ИИВ Қоровул қўшинларининг собиқ қўмондони, генерал-майор Дмитрий Пан қамоққа олинди.
Гиёҳванд моддалар сотиладиган сайтга элтувчи QR-кодли баннерга самарқандлик шахс буюртма бергани аниқланди. У буюртмани интернет орқали Россиядаги блогердан олган. Худди шундай баннер Самарқандга ҳам ўрнатилган.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, таҳрир санъати устаси Маҳмуд Саъдий оламдан ўтди.
Шавкат Мирзиёев баъзи раҳбарлар халқ ва матбуот билан мулоқотда муомала маданиятини унутиб қўяётганини маълум қилди. Раҳбар қандай долзарб муаммога дуч келмасин, вазиятдан оғир-босиқлик билан чиқиши лозим, деди президент.
Кейинги йилдан бошлаб, аҳолини уй-жой билан таъминлаш борасида янги тизим жорий этилади. Энди уйлар давлат томонидан эмас, тўлиқ хусусий сектор томонидан қурилади.
Ҳукумат қарори билан хотин-қизларни иш билан таъминлаш, улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш тизими такомиллаштирилади.
Ҳабиб Нурмагомедов, Отабек Умаров ва GFC мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
«Ўзбекистон халқ артисти», «Ўзбекистон халқ рассоми» унвонига эга бўлган санъаткорлар, «Ниҳол» мукофоти совриндорлари ҳокимликларга маслаҳатчи сифатида жамоатчилик асосида бириктирилди.
Андижон вилоятида хонадонда газ портлаши натижасида аёл ва унинг 18 ёшли ўғли жароҳат олди. Қўлбола иситиш печига уланган велосипед резина камерасидан газ сизиб чиқиши ҳодисага сабаб бўлган.
Президент маслаҳатчиси Рустам Қосимовга Ўзбекистон Халқаро ислом академияси ректори вазифасини бажариш юклатилди.
29 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашувида турли соҳалардаги минтақавий ҳамкорлик масалалари ҳамда халқаро муаммолар кўриб чиқилади.
Ички ишлар вазири ўринбосари Муҳиддин Жўраев ҳамда ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондони Дмитрий Пан лавозимидан озод қилинди.
Тошкентда гиёҳванд моддалар сотиладиган сайтга элтадиган QR-кодли реклама баннери аниқланди. Пойтахт ИИББ вазият назоратга олинганини хабар қилди.
Президент ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича вазифаларни белгилаб берди. Бугун бу масалалар билан 30 га яқин тузилма шуғулланмоқда, аммо соҳада муаммолар ва қонунбузарликлар учраб турибди.
Президент минимал давлат пенсияси ёки пенсия жамғармасига ажратиладиган тўпланиб борадиган пенсиялардан иборат уч даражали пенсия таъминоти тизимига ўтиш бўйича топшириқ берди.
Қибрай туманидаги 25- мактабгача таълим ташкилотининг мансабдор шахслари 180,4 млн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларини талон-тарож қилгани аниқланди.
Наманганда Namangan Square «ақлли шаҳар» қуриш режалаштирилмоқда. Унинг ҳудудида Фарғона водийсида илк осмонўпар бинолар қурилади.
Бош вазир Абдулла Арипов миллион миллий дастурчиларни тайёрлаш бўйича One Million Uzbek Coders лойиҳасига старт берди. Бепул онлайн курслар тўртта IT-мухатассисликни қамраб олади.
Ўзбекистоннинг учта вилоятида бир кун ичида беш киши ис газидан заҳарланиб вафот этди, бир бола шифохонага ётқизилди.
Президент «Бизнес юритиш» рейтингидаги мамлакат ўрнини яхшилаш бўйича навбатдаги «Йўл харитаси»ни тасдиқлади. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижаларини қайта кўриб чиқиш тақиқланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг