль ойида президент ўтказган йиғилишда фаолиятидаги тизимли камчиликлари учун ишдан олинганди. 2020 йилда эса фермерларни сўккани учун жаримага тортилган.

Машҳур рассом Владимир Бурмакин вафот этди
3 сентябрь 2024, 10:21

Машҳур рассом Владимир Бурмакин вафот этди

Таниқли рассом Владимир Бурмакин 87 ёшида вафот этди. У кўплаб жаҳонга машҳур суратлар (жумладан, «Бойсун мадоннаси») ва Тошкентдаги монументал паннолар («Пахтакор» метро бекати, «Халқлар дўстлиги» саройи ва бошқалар) муаллифи ҳисобланади.

Тошкентда ШҲТ ва МДҲ давлатлари терроризм ва экстремизмга қарши кураш масалаларини муҳокама қилади
3 сентябрь 2024, 10:07

Тошкентда ШҲТ ва МДҲ давлатлари терроризм ва экстремизмга қарши кураш масалаларини муҳокама қилади

Тошкентда ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмасининг 10-халқаро конференцияси ҳамда МДҲнинг терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўйича 2-конференцияси бўлиб ўтади. Тадбирлар доирасида МДҲ давлатларининг «Шарқ-Aксилтеррор-2024» қўшма машғулотлари ўтказилади.

Паралимпиада: 6-кунда 6 нафар ўзбекистонлик иштирок этади
3 сентябрь 2024, 09:49

Паралимпиада: 6-кунда 6 нафар ўзбекистонлик иштирок этади

Парижда ўтаётган Паралимпия ўйинларининг олтинчи кунида Ўзбекистон делегациясининг 6 нафар аъзоси спортнинг 2 та тури бўйича иштирок этади. Тақвим.

Анқарада Алишер Навоий ҳайкали очилди
3 сентябрь 2024, 09:11

Анқарада Алишер Навоий ҳайкали очилди

Анқара шаҳрининг Кечиўрен туманида Алишер Навоий ҳайкали очилди. Бунгача шоир ҳайкали дунёнинг 10 га яқин шаҳрида ўрнатилган.

Россияда содир бўлган ЙТҲда 7 нафар ўзбекистонлик вафот этди
3 сентябрь 2024, 08:56

Россияда содир бўлган ЙТҲда 7 нафар ўзбекистонлик вафот этди

Нижний Новгород вилоятида содир бўлган ЙТҲда 7 нафар ўзбекистонлик — олти эркак ва бир аёл ҳалок бўлди, яна 3 киши шифохонага ётқизилди. Вафот этганларнинг жасадларини ватанга қайтариш чоралари кўрилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг