Архив

Хoliqjon Vines ва унинг шериклари йўл белгисига қасддан шикаст етказгани учун қамалди
20 март 2024, 12:16

Хoliqjon Vines ва унинг шериклари йўл белгисига қасддан шикаст етказгани учун қамалди

Ижтимоий тармоқларда Хoliqjon Vines тахаллуси билан танилган вайнер Холиқжон Самадов 7 суткага, унинг шериклари эса 5 суткага қамалди. Улар Бухорода автомобилда йўл белгисига қасддан шикаст етказиш ҳолати тасвирланган видео тарқатган.

Ҳафта охири ёғингарчиликсиз ва илиқ ўтиши кутилмоқда
20 март 2024, 12:09

Ҳафта охири ёғингарчиликсиз ва илиқ ўтиши кутилмоқда

Наврўз байрамида ёғингарчилик кузатилиб, ҳарорат пасайса-да, 23−24 март кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудида қуёшли об-ҳаво бўлади. Ҳарорат кундузи +17…+20, баъзи жойларда 22 даража илиққачани ташкил этади.

Қўқон аэропорти 1 апрелдан ўз фаолиятини тиклайди
20 март 2024, 11:48

Қўқон аэропорти 1 апрелдан ўз фаолиятини тиклайди

Қўқон аэропортини реконструкция қилиш ишлари якунланди. 20 март куни аэропорт биринчи техник парвозни қабул қилди, мунтазам парвозлар эса 1 апрелдан бошланади. Аэропорт 2001 йилдан бери фуқаролик самолётлари учун ёпилган ва ҳарбий ҳаво кучлари томонидан фойдаланилган.

Президент «Мурувват» имконияти чекланган болалар интернат уйига ташриф буюрди (фото, видео)
20 март 2024, 11:44

Президент «Мурувват» имконияти чекланган болалар интернат уйига ташриф буюрди (фото, видео)

Президент Тошкент шаҳридаги ногиронлиги бўлган болалар учун 1-сонли «Мурувват» интернат уйига ташриф буюрди. Бу ерда 299 нафар бола васийликка олинган, 334 нафар ходим ишлайди. Шавкат Мирзиёев болалар билан суҳбатлашиб, уларнинг ҳаётда ўрин топишига шароит ва кўмак кўрсатилишига ишонтирди.

Логопед Дилором Жабборовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
20 март 2024, 11:41

Логопед Дилором Жабборовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Логопед Дилором Жабборованинг дудуқланган болани сўкиниш ва қўрқитиш усулида даволашга уринган ҳолати ўрганилиб, усул «илмий асосланмаган ва педагогика қоидаларига зид» деб топилди. Шунингдек, у алдаш ва одамлар ишончини суиистеъмол қилишда айбланиб, фирибгарлик бўйича жиноий иш очилди.

Тошкентда BMW бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетди
20 март 2024, 11:21

Тошкентда BMW бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетди

Юнусобод туманида BMW ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиб, йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетди. Ҳайдовчи ва йўловчи шифохонага ётқизилди.

Бошловчи ва актёр Олим Ҳожишарипов 58 ёшда вафот этди
20 март 2024, 11:01

Бошловчи ва актёр Олим Ҳожишарипов 58 ёшда вафот этди

«Гап йўқ. Маслаҳат» ҳажвий кўрсатуви бошловчиси Олим Ҳожишарипов хасталик сабаб 58 ёшида вафот этди.

Тошкент вилоятида 7 ёшли қиз аммаси калтаклагани оқибатида вафот этди
20 март 2024, 10:30

Тошкент вилоятида 7 ёшли қиз аммаси калтаклагани оқибатида вафот этди

Бўка туманида аёл қарамоғига топшириб кетилган жиянини дарс тайёрламагани учун ўласи қилиб калтаклади. У жароҳати сабаб уч кун ўтиб шифохонада вафот этди. Аёл қамоққа олинган. Қизнинг ота-онаси Россияда экани аниқланди.

Президент МСК раиси Зайниддин Низомхўжаевга хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси унвонини берди
20 март 2024, 09:45

Президент МСК раиси Зайниддин Низомхўжаевга хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси унвонини берди

Марказий сайлов комиссияси раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Зайниддин Низомхўжаев таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан «Хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан тақдирланди.

Россиялик спорт шарҳловчиси Василий Уткин вафот этди
20 март 2024, 09:29

Россиялик спорт шарҳловчиси Василий Уткин вафот этди

Россиялик журналист ва спорт шарҳловчиси Василий Уткин 52 ёшида вафот этди. Ўлимининг дастлабки сабаби сифатида ўпка эмболияси — ўпка артериясида ҳосил бўлган тромб кўрсатилмоқда.

АҚШда асбестдан фойдаланиш тақиқланди
20 март 2024, 02:05

АҚШда асбестдан фойдаланиш тақиқланди

АҚШ ҳукумати саратон касаллигини келтириб чиқарувчи асбест минералидан фойдаланиш тўлиқ тақиқланишини эълон қилди. Ҳар йили мамлакатда 40 мингга яқин одам асбест билан боғлиқ касалликлардан вафот этади.

«Ўзбекнефтгаз»нинг Petroleum Technology Group`га ўтказилган «заправка»лари қанча турарди?
20 март 2024, 01:44

«Ўзбекнефтгаз»нинг Petroleum Technology Group`га ўтказилган «заправка»лари қанча турарди?

Данияр Камиловнинг Petroleum Technology Group компаниясига тегишли 80 та «Ўзбекнефтгаз» ёқилғи қуйиш шохобчаларининг нархи камида 100 миллион долларни ташкил қилиши мумкин (ер нархидан ташқари). Давактив ва «Ўзбекнефтгаз» ҳалигача келишув тафсилотларини ошкор қилмади.

«Мақсадимиз — ҳар бир хонадонга, ҳар бир инсонга етиб бориш». Президент Тошкентдаги маҳалла аҳлини Наврўз байрами билан табриклади (+фото)
20 март 2024, 01:11

«Мақсадимиз — ҳар бир хонадонга, ҳар бир инсонга етиб бориш». Президент Тошкентдаги маҳалла аҳлини Наврўз байрами билан табриклади (+фото)

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги «Дилбулоқ» маҳалласида бўлиб, маҳалла «еттилиги» ва аҳоли томонидан ташкил этилган корхоналар фаолияти билан танишди. Шунингдек, фуқароларни яқинлашиб келаётган Наврўз байрами билан табриклади. Фото.

АҚШда асли ўзбекистонлик эркак собиқ хотинини отиб, ўз жонига қасд қилди
20 март 2024, 00:51

АҚШда асли ўзбекистонлик эркак собиқ хотинини отиб, ўз жонига қасд қилди

АҚШда асли ўзбекистонлик эркак аввал собиқ хотинини, сўнг ўзини отиб ташлади. Улар Тошкентдаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети битирувчилари бўлган. Собиқ турмуш ўртоқлардан 10 ва 12 ёшли икки фарзанди қолди.

Тошкент дунёнинг ҳавоси энг ифлос пойтахтлари йиллик рейтингида 22-ўринни эгаллади
20 март 2024, 00:23

Тошкент дунёнинг ҳавоси энг ифлос пойтахтлари йиллик рейтингида 22-ўринни эгаллади

Тошкент 2023 йилда дунёнинг ҳавоси энг ифлос пойтахтлари рейтингида 22-ўринни эгаллади. IQAir маълумотларига кўра, шаҳарда PM2,5`нинг ўртача йиллик даражаси ЖССТ тавсияларидан 5−7 баравар юқори бўлган.

19 март куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
19 март 2024, 21:54

19 март куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Ҳукуматдан «тартибсиз» импортни чеклашни сўраган BYD, Ўзбекистоннинг 100 ёшдан ошган фуқаролари, мактаб болалари ҳалок бўлган ЙТҲ бўйича мансабдорларга очилган жиноят иши, дрондан фойдаланиш учун жазонинг номутаносиб бўлгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Ўзбекистон давлат банкларини хусусийлаштириш яна кечроққа қолдирилиши мумкин — Fitch
19 март 2024, 21:42

Ўзбекистон давлат банкларини хусусийлаштириш яна кечроққа қолдирилиши мумкин — Fitch

Ўзбекистон давлат банкларини хусусийлаштириш яна кечиктирилиши мумкин, деди Fitch Ratings директори ўринбосари Павел Каптел. Уларнинг сотувдан олдинги тайёргарлик ишлари ҳамон давом этмоқда. Давлат акцияларини ўз вақтида сотиш халқаро молия ташкилотларининг банклар капиталига киришига ҳам боғлиқ.

Бухорода мансабдор шахслар болаларни ташишни ташкил этиш қоидаларини қўпол равишда бузган — Бош прокуратура
19 март 2024, 21:05

Бухорода мансабдор шахслар болаларни ташишни ташкил этиш қоидаларини қўпол равишда бузган — Бош прокуратура

Бухоро вилоятида мансабдор шахслар болаларни автобусда ташиш ва ҳамроҳлик қилишни ташкил этиш қоидаларини қўпол равишда бузган, деб хабар қилди Бош прокуратура. Ҳолат юзасидан «Мансабга совуққонлик билан қараш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди. ЙТҲда икки ўқувчи ва ҳайдовчи ҳалок бўлганди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон трансчегаравий сув ҳисоблагичларини ўрнатишга келишиб олди
19 март 2024, 20:41

Ўзбекистон ва Қозоғистон трансчегаравий сув ҳисоблагичларини ўрнатишга келишиб олди

Ўзбекистон ва Қозоғистон трансчегаравий сув сарфини ўлчаш учун бир-бирига ҳисоблагич ўрнатади. Томонлар маълумотларни онлайн тарзда алмашиб боради. Аввалроқ Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида ҳам худди шу мақсадда гидропостлар ўрнатилган эди.

Когонда автобус иштирокидаги ЙТҲда жароҳат олган яна бир мактаб ўқувчиси шифохонада вафот этди
19 март 2024, 20:24

Когонда автобус иштирокидаги ЙТҲда жароҳат олган яна бир мактаб ўқувчиси шифохонада вафот этди

Бухоро вилояти Когон туманида юк машинаси ва автобус иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган яна бир ўқувчи вафот этди. Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари шифохонага бориб, ўқувчилар билан учрашди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг