Бош прокурор Отабек Муродов долзарб аҳамиятдаги 216 топшириқ бажарилмаганлиги аниқланганини билдирди.
Ички ишлар органлари ходимлари фарзандларининг давлат ОТМ ҳамда Мудофаа вазирлиги, ИИВ, Миллий гвардия ва ДБҚнинг таълим муассасаларига кириши учун тавсиянома бериш низоми тасдиқланди.
Президент Фарғона вилояти инвестиция олиб келиш, саноат ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича бир йил фавқулодда ҳолатда ишлашини маълум қилди.
Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.
Жалақудуқ туманида «Дамас» ва «НОWO» юк машинаси ўртасида содир бўлган тўқнашув оқибатида икки киши ҳалок бўлди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2019 йилги закот, фитр садақа ва фидя миқдори маълум қилинди.
«Ҳукумат соати"га мактаблар биноларини сақлаш, синфхоналари, дарсликлар ва лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш ҳолатини яхшилаш юзасидан масала киритилди.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Тошкентда Landshaft Open биринчи ландшафт санъати фестивали бўлиб ўтди.
Наманган вилоятидаги Мингбулоқ конидан биринчи нефть қазиб олинди.
Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов муомаладаги нақд пул улуши юқори экани сабабини маълум қилди. У пенсияларни нақд пулда етказишни тўхтатиш режаси ҳақида ҳам хабар берди.
Бош прокурор Отабек Муродов Сенатдаги ҳисоботида маҳкама фаолияти ва тадбиркорлик соҳасидаги муаммолар, хуфёна иқтисодиётга қарши кураш, кадрлар сиёсати ҳамда МИБ ходимларининг машаққатли меҳнати ҳақида маълум қилди.
ТИВ Ўзбекистон фуқароларини «Фани» циклони таъсиридаги ҳудудларга боришни вақтинча тўхтатишга чақирди.
Бош прокурор Отабек Муродов давлат органларида коррупцияга қарши ички назорат тизимини жорий этиш таклифини илгари сурди. «Биз пора олишни эмас, балки беришни тўхтатишимиз керак», — деди у.
Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳридаги «Listem-Fergana» қўшма корхонасини бориб кўрди.
Китоб туманида 147 млн. сўм кредит маблағлари ноқонуний ажратилиб, кредитларнинг мақсадсиз сарфланганлиги юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги «Ипак гиламлар» корхонаси фаолияти билан танишди.
Солиқ кодексига кўра, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ўн икки ой ичида ЯТТ сифатида давлат рўйхатидан ўтса, қатъий белгиланган солиқни тўлашдан 6 ой муддатга озод этилади
Бухоро вилоятида Watergen компаниясининг ҳаводан ичимлик сувини ажратиб олувчи қурилмаси синовдан ўтказилади. У кунига 900 литр сув ишлаб чиқаради.
Сенаторлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз учун жавобгарликни кучайтирувчи ўзгартишлар киритишни маъқуллади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг