Россия санкциялар туфайли импорти тақиқланган Америка микросхемаларини Украинага мунтазам зарба беришда қўллаш учун сотиб олишда давом этмоқда. Бунда якуний олувчи сифатида бошқа давлатдаги компанияни кўрсатиш кифоя қилмоқда, хусусан, Ўзбекистон янги транзит нуқтасига айланди, деб ёзди The Insider.
Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Тошкентда икки мамлакат санъаткорлари концертида қатнашди. Фаррух Зокиров ва Пўлат Булбул ўғлига «халқ артисти» фахрий унвонлари берилди. Фото, видео.
Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида янги ўқув йили 9 сентябрь, душанба кунидан бошланади. Академик лицейларда эса — 4 сентябрдан.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, январь-июль ойларида Ўзбекистонга газ импорти 983,7 млн долларни ташкил этган, бу 2023 йил етти ойига нисбатан қарийб 5 баробар кўп. Йил бошидан буён «кўк ёқилғи» экспорти 323 млн доллардан ошди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бироз камроқ.
Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида судлар эркакларни «шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган» соқол қўйгани учун жаримага тортди. Бу модда билан асосан юзини тўлиқ ёпадиган кийим кийган аёллар жавобгарликка тортилади.
Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашди. Шавкат Мирзиёев бизнес икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришнинг асосий омилига айланиши кераклигини таъкидлади. Давлат раҳбарлари қўшма лойиҳаларни ишга туширишда ҳам иштирок этди.
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилади. Унинг таркибида Энергия самарадорлигини ошириш департаменти ва Энергетика назорати соҳасини рақамлаштириш бошқармаси ҳам ташкил этилади.
«Ялла» ансамбли бадиий раҳбари Фаррух Зокиров Озарбайжон халқ артисти бўлди. Маданият вазирлигига кўра, озарбайжонлик санъаткор Пўлат Булбул ўғли эса «Ўзбекистон халқ артисти» унвони билан тақдирланди. «Буни нафақат менга, балки халқимизга ҳам кўрсатилган ҳурмат деб биламан», — деди Фаррух Зокиров.
Зангиота туманида рўмол ўраган ва матодан ниқоб тақиб юрган аёл жамоат жойида юзини беркитиб юрганлик моддаси билан жаримага тортилди. У судда мебель цехида ишлашини ва чангга аллергияси борлиги учун ниқоб тақишини айтди.
Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари 2025 йилни икки давлат ўртасидаги иқтисодий кооперация йили деб эълон қилиш ҳамда 20 та асосий йўналиш бўйича дастур қабул қилишга келишиб олди.
Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида қатор ҳужжатлар, жумладан, Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома, меҳнат фаолияти ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш режаси ва бошқалар имзоланди.
Олтита янги фильм премьераси, очиқ ҳавода кино намойишлари, Mocfest фестивали, кўргазмалар, катталар ва болалар учун ижодий маҳорат дарслари, Республика болалар кутубхонасидаги маърифий дастурлар, театр томошалари ва бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйича қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат шанбада +34…+37, якшанба куни эса +30…+33 даража атрофида бўлади. Фарғона водийсининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарларининг тор доирадаги учрашуви ва Давлатлараро олий кенгашнинг биринчи мажлиси ўтказилди. Шавкат Мирзиёев Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома имзоланиши ҳақида гапириб, бу галги ташриф тарихий воқеа эканини таъкидлади.
Шаҳрисабз шаҳрида ҳоким ёрдамчиси компаниялар раҳбарлари билан бирга фуқаролар номига 1 млрд 173,6 млн сўм кредит расмийлаштириб, уларни талон-торож қилгани айтилмоқда. Ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Президент яқинда тадбиркорлар билан мулоқот ўтказган Нукус шаҳри «Оқ қуш» мажмуасидаги ўтов дунёдаги энг катта ўтов сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди. Унинг диаметри 40,5 метрни ташкил қилади.
Шавкат Мирзиёев Париждаги ёзги Олимпия ўйинларида натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини орден ва фахрий унвонлар билан мукофотлади. Рўйхат.
Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган миллиардер Алишер Усмонов россиялик тадбиркорларга қарши санкцияларни «улкан хато» деб атади. Унинг айтишича, у санкцияларга қарши курашишда давом этмоқда ва санкцияларга учраган оиласини ҳимоя қилмоқда.
Пойтахтда асосан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, олий, халқ таълими ва мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш идораларида ишловчи шахслар коррупциявий жиноятлар содир этган. Жиноят ишлари тергови доирасида 93 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган.
Дзюдо бўйича 2024 йилги Олимпиада чемпиони Диёра Келдиёрова Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг гендер тенгсизлиги ва болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш бўйича махсус вакили лавозимига тайинланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг