Рақобат қўмитаси Orient Group Management ва Ўзбекистон-Ўмон инвестиция компаниясига (UzOman) қарши иш қўзғатди, уларнинг ҳар бири Highway Logistics Center акцияларининг 45 фоиздан ортиғига эгалик қилиши аниқланди. Компаниялар монополияга қарши қонунчиликни бузгани учун жаримага тортилди.
Париж-2024 ёзги Олимпиада ўйинларида қатнашган боксчи Ситора Турдибековага 1 хонали уй совға қилинди. Ҳокимликнинг «Газета.uz»га аниқлик киритишича, хонадон тадбиркор томонидан берилган. Спортчи жинси баҳс-мунозараларга сабаб бўлган тайванлик боксчи Лин Ю Тинг билан жанг қилиб, ютқазганди.
«Андижон» футбол клуби аъзоси Марлен Чобанов «Бунёдкор» стадионида Миллий гвардия ходими талабига бўйсунмай, у билан жанжаллашди. Футболчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Президент Жанубий Кореядан олтита тезюрар Hyundai Rotem электропоездини харид қилиш лойиҳасининг техник-иқтисодий параметрларини тасдиқлади. Кореянинг Эксимбанки 40 йил муддатга 185,18 млн евро миқдорида анча қулайроқ кредит ажратади. Лойиҳанинг ўзини оқлаш муддати 25 йилга баҳоланмоқда.
Қарши туманида 18 ёшли йигитни сузиш ҳавзаси ҳудудида ток урди. Оқибатда у шифохонага етмасдан вафот этди. Очилганига 2 ой бўлган бассейн фаолияти вақтинча тўхтатилди.
Ўзбекистон Марказий Осиё келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олган, дейилади президент махсус вакили Абдулазиз Комиловнинг мақоласида. Ўзбекистон тараққиётининг барча ҳаётий масалалари чегарадошлар билан яхши қўшничилик ва олдиндан тахмин қилиш мумкин бўлган муносабатларга боғлиқ, деди у.
Президент Тадбиркорлар куни муносабати билан соҳа вакилларидан бир гуруҳини, жумладан, 37 кишини мукофотлаш тўғрисида фармон имзолади. Уларга «Меҳнат шуҳрати», «Дўстлик» орденлари ва «Келажак бунёдкори» ҳамда «Шуҳрат» медаллари берилди (рўйхат).
Шавкат Мирзиёев Тадбиркорлар куни олдидан 104 нафар ишбилармонни «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича фармойиш чиқарди (рўйхат).
Жомбой туманида Gentra ҳайдовчиси йўл четидаги 4 ёшли пиёдани уриб юборди. Оқибатда бола тан жароҳатлари билан воқеа жойида ҳалок бўлди.
АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп миллиардер Илон Маскка интервью берди. Суҳбат Маскнинг Х платформасида бўлиб ўтди ва техник муаммолар туфайли 40 дақиқа кечикиш билан бошланди. Сиёсатчи ва бизнесмен турли мавзуларни муҳокама қилди, шунингдек, «бир-бирларига мақтов ёғдирди».
Марс сатҳидан пастда (11,5 дан 20 километргача) жуда катта суюқ сув захираси бўлиши мумкин. Америкалик олимлар NASA’нинг InSight Lander зонди таҳлили асосида шундай хулосага келди.
Россия ҳукумати оғир йўқотишлар фонида аскарлар етишмаслиги сабабли жорий йилнинг охирларидаёқ янги сафарбарлик ўтказиши мумкин, деб ёзди Bloomberg. Армияга қўшилганлик учун бонусларни ошириш ёрдам бермаяпти.
Президент топшириғига асосан, ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб қилиш мақсадида шу йўналишдаги федерацияларни ўз ичига олган Адаптив спорт турлари ассоциацияси ташкил этилди. ИҲМА директорининг ўринбосарлари ташкилот тузилмаларидаги масъул лавозимларга сайланди.
Президент хизмат кўрсатиш жойларини сотиб олиш учун алоҳида кредит тури йўлга қўйилишини айтди. У мутасаддиларга «хизмат ипотекаси»ни жорий қилиб, кредит ажратишни бошлашни топширди.
Наманган вилояти Поп туманида мулкий низо келиб чиққан жанжалда қариндош аёл ва унинг икки нафар ёш боласини пичоқлаб ўлдирган эркак қўлга олинди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Фирибгарликда айбланиб 2022 йилдан буён қидирувда бўлган Дилафруз Мадиева Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди. Ундан жабр кўрганлар Бош консулхонага ёки ИИВга мурожаат қилиши мумкин.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёевага қўшимча вазифа юклатилди — у Миллий паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари бўлди.
Суюлтирилган газ сотишга таклиф этилаётган бизнес, Андижонда қурилиш ишларига жалб қилинган ўқитувчилар, Олимпиадачилар ва уларнинг мураббийларига берилган совғалар миқдори, Ўзбекистон самолётларини таъмирлаб берадиган АҚШ компанияси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Рақобат қўмитаси сўнгги вақтларда ОАВда реклама тарқатишда «қонунчилик талаблари бузилиши» фонида барча давлат ва нодавлат телеканалларига кўрсатма хати юборди. Қўмита улардан бир ой ичида реклама фаолиятини қонунчиликка мувофиқлаштиришни сўраб, акс ҳолда молиявий санкциялар қўллашдан огоҳлантирди.
Президентга олиб кирилган тақдимотда сунъий интеллект бўйича қонунчилик базасини яратиш таклиф қилинди. СИ технологиялари марказини ташкил қилиш, банк-молия соҳасида СИни қўллашни кенгайтириш, бу бўйича кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг