Тошкент шаҳридаги 298-мактабнинг биринчи қавати ва ҳовлиси ногиронлиги бўлган болалар учун мослаштирилди. У ерда кўзи ожизлар учун пандуслар, лифт, панжара ва тактил плиткалар ўрнатилган. Овқатланиш хонаси ва санузел ҳам ташкилланган. Бу Ўзбекистонда инклюзив инфратузилмага эга биринчи мактабдир.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, Сув хўжалиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирликларидаги 398 нафар бошқарув ходими тадбиркорлик билан шуғулланиши аниқланди. Агентлик томонидан қонун бузилиши ҳолатларига чек қўйилди.
Тошкентда ўтган Халқаро ҳайкалтарошлик симпозиумида 15 та давлатдан 27 ҳайкалтарош иштирок этди. Бир ой давомида улар глобал экологик муаммоларни акс эттирувчи 20 дан ортиқ ҳайкални яратди. Улар Тошкент шаҳридаги истироҳат боғлари ва сайёҳлик марказларига ўрнатилади.
Coca-Cola Ўзбекистонда футзал бўйича ФИФА Жаҳон кубогини қўллаб-қувватлайди, мухлислар учун қулайликни таъминлайди ва пластикни қайта ишлаш орқали атроф-муҳитга ғамхўрлик қилади.
Август ойида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари олтин қимматлашгани фонида яна рекордни янгилади ва 39,1 миллиард долларга етди. Йил бошидан буён олтин захирасининг қиймати 5,77 миллиард долларга ошди.
Тошкентда ўтказиладиган Марказий Осиё урбан-форумида хорижлик меъмор, урбанист ва дизайнерлар йиғилади. Улар шаҳарларни кенгайтириш ва у билан боғлиқ экологик муаммоларни муҳокама қилади. Ушбу масалалардаги таклифлар давлат органларига тақдим этилади. Форумда барча фуқаролар иштирок этиши мумкин.
«Ўзтемирйўлйўловчи» жой ва чипталар етишмовчилиги муаммосини поездлар сонини кўпайтириш орқали ҳал қилмоқчи. Ташкилот йил охиригача 28 та, 2025−2026 йилларда эса 80 та йўловчи вагони харид қилади. Эски вагонлар бирин-кетин рўйхатдан чиқарилмоқда.
Париждаги Паралимпия ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегацияси 9 сентябрь куни кечки 18:00 да Тошкент аэропортида (терминал-3) кутиб олинади. Спорт вазирлиги терма жамоани муносиб кутиб олишга тайёргарлик кўрмоқда.
Парижда ўтган XVII ёзги Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон 10 та олтин, 9 та кумуш ва 7 та бронза медалини (жами 26 та) қўлга киритиб, медаллар жадвалида 13-ўриндан жой олди, Осиёда эса Хитой ва Япониядан кейин учинчи бўлди. Бу — мамлакат тарихидаги энг яхши натижа.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Қозоғистондаги Ўзбекистон фуқароларидан ватанга қайтиш вақтида ишончсиз автотранспорт воситалари ва ҳайдовчилар хизматидан фойдаланмасликни сўради. Агентлик катта трассаларда ҳаракатланаётганда хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни эслатиб ўтди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли бастакор Мусахон Нурматов 56 ёшида вафот этди. У «Яна соғиндим, яна», «Мени севиб қолсайдинг», «Хабаринг йўқ» каби қўшиқлар муаллифи эди.
Чилонзор туманида Cobalt ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди. 41 ёшли фуқаро воқеа жойида вафот этди.
1964 йилдан бери КВН телевизион юмористик ўйинларига бошловчилик қилган Александр Масляков 83 ёшда вафот этди. У сўнгги йилларда ковид ва ундан кейинги асоратлардан азият чекаётганди.
2024 йил 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг давлат қарзи олти ой ичида 2,1 млрд долларга кўпайиб, 37 млрд доллардан ошди. Кредитлар асосан давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш учун жалб қилинган.
Россия бош вазири Михаил Мишустин расмий ташриф билан Тошкентга келади. Пойтахтда ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг бешинчи йиғилиши бўлиб ўтади.
Душанба куни тонгда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида 2 балли ер силкиниши қайд этилди. Унинг кучи пойтахтнинг қатор туманларида ҳам сезилди.
9−13 сентябрь кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида қон топшириш акцияси ўтказилади. Уни «Юксалиш» ҳаракати ҳудудий қон қуйиш марказлари билан ҳамкорликда ташкил этади. Ҳаракатнинг қайд этишича, мамлакатда хайрия даражаси етарли эмас.
Президент Остона шаҳрида V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди. Мусобақада дунёнинг 90 га яқин давлатидан 2 мингдан ортиқ спортчи кураш, арқон тортиш, камондан ўқ отиш, пойга каби йўналишларда куч синашади.
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Остона шаҳрига жўнаб кетди. Президент у ерда V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари мусобақаларининг очилиш маросимида қатнашади.
Самарқанд туманида «Жигули» мумкин бўлмаган жойдан қайрилиб олаётганида Spark йўлига чиқиб кетиб, тўқнашди. Оқибатда «Жигули» ҳайдовчисининг 14 ёшли қизи вафот этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг