Андижондаги газ қуйиш шохобчасида портлаган Nexia яна олтита автомобилга зарар етказди. Жиддий тан жароҳати олганлар йўқ.
Туркиялик мутахассис соғлиқни сақлаш вазири маслаҳатчиси этиб тайинланади. У Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш ва рақамлаштиришда иштирок этади.
Ўзбекистоннинг Ҳиндистон ва Бангладешдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Фарҳод Арзиев ташқи ишлар вазирига биринчи ўринбосар этиб тайинланди.
Боккони ва Ҳарвард университетлари битирувчиси Омонулло Насриддинхўжаев молия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бунга қадар у президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.
ДХХ собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев 19 йил муддатга қамалди, собиқ бош прокурор Отабек Муродовга эса 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Қонунчилик палатасининг мажлисида депутатлар «Маҳалла тизими ходимлари кунини белгилаш тўғрисида"ги қонун лойиҳасини тасдиқлашди. 22 март маҳалла тизими ходимлари куни этиб белгиланиши мумкин.
Ҳарбий хизматчилар, чегарачилар ва миллий гвардиячилар Жиззах вилоятидаги «Фориш» тоғ полигонида машғулотлар ўтказди.
Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти ва унинг рафиқасига нималар совға қилгани ва уларнинг нархлари маълум бўлди.
Қонунчиликка фуқаронинг тасвирига бўлган ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги меъёрни киритиш режалаштирилмоқда. Фуқаронинг рухсатисиз уни тасвирга олишни тақиқлаш (айрим истиснолар билан) таклиф қилинмоқда.
Ҳукуматда иқтисодий блок масъуллари ўзгарди. Жамшид Қўчқоров молия, иқтисодиёт ва камбағаллик билан курашиш бўйича бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва саноат вазири этиб тайинланди. Тимур Ишметов янги молия вазири бўлди.
Хусусий мактаблар учун ўқувчиларнинг ташқи қиёфаси ва кийимларига талабларни жорий этиш, жумладан сочларни бўяш, макияж ва пирсингни, ҳижоб ва соқолни тақиқлаш таклиф қилинмоқда.
Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея билан ҳамкорликда кимё соҳасида илмий-тадқиқот институти ташкил этиш бўйича топшириқ берди.
2018−2019 йилларда 23 мингдан ортиқ ҳолатларда фуқаролар 3900 гектар ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишган, 6000 гектар экин ерларида ноқонуний иморатлар қуриб олинган. Энди 23 мингта оила бошпанасиз қоладими — Адлия вазирлиги масъул ходими Шаҳноза Соатова таҳлилида.
Ўзбекистонда 356 минг талабанинг 68 минг нафарида ётоқхонага эҳтиёж бор. Ушбу муаммони ҳал қилиш учун 400 ўринли 170 та ётоқхона қурилишига қарийб 315 млн доллар ажратилиши лозим.
Инкассация хизматлари учун ҳақнинг буюртмачи томонидан тўланиши, ер ажратиш ҳақидаги ҳужжатларнинг ҳокимликлар сайтларида эълон қилиб борилиши, айрим ҳудудларда кадастр паспорти янги намунасининг жорий этилиши ва бошқалар — 1 мартдан кучга кирадиган ўзгаришлар.
Ҳукумат ипотека кредити шартларини енгиллаштирди, шунингдек, алоҳида тоифага мансуб аҳоли учун бюджетдан субсидия ажратмоқда. Жорий йилда 17 мингдан ортиқ уй-жой қурилиши бошланади, шунда 13 мингдан ортиқ оила имтиёзли таклиф билан шароитини яхшилаб олиши мумкин.
Ўзбекистонлик дзюдочилар Муҳаммадкарим Хуррамов ва Давлат Бобонов Германияда ўтказилган Катта дубулға турнирида биринчи маротаба олтин медалларни қўлга киритишди.
Яна бир хусусий бандлик агентлигининг 61 фуқародан 45 млн сўмдан олиб, чет элга ишга юбормагани аниқланди.
Хўжаобод туман тиббиёт бирлашмасида 2018−2019 йилларда беморлар тўлаган пулларни талон-тарож қилган мансабдор ва моддий жавобгар шахсларга жиноят иши қўзғатилди.
26−27 февраль кунлари Ўзбекистонда ёмғир ва қор ёғиб, айрим жойларда ёғинлар кучли бўлиши кутилмоқда. Шамол тезлиги сониясига 23−28 метргача кучаяди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг