Пайшанба куни «Ерусти ҳалқа йўли» метросининг Қўйлиқ йўлидаги 6- ва 7-бекатлари оралиғида ҳаракатланаётган поездда қисқа туташув содир бўлди. Бунга йўл четидаги тўсиннинг темирқопламаси кучли шамол туфайли поезднинг ток қабул қилиш мосламасига теккани сабаб бўлгани айтилмоқда.
Тошкентда ўзбек ва рус муаллифлари томонидан яратилган 2−11-синфлар учун рус тилини хорижий тил сифатида ўқитиш бўйича мактаб дарсликларининг тақдимоти бўлиб ўтди.
8 июнь куни Ургут туманидан ўтувчи Зарафшон дарёсининг каналига 16 ёшли бола тушиб кетиши оқибатида вафот этди. Унинг мурдаси орадан 8 кун ўтиб бошқа канал қирғоғидан топилди. Ота-онаси даъвоси йўқлиги ҳамда қарши бўлгани учун тиббий экспертиза ўтказилмади, жиноят иши ҳам қўзғатилмади.
Президент қарори билан 1 августдан хорижга чиқиш биометрик паспортини ЯИДХП ва ДХМ орқали бериш амалиёти тўлиқ йўлга қўйилади. Ягона порталда мурожаат қайси босқичда эканлигини кузатиб бориш имконияти ҳам яратилади.
Давлат ОТМларини хусусийлаштириш бўйича жараён ҳали ҳам бошланмаган. Олий таълим вазирининг фикрича, «бунга ҳали тайёр эмасмиз». «Чунки жуда кўп давлат ташкилотлари орасида хусусийлаштирилгандан кейин иш бермагани ҳам бор… 2023 йилдан бошлаб киришиш ниятидамиз», — деди Абдуқодир Тошқулов.
Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +34…+39 даражагача кўтарилади, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан юқорироқ. Тошкент вилояти, Фарғона водийси ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин, баъзи жойларда шамол тезлиги 18−23 м/с гача кучаяди.
Пайшанба куни Ўзбекистонда 59 кишида (пойтахтнинг ўзида — 45 кишида) коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу март ўрталаридан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир. Кетма-кет учинчи кун ковид статистикасида ўсиш кузатилмоқда.
Ҳозирда Россияда Марказий Осиёдан 4 миллионга яқин, жумладан, Ўзбекистондан — қарийб 2 миллион меҳнат мигрантлари фаолият юритади. ХМТнинг қайд этишича, Россия иқтисодиётининг қисқариши мигрантларнинг даромадлари ва уларнинг мамлакатларидаги иқтисодий вазиятга салбий таъсир кўрсатиши муқаррар.
Ўзбекистонлик спортчи Нигора Сувонова оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида учта кумуш ҳамда Аброрбек Маъруфбеков битта бронза медалини қўлга киритди.
Ўзбекистонда тез тиббий ёрдамнинг ягона вертикал бошқарув тизими жорий қилинади. Тиббий бригада беморнинг аҳволи ва касаллик турига қараб, туман ва ҳудудидан қатъи назар унга яқин масофадан юборилади. Марказий шифохоналарда эса тун-у кун ишлайдиган шошилинч қабул бўлимлари ташкил этилади.
1946 йил АҚШ дипломати Жорж Кеннаннинг «Узун телеграммаси»да Совет Иттифоқи сиёсий тизимига берилган таъриф ҳали ҳам долзарб бўлиши мумкин. Советларнинг фақат куч тилини тушуниши, ташқи дунё ҳақида объектив маълумотга эга бўлмаган Сталин, енгиш осон бўлган пропаганда — ҳужжатдаги қизиқарли фикрлар.
Агар янги Конституция қабул қилинса, ҳамма қатори президент Шавкат Мирзиёевга ҳам сайловларда қатнашиш имкони яратиб берилади, деди Сенат раҳбарининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев. У Шавкат Мирзиёевнинг «ҳокимиятга тиш-тирноғи билан ёпишиб олган сиёсатчи эмас"лигини қўшимча қилди.
«Қўриқлаш фаолияти тўғрисида»ги қонун Миллий гвардияга бу борадаги давлат сиёсатини амалга ошириш ҳуқуқини берди. Ҳужжат билан қурол-яроғ ва махсус техникани қўллаш шартлари ҳам белгилаб қўйилди.
ОТМлар учун қабул квоталари, ҳужжат топшириш санаси, магистратурага йилига 2 марта қабул ўтказилиши, Келин-куёв можаросидан кейин аёлларга зўравонлик учун жазони кучайтирадиган Сенат, ҳибсга олинган Аграр университет ректори ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 16 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида
Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг 21−22 июнь кунлари расмий ташриф билан Тошкентга келиши кутилмоқда.
Сенат раиси Танзила Нарбаева АҚШ давлат котибининг фуқаролик хавфсизлиги, демократия ва инсон ҳуқуқлари бўйича ўринбосари Узра Зея, Демократлар партиясидан конгрессмен Ами Бера ва АҚШнинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича комиссиясининг катта сиёсий маслаҳатчиси Женис Хелвиг билан учрашди.
Иқтисодиёт тарихида гиперинфляция ҳолатлари кўп бор юз берган. Аммо бу каби ҳолатлар ҳозирги кунда ҳам турли мамлакатларда рўй бермоқда. Пулнинг қадрсизланиши, айнан ҳозирги халқаро вазият фонида яна долзарб мавзуга айланмоқда.
ИИВ Киберхавфизлик маркази раҳбари сўнгги уч йилда кибержиноятлар сони 8,3 бараварга ортиб кетганини маълум қилди. «Ҳозирги кунда банк мижозларининг шахсий маълумотларини олган ҳолда микрокредит расмийлаштириш ҳолатлари жуда кучайиб боряпти», — деди Беҳзод Мамажонов.
1 июндан паррандачилик билан шуғулланувчи тадбиркорларга дон захираси яратиш учун 3 ойлик имтиёзли давр билан 12 ойгача револьвер кредитлар ажратилади. Бундан ташқари, паррандачилик хўжаликларига давлат томонидан имтиёз ва субсидияларни my.vetgov.uz сайти орқали бериш йўлга қўйилмоқда.
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Aфғонистон муваққат ҳукумати томонидан аёллар ҳуқуқларининг чекланишини «аёлларга нисбатан институционал тизимли зулм» деб атади. Шу билан бирга, мамлакатдаги гуманитар инқироз фонида аҳолининг 93 фоизи тўйиб овқатланмайди, дея маълум қилди БМТ.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг