Ўзбекистон The Economist Intelligence Unit ташкилотининг Демократия рейтингида 167 та давлат орасида 157-ўринни банд этган ҳолда «авторитар режимлар» рўйхатида қолди.
Президент томонидан имзоланган қонун билан 10 га яқин қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Коронавирус тарқалиши бошланган Ухань шаҳридан чиқиб кетиш аҳоли учун чекланди. Хитойда келиб чиқиши номаълум бўлган пневмонияга чалинганлар сони 541 кишига етди.
Ўтган йили ўзбекистонликлар импорт машиналарга олдинги йилга нисбатан қарийб 1,4 баравар кўпроқ — 440 миллион доллар сарфлади.
3−14 февраль кунлари Хитойнинг Ухань шаҳрида Осиё-Океания қитъалари учун бокс бўйича Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақа ҳаёт учун хавфли корона-вируснинг тарқалиши сабаб бекор қилинди.
11−20 январь кунлари Ўзбекистонда 141 та ЙТҲ қайд этилди, 25 киши ҳалок бўлди, 148 киши жароҳатланди.
Тошкент ҳокимиятида Starbucks қаҳвахонаси тармоғини очиш истиқболларини муҳокама қилинди. Alshaya Group чакана франшизалар оператори ҳужжатларни тайёрлаш ва жойлашувни танлаш тўғрисида маълум қилди.
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Тошкентда Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети филиали иш бошлайди. Талабалар мактабгача таълим, коррекцион педагогика ва психология йўналишлари бўйича ўқитилади.
Яккасарой кичик саноат зонасидаги корхоналарни Сергели туманидаги янги саноат марказига кўчириш режалаштирилмоқда. Завод жойлашган жойда Day and Night бизнес марказини қуриш мўлжалланмоқда.
Грецияда илк бор аёл киши — Олий маъмурий суд раиси Катерина Сакелларопулу президент этиб сайланди.
Қонунчилик палатаси ҳукуматга аъзолар номзодини тасдиқлади. Энди улар президент томонидан тасдиқланиши керак (тўлиқ рўйхат суратлари билан).
Таиландда ўтказилаётган U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси яримфинал доирасида Саудия Арабистонига ютқазиб қўйди. Энди учинчи ўрин учун баҳсда қатнашиб, олимпиада йўлланма олиш имкони бор.
2019 йил мобайнида иқтисодий судлар томонидан 197 291 та иш кўриб чиқилиб, ҳал этилди. Кўрилган ишлар сони 2018 йилга нисбатан 51 фоизга камайган.
ИИВ Тергов департаменти раҳбари Дониёр Ташходжаев Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Ушбу лавозим бир кун аввал бўш қолганди.
«Локомотив»нинг собиқ ўйинчиси Жамшид Искандеров фаолиятини K-League'да — Жанубий Кореянинг «Сеонгнам» клубида давом эттиради.
Ўзбекистон ҳукумати таркибида ўзгаришлар кутилмоқда. Манбаларга кўра, транспорт ва маданият вазирликлари, Туризмни ривожлантириш қўмитасида янги раҳбарлар иш бошлайди.
Россия бош вазири Михаил Мишустин янги ҳукумат таркибини тақдим этди. 21 та вазирликдан 9 тасининг раҳбарлари ўзгарди, хусусан, Владимир Мединский, Ольга Василева, Максим Орешкин ва Вероника Скворцова вазирлик лавозимларини тарк этди.
АҚШ Сенатида Дональд Трамп импичменти бўйича тинглов бошланди. Сенатдаги кўпчилик республикачилар етакчиси жараённи «тезлаштирилган тартибда» ўтказиш бўйича резолюция тақдим этди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Аида Юнусова 72 ёшида вафот этди.
Ўзбекистон президентининг Олий Мажлисга мурожаатномаси 24 январь куни давлат ва нодавлат телеканаллари орқали жонли эфирда намойиш этилади. Баъзи каналларда у сурдо таржима, рус ва инглиз инглиз тилига ўгирилган ҳолда узатилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг