Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмитасида мобил қурилмаларни IMEI бўйича пулли рўйхатга олиш жараёнини бекор қилиш тўғрисидаги петицияни кўриб чиқиш бошланди.
2001 йилдан буён ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида ишлаб келаётган Дада-Али Зуфаров Тошкент ҳокими ўринбосари — Маҳалла ва оила масалалари бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Журналист Давлат Назар вафот этган ЙТҲда айбли деб топилган ҳайдовчига уч йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлади. Марҳумнинг турмуш ўртоғи судланувчининг вояга етмаган фарзандини якка боқувчисиз қолдирмасликни сўраган.
Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари учун белгиланган фоизда ордер беришга маблағ ажратилмаяпти. Айни пайтда ордер олиш учун катта навбатлар пайдо бўлишига ҳам шу омил сабаб бўлмоқда, деди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Баҳром Мўминов.
Жума ва шанба кунлари Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиб, ҳароратнинг бир оз пастлаши кутилмоқда. Якшанба куни эса илиқ ва нам об-ҳаво ҳукмронлик қилади.
Санжар Юсупов Чирчиқ шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ҳузурида Цитрус, субтропик ва тропик ўсимликлар илмий-амалий маркази ташкил этилади. Лимончилик соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун 100 млн долларлик кредит жалб қилинади.
Украинанинг Полтава вилоятида аҳоли Ухандан келтирилганларни жойлаштиришга қарши норозилик билдирди. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири 14 кунлик карантин муддатини эвакуация қилинганлар билан биргаликда ўтказишга қарор қилди.
Адлия вазири Русланбек Давлетов президент лицензия ва рухсатномалар сонини икки-уч мартага қисқартириш бўйича топшириқ берганини маълум қилди. Лицензия аҳоли ҳуқуқ ва манфаарлари ҳамда жамоат хавфсизлигига зарар етказиши мумкин бўлган соҳаларда берилиши керак.
Шавкат Мирзиёев Анқарада Туркия президенти ҳузуридаги Халқ кутубхонасига «Усмон Мусҳафи» ва бошқа ноёб асарлар нусхалари ҳамда 350 дан зиёд турли мавзудаги китобларни тақдим этди.
«Қишлоқ қурилиш банк» раҳбари Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, ички ишлар полковниги эса ҳоким ўринбосари — Маҳалла ва оила масалалари бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Ўзбекистон кечаги Ўзбекистон эмас. Бугун мамлакатимизга кирган компания албатта манфаат топади. Мен бунга кафолат бераман, деди президент туркиялик ишбилармонлар билан учрашувда.
Ўзбекистонлик эркин курашчи Ҳасанбой Раҳимов допинг сабабли Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада-2020 лицензиясидан маҳрум бўлди.
Лоукастерлар, қўл юкисиз ва қайтарилмайдиган тарифлар ҳисобига авиачипталар қарийб 20 фоизга арзонлаштирилади, дея маълум қилди транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Маҳкамов.
Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов яқин истиқболда Тошкент ва Нурафшон ўртасида метро ҳаракати йўлга қўйилишини маълум қилди.
Афғонистонда беш ой аввал бўлиб ўтган президентлик сайлови якунлари эълон қилинди. Амалдаги президент Ашраф Ғани ғолиб деб тан олинди.
Анқарада Олий даражадаги Ўзбекистон-Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Кенгаш ўз фаолиятини Ўзбекистон ва Туркия Президентлари ҳамраислигида олиб боради.
Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Хоразм вилоятида 10 нафар ички ишлар ходимини лавозимидан четлаштирди.
Анқарада Ўзбекистон ва Туркия президентларининг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди. Унда мамлакатлар ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Асака туман ИИБ блогер Отабек Нуритдиновнинг калтакланиши юзасидан терговга қадар текширув ўтказмоқда. У масжид яқинидаги спиртли ичимликлар дўкони фотосуратларини эълон қилганидан сўнг ҳужумга учради.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг