Архив

«Оскар» мукофоти ғолиблари эълон қилинди
11 март 2024, 10:40

«Оскар» мукофоти ғолиблари эълон қилинди

АҚШда 96-Оскар тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Энг яхши фильм номинациясида кутилганидек «Оппенҳаймер» ғолиб бўлди. Энг яхши актёр Киллиан Мёрфи бўлган бўлса, энг яхши актриса деб Эмма Стоун топилди. Ғолиблар рўйхатини тақдим этамиз.

Фото: Ўзбекистонда таровеҳ намозлари бошланди
11 март 2024, 09:51

Фото: Ўзбекистонда таровеҳ намозлари бошланди

10 мартдан Ўзбекистон бўйлаб таровеҳ намозларини адо этиш бошланди. «Газета.uz» пойтахтнинг қадимий масжидлардан бири — «Охун Гузар»дан фоторепортаж тайёрлади.

Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича ЖССТ тавсиялари
10 март 2024, 22:39

Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича ЖССТ тавсиялари

Рамазон пайтида ҳаддан ташқари кўп овқат ейиш ёки нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти рўза пайтида соғлом овқатланиш бўйича маслаҳатлар билан бўлишди. «Газета.uz» уларни тақдим этади.

АҚШда ўзбекистонлик эркак хотинини пичоқлади, полиция уни отиб ўлдирди
10 март 2024, 13:53

АҚШда ўзбекистонлик эркак хотинини пичоқлади, полиция уни отиб ўлдирди

Нью-Йорк шаҳрида ўзбекистонлик эркак хотинини пичоқлади. У полициянинг пичоқни ташлаш тўғрисидаги талабига бўйсунмагач, отиб ўлдирилди. Аёл ҳозирда шифохонада ва у эрининг вафотидан хабардор эмас.

Тошкентдан Самарқанд ва Қаршига қўшимча «Афросиёб» поездлари қатнови йўлга қўйилади
10 март 2024, 10:10

Тошкентдан Самарқанд ва Қаршига қўшимча «Афросиёб» поездлари қатнови йўлга қўйилади

Наврўз байрами арафасида Тошкентдан Самарқанд ва Қарши шаҳарларига «Афросиёб» электропоездининг қўшимча қатновлари амалга оширилади.

Тошкентда таровеҳ намози вақтида бир қанча кўчалар ёпилади
9 март 2024, 16:23

Тошкентда таровеҳ намози вақтида бир қанча кўчалар ёпилади

Тошкент шаҳрида 10 мартдан бошлаб таровеҳ намози ўқиладиган вақтда — соат 19:00 дан 00:00 га қадар масжидлар яқинидаги йўллар ёпилади. Рўйхат.

Фарғона вилояти ҳокими кўлни хусусий корхонага бериш ҳақидаги қарорини бекор қилди
9 март 2024, 14:56

Фарғона вилояти ҳокими кўлни хусусий корхонага бериш ҳақидаги қарорини бекор қилди

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров «Ёшлар кўли» ҳудудини кўп қаватли уй, меҳмонхона, ресторан ва савдо мажмуаси қуриш учун хусусий корхонага бериш тўғрисидаги қарорини бекор қилди.

Нодирбек Абдусатторов Прагада ғалаба қозониб, дунёнинг тўртинчи шахматчисига айланди. Энди уни нима кутмоқда?
9 март 2024, 13:54

Нодирбек Абдусатторов Прагада ғалаба қозониб, дунёнинг тўртинчи шахматчисига айланди. Энди уни нима кутмоқда?

Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов Прагадаги супертурнирда муддатидан аввал ғолиб чиқди ва онлайн рейтингда дунёнинг энг кучли шахматчилари орасида 4-ўринни эгаллади. Шахмат мураббийи Георгий Шванов ушбу муваффақият ва у очаётган имкониятлар ҳақида сўз юритди.

Боксчи Исроил Мадримов Магомед Қурбоновни мағлуб этиб, WBA чемпионлик унвонини қўлга киритди (+видео)
9 март 2024, 10:03

Боксчи Исроил Мадримов Магомед Қурбоновни мағлуб этиб, WBA чемпионлик унвонини қўлга киритди (+видео)

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Исроил Мадримов илгари мағлубиятга учрамаган россиялик Магомед Қурбоновни муддатидан олдин мағлубиятга учратиб, WBA чемпиони унвонини қўлга киритди. Мадримов ўрта вазн тоифасида бошқа кучли боксчилар ва жаҳон чемпионлари билан бокс ўтказишга тайёрлигини билдирди.

Ўзбекистонда энди фарзанд туғилгандаги суюнчи пули ҳаммага ҳам берилмайди
8 март 2024, 15:41

Ўзбекистонда энди фарзанд туғилгандаги суюнчи пули ҳаммага ҳам берилмайди

Ўзбекистонда 1 апрелдан бошлаб фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули биринчи фарзанд учун барчага, иккинчи фарзанд учун эса фарзанд туғилган пайтда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган оиланинг аъзоси бўлган аёлларга расмийлаштирилади.

USAID Ўзбекистонда 17,7 млн долларлик «Бизнесни қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини ишга туширди
8 март 2024, 15:19

USAID Ўзбекистонда 17,7 млн долларлик «Бизнесни қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини ишга туширди

USAID Ўзбекистонда 5 йилга мўлжалланган «Бизнесни қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини бошлади. 17,7 млн долларлик ушбу лойиҳа барқарор ва инклюзив иқтисодий ўсишни рағбатлантиришга қаратилган. Дастур доирасида АКТ, туризм, текстил ва яшил иқтисодиётга оид лойиҳаларга грант маблағлари ажратилади.

Фото: Ўзбекистон хавфсизлик идораларида хизмат қилувчи аёллар
8 март 2024, 14:24

Фото: Ўзбекистон хавфсизлик идораларида хизмат қилувчи аёллар

Фотожурналист Оқил Ғуломов Ўзбекистон хавфсизлик тизимларида давлат ва жамият хавфсизлиги, барқарорлиги, манфаатларини ҳимоя қилувчи аёллар ҳақида лойиҳа тайёрлади. «Газета.uz» Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан туркумдан бир нечта суратларни эълон қилди.

Ойбек Шахавдинов Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчиси этиб тайинланди
8 март 2024, 10:21

Ойбек Шахавдинов Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчиси этиб тайинланди

Ойбек Шахавдинов Ўзбекистоннинг қароргоҳи Будапешт шаҳрида жойлашган Венгриядаги биринчи элчиси бўлди. Бунгача Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси, бир вақтнинг ўзида Венгриядаги элчиси ҳам бўлган.

Танзила Нарбаева бошчилигидаги махсус комиссия хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалалари билан шуғулланади
8 март 2024, 01:37

Танзила Нарбаева бошчилигидаги махсус комиссия хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалалари билан шуғулланади

Сенат раиси бошчилигидаги махсус комиссия хотин-қизлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш ва бандликни таъминлаш бўйича йил давомида «фавқулодда ҳолат» режимида ишлайди. ССП, Бизнесни ривожлантириш банки ва Микрокредитбанкда раиснинг аёллар тадбиркорлиги бўйича ўринбосарлари иш бошлайди.

Гулистонда йигит мактабга Миллий гвардиянинг қалбаки гувоҳномаси билан киришга уринди
7 март 2024, 22:46

Гулистонда йигит мактабга Миллий гвардиянинг қалбаки гувоҳномаси билан киришга уринди

Гулистонда 11-синф ўқувчиси Миллий гвардия ходимининг қалбаки гувоҳномаси билан бегона мактабга кирмоқчи бўлди. Ундан сохта ҳужжатни топшириш сўралганда, қаршилик кўрсатди. Шаҳар прокуратураси у нима учун мактабга кирмоқчи бўлганини ўрганмоқда.

7 март куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
7 март 2024, 22:20

7 март куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Тошкент вилоятига кўчириладиган пойтахт корхоналари, хотин-қизларга мурожаат йўллаган президент, иш фаолиятига қайтган «метан заправка»лар, 2024 йил учун закот, садақа миқдорлари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

2024 йил феврали кузатувлар тарихидаги энг иссиғи бўлди
7 март 2024, 22:14

2024 йил феврали кузатувлар тарихидаги энг иссиғи бўлди

Ўтган февраль ойи бутун дунё бўйлаб кузатувлар тарихидаги рекорд даражада иссиқ февраль бўлди. Бу, шунингдек, ҳаво ҳарорати бўйича кетма-кет рекорд қўйилаётган тўққизинчи ой ҳисобланади. Сайёранинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати ўртача кўрсаткичдан 3,3 даражага юқори бўлган.

1 апрелдан иссиқлик таъминоти хизматларига ҚҚСнинг ноль ставкаси бекор қилинади. Бу тарифларга қандай таъсир қилади?
7 март 2024, 21:12

1 апрелдан иссиқлик таъминоти хизматларига ҚҚСнинг ноль ставкаси бекор қилинади. Бу тарифларга қандай таъсир қилади?

Veolia Energy Tashkent 1 апрелдан иссиқлик таъминоти хизматлари (ва бир қатор бошқа коммунал хизматлар) учун ҚҚС бўйича имтиёз бекор қилинишини эслатиб, бу абонентларнинг аванс тўловларига қандай таъсир қилишини тушунтирди.

«Боқий Бухоро» нега шаҳар марказида қуриляпти? Бухоро вилояти бош архитектори билан интервью
7 март 2024, 20:44

«Боқий Бухоро» нега шаҳар марказида қуриляпти? Бухоро вилояти бош архитектори билан интервью

Бухоро марказида «Боқий Бухоро» маданий-этнографик парки лойиҳасини амалга ошириш бошланди. Уни қуриш учун 32,6 гектар майдонда 29 та объект бузилиши режалаштирилган. Ҳозирда бир қатор бинолар қисман бузиб бўлинган. «Газета.uz» мухбири вилоят бош архитектори Зуҳриддин Муҳиддинов билан суҳбатлашди.

Швеция расман НАТОга қўшилди
7 март 2024, 20:40

Швеция расман НАТОга қўшилди

Расмий равишда НАТОга қўшилган Швеция Шимолий Атлантика альянсининг 32-аъзосига айланди. Ҳарбий блокка қўшилишдан олдин Стокгольм 200 йилдан ортиқ вақт давомида бетарафлик сиёсатига амал қилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг