Йил бошидан буён Молия вазирлиги тизимида 93 нафар раҳбар, жумладан молия органлари мудирлари ва ғазначилик бўлимлари бошлиқлари тайинланди.
Июнь-июлда Тошкентнинг 88 та маҳалласида реконструкция ва ободонлаштириш ишлари ўтказилади.
Сергели тумани ҳокими автомобиль бозорини туман ҳудудида сақлаб қолиш истагини билдирди, бироқ унинг бошқа жойга кўчирилиши транспорт ҳолатини яхшилайди.
Ногиронлиги бўлган шахслар учун ОТМга кириш учун қўшимча икки фоизлик (абитуриентлар жами сонидан) квота жорий этилди.
Ўзбекистон президенти Хитойнинг Синдао шаҳрида ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этади.
Самарқандда 10−11-синф ўқувчилари ўртасида физика ва астрономия бўйича биринчи халқаро олимпиада ўтказилади.
Сурхондарё вилоятида қарийб 45 кг опийни сотишга уринган Афғонистон фуқароси қўлга тушди.
Пойтахтдаги Муқимий ва Қатортол кўчалари кесишмасидаги 2016 йилда ёпилган чорраҳа қайта тикланмоқда.
Шавкат Мирзиёев сув камлиги сабабли такрорий экин майдонларининг қисқартирилгани маҳсулот етиштириш ҳажми камайишига ва нарх-навонинг ошишига сабаб бўлмаслиги зарурлигини таъкидлади.
Жаҳон банки 2018 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиши 5 фоизгача пасайишини, бироқ солиқ ва банк ислоҳотлари натижасида бу кўрсаткич яхшиланиши маълум қилди.
Январь-май ойларида бюджетга режалаштирилгандан 2,7 трлн сўм ошиқча маблағ келиб тушди, бироқ маҳаллий ҳокимиятлар резервлардан тўлиқ фойдаланаётгани йўқ, деди президент.
Собиқ бош прокурор Рашитжон Қодиров иши бўйича 24 кишига айблов эълон қилинди, уларнинг 21 нафари ҳибсга олинган.
Таянч ОТМлар дастурларни ўзлари ишлаб чиқади, ўқитувчилар талабаларнинг ўзлаштириши бўйича баҳоланади, тестларни тайёрлаш услублари қайта кўриб чиқилади, ҳужжатлар электрон қабул қилинади.
Олимжон Файзибоев Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланди.
Ўзбекистон Амударё ва Сирдарё сув ресурсларидан фойдаланиш тўғрисидаги конвенцияни Марказий Осиёнинг барча давлатлари манфаатларини ҳисобга олиб ишлаб чиқишни жадаллаштиришни таклиф қилмоқда, деди бош вазир ўринбосари Нодир Отажонов.
Нормат Турсунов Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Ўзбекистон қурғоқчиликдан азият чекаётган афғон халқига 3000 тоннадан зиёд буғдойни гуманитар ёрдам сифатида жўнатди.
Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ўзбекистон Шахмат федерацияси раислигига сайланди.
Шарифжон Турсунов «Ўзтрансгаз» бошқаруви раиси этиб тайинланди.
Фарғона вилоятининг Қувасой туманида қорабайир отларини кўпайтириш мажмуаси очилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг