Париждаги Паралимпия ўйинларининг сўнгги кунида Ўзбекистон делегациясининг 3 нафар аъзоси спортнинг 2 та тури бўйича иштирок этади. Тақвим.
Фирибгарликда айбланиб, 3 йилдан буён қидирувда бўлган 43 ёшли аёл Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди. Ушбу шахсдан жабр кўрган фуқаролардан консуллик ёки ИИВга мурожаат қилишлари сўралди.
Қирғизистон ТИВ «минтақавий барқарорликни мустаҳкамлаш ва мулоқотни давом эттириш» мақсадида «Толибон»ни тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқарди. Мамлакат Афғонистонда ҳамда бутун минтақада тинч муҳитни таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш тарафдорилигини билдирди.
Президент Париждаги Паралимпия ўйинларида олтин ва бронза медаль олган спортчилар Нурхон Қурбонова ҳамда Толиббой Йўлдошев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Парадзюдочи Довурхон Кароматов -90 кг вазн тоифасида грузиялик рақибини енгиб, бронза медалини олди. У Токио-2021 Паралимпия ўйинларида кумуш медални қўлга киритганди.
Пара пауэрлифтинг бўйича баҳсларда Рўза Кузиева 147 кг натижа қайд этиб, кумуш медални қўлга киритди. Унинг натижаси биринчи ўринни эгаллаган бразилиялик спортчиникидан 1 кг камроқ бўлди. Ўзбекистон учун бу 9-кумуш медалдир.
Найза улоқтириш дастурида қатнашган ўзбекистонлик параатлет Нурхон Қурбонова 21.12 метр натижа қайд этиб, олтин медаль олди. Спортчи бу билан ўзи ўрнатган жаҳон рекордини янгилади. Бир неча кун олдин Қурбонова ядро улоқтириш баҳсларида бронза медалига сазовор бўлганди.
Собиқ вазир Азиз Воитов ва яна 49 судланувчига оид судда ОАВ вакилларига фото, видео олиш ҳамда аудио ёзиб олиш тақиқланди. Айрим адвокатлар журналистларни ёлғон тарқатишда айбламоқда. Антикоррупция агентлиги бундай қарор президент фармонига зидлигини айтиб, мажлисни жонли эфирга узатишга чақирди.
Sliva.app орқали мижозлар тадбиркор ва компанияларнинг хизматлари ва иш вақти ҳақида маълумот олиш, шунингдек, ушбу хизматларни онлайн банд қилишни Telegram боти ёрдамида амалга ошириши мумкин.
Парижда ўтаётган Паралимпия ўйинларининг ўнинчи кунида Ўзбекистон делегациясининг 15 нафар аъзоси спортнинг 6 та тури бўйича иштирок этади. Тақвим.
Тошкент шаҳрида ўтаётган мусиқа фестивали давомида оммавий жанжал юз берди. ИИББ 5 нафар вояга етмаган шахснинг ота-онасига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилганини маълум қилди. Қолган фуқароларга нисбатан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Бухоро шаҳридаги 4-тергов ҳибсхонасида маҳкумлар учун узоқ муддатли учрашув хоналари йўқлиги аниқланди ва улар омбудсман тавсиясига кўра ташкил этилди. Қонунчиликда маҳкумлар яқин қариндошлари билан йилига 6 марта қисқа ва 6 марта узоқ муддатли учрашувлардан фойдаланиши мумкинлиги белгиланган.
Ўзбекистон делегациясининг энг ёш вакили, 15 ёшли Шаҳина Йигиталиева Паралимпия ўйинларининг кумуш медалини қўлга киритди. У найза улоқтириш баҳсларида 43,12 метр натижа билан иккинчи бўлди.
Ўзбекистонда илк бор ўтказилган «Шарқ-Аксилтеррор» машғулотлари, метро бекатларида ўрнатиладиган металл детекторлар, «Марказий Осиё — Германия» саммитида иштирок этадиган Олаф Шольц, Паралимпиада ғолибларини табриклаган президент ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
2023 йил июлида Эковазирлик рад жавобидан кейин Сурхондарё ва Бухородаги автомобиль йўли қурилишида ўн минглаб дарахт кесилиши тўхтатиб қолинганди. Вазирлик «инсон ҳаёти хавфсизлигини таъминлаш нуқтаи назаридан» лойиҳани амалга ошириш масаласи ҳукумат комиссиясида кўриб чиқилаётганини маълум қилди.
Ўзбекистон вакили Учқун Қуронбоев парадзюдо бўйича Паралимпия ўйинларида бронза медални қўлга киритди. У учинчи ўрин учун баҳсда жанубия кореялик рақибини мағлуб этди. Бу — Қуронбоев учун Паралимпиадалардаги иккинчи медаль.
Ўтган уч ой — июнь, июль ва август — тарихдаги энг иссиқ даврга айланди. Сайёрада кетма-кет иккинчи йил аномал иссиқ ёз қайд этилмоқда.
Ўзбекистонда биринчи ярим йил якунларига кўра, ўртача ойлик ипотека тўловлари 16 фоизга ошиб, 2,99 млн сўмни ташкил этди. Қарзнинг ўртача миқдори ошди, аммо кредитлар қисқароқ муддатга берила бошлади. Ипотека кредитларининг 22 фоизи норасмий даромадга эга шахслар томонидан олинган.
Ўзбекистонлик парадзюдочи Кумуш Ходжаева Паралимпия ўйинлари финалида япониялик рақибига имкониятни бой берди ва кумуш медални қўлга киритди. Делегация ҳисобидаги медаллар сони 21 тага етди.
Тошкент метрополитенининг барча бекатлари металл детекторлари билан жиҳозланади, деб хабар берди метро маъмурияти.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг