Тадбиркорликни ривожлантириш ва касбга тайёрлаш орқали камбағалликни камайтириш чоралари белгиланди. «Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 12−15 фоиз ёки 4−5 миллион аҳолимиз камбағал», — дея маълум қилди президент Шавкат Мирзиёев.
Хусусий мактаблар ўқувчиларининг ташқи қиёфасига қатъий талаблар қўйилиши болаларнинг танлаш ва ўзини ифода этиш эркинлигини чеклашга олиб келади, деб ҳисоблайди «Юксалиш» Умумиллий ҳаракати.
Тошкентда Фарғона йўли кўчасида эски трамвай йўли ўрнида 6,6 км масофада тезюрар автобуслар қатновини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
Саудия Арабистони коронавирус тарқалиши туфайли зиёратчилар учун Макка ва Мадинага киришни тўхтатди.
Тошкентда 2,4 млрд сўмлик товарларни нақд пулга сотиб, 471,7 млн сўмлик ҚҚСни тўлашдан бўйин товлаган шахсларга жиноят иши қўзғатилди.
Сеулдан келган йўловчилар коронавирус сабабли вақтинча санитария изоляциясига жойлаштирилди.
Бухоро шаҳридаги савдо мажмуасида юзага келган ёнғин натижасида 520 кв. м. майдондаги бино ва мол-мулкларга зарар етди.
Президент фармони лойиҳасида 13 та йирик давлат корхонаси, жумладан, «Ўзбектелеком», «Ўзавтосаноат», «Тошашаҳартрансхизмат», «Ўзбекистон темир йўллари» бошқаларни ислоҳ қилиш таклиф этилмоқда.
Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида икки киши, жумладан, бир ўспирин ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этди.
Май ойидан бошлаб Бўстонлик туманида мотоцикллар, парапланлар, супа, сўри ва бошқа дам олиш объектлари солиққа тортилади. Дача ва дам олиш уйлари эса махсус гувоҳнома асосида ижарага берилади.
Омбудсманнинг ўринбосари — Бола ҳуқуқлари бўйича вакил лавозимига собиқ депутат Алия Юнусова номзоди парламент қуйи палатаси томонидан маъқулланди. Эндиликда ушбу номзод Сенат томонидан ҳам маъқулланиши лозим.
Омбудсман ягона тергов қўмитасини тузиш таклифини билдирди. У парламентга билдирган ҳисоботида шу ҳақда таъкидлаб, қўмитани терговда қийноқлар қўлланишига барҳам бериш ечими сифатида кўрсатди.
Токиодаги ёзги Олимпия ўйинлари коронавирус туфайли бекор қилиниши мумкин. Ташкилий қўмита мусобақа давомида вирус бўйича хавфсизликни кафолатлай олмаса, ХОҚ Олимпиадани бекор қилади.
2021 йилдан акционерлик жамиятлари, банклар, суғурта компаниялари ва йирик солиқ тўловчилар мажбурий тартибда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтади.
Ҳудудий ИИБларнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаларига раҳбарлар тайинланди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ғайбулла Ҳожиев 64 ёшида оламдан ўтди.
Фарғона вилоятида бир кунда икки хонадонда ис газидан ўлим ҳолати қайд этилди. Улардан бирида қишлоқ уйида ўрнатилган сандалдан чиққан ис газидан 18 ёшли аёл оламдан ўтди.
Депутатлар тўй ва маросимларни ўтказишга оид қонун лойиҳасини маъқуллади. Эндиликда тартибга бўлган талабни бузганлар маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин. Аммо айрим депутатлар муҳокамада бошқа фикрларни ҳам билдиришди.
Экология қўмитаси Андижонда ҳавони ифлослантираётган Sing Lida цемент заводи фаолиятини тўхтатди.
Мисрнинг собиқ президенти, мамлакатни 30 йил бошқарган Ҳусни Муборак 91 ёшида вафот этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг