Санжар Юсупов Чирчиқ шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ҳузурида Цитрус, субтропик ва тропик ўсимликлар илмий-амалий маркази ташкил этилади. Лимончилик соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун 100 млн долларлик кредит жалб қилинади.
Украинанинг Полтава вилоятида аҳоли Ухандан келтирилганларни жойлаштиришга қарши норозилик билдирди. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири 14 кунлик карантин муддатини эвакуация қилинганлар билан биргаликда ўтказишга қарор қилди.
Адлия вазири Русланбек Давлетов президент лицензия ва рухсатномалар сонини икки-уч мартага қисқартириш бўйича топшириқ берганини маълум қилди. Лицензия аҳоли ҳуқуқ ва манфаарлари ҳамда жамоат хавфсизлигига зарар етказиши мумкин бўлган соҳаларда берилиши керак.
Шавкат Мирзиёев Анқарада Туркия президенти ҳузуридаги Халқ кутубхонасига «Усмон Мусҳафи» ва бошқа ноёб асарлар нусхалари ҳамда 350 дан зиёд турли мавзудаги китобларни тақдим этди.
«Қишлоқ қурилиш банк» раҳбари Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, ички ишлар полковниги эса ҳоким ўринбосари — Маҳалла ва оила масалалари бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Ўзбекистон кечаги Ўзбекистон эмас. Бугун мамлакатимизга кирган компания албатта манфаат топади. Мен бунга кафолат бераман, деди президент туркиялик ишбилармонлар билан учрашувда.
Ўзбекистонлик эркин курашчи Ҳасанбой Раҳимов допинг сабабли Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада-2020 лицензиясидан маҳрум бўлди.
Лоукастерлар, қўл юкисиз ва қайтарилмайдиган тарифлар ҳисобига авиачипталар қарийб 20 фоизга арзонлаштирилади, дея маълум қилди транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Маҳкамов.
Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов яқин истиқболда Тошкент ва Нурафшон ўртасида метро ҳаракати йўлга қўйилишини маълум қилди.
Афғонистонда беш ой аввал бўлиб ўтган президентлик сайлови якунлари эълон қилинди. Амалдаги президент Ашраф Ғани ғолиб деб тан олинди.
Анқарада Олий даражадаги Ўзбекистон-Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Кенгаш ўз фаолиятини Ўзбекистон ва Туркия Президентлари ҳамраислигида олиб боради.
Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Хоразм вилоятида 10 нафар ички ишлар ходимини лавозимидан четлаштирди.
Анқарада Ўзбекистон ва Туркия президентларининг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди. Унда мамлакатлар ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Асака туман ИИБ блогер Отабек Нуритдиновнинг калтакланиши юзасидан терговга қадар текширув ўтказмоқда. У масжид яқинидаги спиртли ичимликлар дўкони фотосуратларини эълон қилганидан сўнг ҳужумга учради.
Давлат солиқ қўмитаси собиқ раиси Ботир Парпиев ҳамда собиқ Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаган Эльмира Боситхонова янги вазирнинг ўринбосарлари этиб тайинланди, деб хабар бермоқда «Газета.uz»нинг ҳукуматдаги манбаси.
Фарғона вилоятида Nexia, Tico ва Gentra тўқнашуви натижасида уч киши вафот этди, олти киши шифохонага ётқизилди. Самарқанд вилоятидаги ЙТҲда эса икки киши ҳалок бўлди, яна икки киши жароҳатланди.
Ички ишлар вазири Азиз Икромов зиммасига янги ташкил этилган маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари вазифаларини юклатилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати «Газета.uz»га маълум қилди.
Маданият вазири ўринбосари, санъатшунослик фанлари доктори Камола Оқилова маданий мерос объектларига зарар етиши ва уларнинг йўқ бўлишига сабаб бўлаётган омилларни маълум қилди. Унинг айтишича, энг катта зарар маҳаллий ҳокимиятнинг қурилиш ишларидаги сиёсатидан келиб чиқмоқда.
Хитойнинг Ухан шаҳридан эвакуация қилинган 84 киши икки ҳафталик карантиндан сўнг уйларига кузатилди. Уларда коронавирус аломатлари аниқланмади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг