2020 йилнинг январь ойида Ўзбекистонда биринчи ISUZU D-Max пикаплари сотуви бошланди. Янги автомобиллар нархи 270 миллиондан 380 миллионгача сўмни ташкил этади.
Ҳафта давомида об-ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жума куни ҳавонинг анча илиши кутилмоқда, кечаси совуқ тушади, кундузи эса ҳарорат +7… +12 даражани ташкил этади.
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2019 йил давомида 650,3 минг киши ёки 2 фоизга кўпайиб, 33,9 миллион кишига етди.
Тошкент-Андижон пуллик автомобиль йўлини қуриш лойиҳаси учун PWC ва Arup компаниялари томонидан дастлабки техник иқтисодий ҳисоб-китоб ҳужжатлари тайёрланмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов коронавирус инфекцияси сабабли Хитойга, зарурат бўлмаганда, бошқа хорижий давлатларга ҳам вақтинчалик бормасликни тавсия қилди.
Ўзбекистон ҳукумати ва Жаҳон банки миллий фуқаролик авиациясини модернизация қилишда кўмак бериш мақсадида битим имзолади. Бу томонлар ўртасида тузилган иккинчи келишувдир.
Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлигида қўшинлар жанговар шайлиги тўсатдан текширувдан ўтказилди.
Ўзбекистон ташқи сиёсатда интеграциялардан четда қолиши мумкин эмас, дея фикр билдирди ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов. У ЕОИИ, Европа Иттифоқи ва Жаҳон савдо ташкилоти билан ҳамкорлик борасида мулоҳазаларини билдирди.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан янги меҳнат шартномаларини ЯММТ идоралараро дастурий-аппарат комплексида мажбурий рўйхатдан ўтказиш жорий этилиши бошланди.
Чироқчи туманида ўғриликда гумон қилинган шахс тергов пайти вафот этди. Прокуратура ИИБ ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатган.
Беш карра МБА чемпиони, америкалик баскетболчи Кобе Брайант Калифорнияда вертолёт қулаши оқибатида вафот этди. У 41 ёшда эди.
«Ҳоким топшириғи билан юрган» ҳамда журналистга ўшқирган шахс ишдан бўшатилди. Мутасаддилар масалага ойдинлик киритди.
Жиззах вилоятида 8, 12 ва 14 ёшдаги уч ака-ука ис газидан заҳарланиш натижасида вафот этди, уларнинг оналари касалхонага ётқизилди.
Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев илк бор ариқ воқеаси бўйича изоҳ берди. У катта хулоса чиқаргани ва хатолар учун жавоб бериш кераклигини тушуниб етганини айтиб ўтди.
Томск вилоятидаги ёнғинда ҳалок бўлган 10 фуқаронинг жасадлари Ўзбекистонга етказилди. Марҳумлар ишлаган «Гринвуд» ўрмон кесиш компанияси директори эса қўлга олинди.
Парламент ва ҳукумат вакиллари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасидан сўнг мавжуд прописка тизимини очиқ танқид қила бошлади.
Коронавирус тарқалиши сабабли Хитойнинг 25 та провинциясида энг юқори даражали фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Уханда шошилинч равишда ушбу вирус билан касалланган беморларни даволаш учун алоҳида касалхоналар қурилмоқда.
Парламент ва ҳукумат вакиллари президент мурожаатномаси бўйича муносабатини билдиришди. Молия вазири рақамли иқтисодиёт нега кераклигини тушунтирди.
Миллий боғ ҳудудида аттракционлар, Миср пирамидалари кўринишидаги кинотеатр ва 20 метр туннелли океанариумни ўз ичига олган Magic City оилавий боғ қурилмоқда. Очилиш сентябрга мўлжалланган. «Газета.uz» мухбири лойиҳа тақдимотида иштирок этди.
Жума куни кечқурун Туркиянинг шарқий вилоятлари Малатя ва Элазиғда кучли зилзила қайд этилди. 22 киши ҳалок бўлди, 1000 дан ортиқ киши жароҳатланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг