5−6 март кунлари ўтказилиши режалаштирилган Тошкент халқаро инвестиция форуми коронавирус сабабли кузга қолдирилди.
Тошкентда ўтказилган халқаро анжуманда мамлакатни демократик янгилаш жараёнида парламент ва ҳокимият вакиллик органлари вазифалари таҳлил қилинди. Унда парламент раҳбарияти, вазирлар ва экспертлар ўз мулоҳазаларини билдирди. «Газета.uz» анжумандаги асосий фикрларни бир мақолага жамлади.
Тошкент вилоятининг Бўка, Бекобод, Янгийўл ва Тошкент туманлари ҳокимлари ўзгарди.
Тошкентда «Тавҳид ва жиҳод катибаси» халқаро террористик ташкилоти тарафдордари ва аъзолари аниқланиб, 21 киши қўлга олинди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан Анқарага жўнаб кетди.
Президент фармони билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилди. ФҲДЁ органлари ДХА тасарруфига ўтказилади.
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судида илк болаларга дўстона муҳитли тергов хонаси ташкил этилди. У судларда жиноят ишларини кўриб чиқиш вақтида болаларга руҳий шикаст етказиш эҳтимолини имкон қадар камайтиришга ёрдам беради.
Йил бошидан бери Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси қарийб 100 минг кишига кўпайиб, 34 миллионга етди.
Женевада Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши бўйича ишчи гуруҳи йиғилишлари қайтадан бошланади.
Ҳиндистон Ўзбекистонда миллий ядро инфратузилмаларини ривожлантириш жараёнида иштирок этишга қизиқиш билдирди.
Хитойдан Ўзбекистонга эвакуация қилинган 294 фуқаро «Бўстон» санаториясида икки ҳафталик карантиндан сўнг уйларига кузатилди. Қолган фуқароларнинг карантин муддати чоршанба ва пайшанба кунлари якунига етади.
Бош вазир Абдулла Арипов президент номидан Human бандлик агентлиги фаолиятидан жабрланганлар билан учрашиб, 1086 нафар фуқарога тадбиркор етказган зарар Меҳнат вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилишини маълум қилди. Хусусий бандлик агентликлари ёпилади. Учрашув тафсилотлари — «Газета.uz» репортажида.
Ўлмасжон Мамадаминов бошқа ишга ўтаётганлиги муносабати билан Боёвут тумани ҳокими лавозимидан озод этилди. Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, сенатор Дилфуза Уралова Боёвут туманига ҳоким бўлди.
«Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида"ги янги қонун уч ойдан кейин 1996 йилда қабул қилинган эркин иқтисодий зоналар ҳақидаги қонуннинг ўрнини эгаллайди. Иқтисодий зоналар турларига кўра ажратилади, у ерда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларига талаб қўйилади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири лавозимига номзодини маъқуллади.
Президент инсон соғлигига ва жамиятга зиён етказмайдиган фаолият турлари лицензиялашдан чиқариб ташланиши лозимлигини таъкидлади. Августга қадар лицензия бериш билан боғлиқ барча жараёнларни тўлиқ автоматлашган ягона электрон тизимни ишга тушириш белгиланди.
Бош вазир Абдулла Арипов Human хусусий бандлик агентлигидан жабр кўрган аҳоли билан учрашувда Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлиши масаласига муносабат билдирди.
Тошкент ИИББ Чилонзор туманида кўп қаватли уй лифтида қиз болага ҳужум қилган эркакни қидирмоқда.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 19−20 февраль кунлари Туркияга ташриф буюради.
Россиянинг Челябинск вилоятида ВАЗ ва KIA Rio тўқнашуви натижасида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг