Жиззах вилоятида ўқитувчилардан маҳаллий футбол клуби учун 272,15 миллион сўм маблағ йиғилгани аниқланди ва ҳозирда ушбу маблағларни қайтариш бўйича чоралар кўрилмоқда.
Тошкент вилоятини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастурида махсус QR-код билан ҳимояланган кадастр паспорти берилиши кўзда тутилган.
Туризм соҳасидаги биринчи халқаро инвестиция форумини самарали ташкил этиш тўғрисидаги ҳукумат қарорида инвесторга ер участкаларини электрон аукцион ўтказмасдан ажратиш кўзда тутилган.
Шавкат Мирзиёев Қанликўл туманида бунёд этилган «Кантекс инвест» тўқимачилик корхонаси билан танишди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Австралиянинг Брисбен шаҳрида Ливан терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида 0:0 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.
Тошкентда умумий қиймати 130,58 миллион доллари бўлган Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази қурилмоқда.
Мўйноқ туманига ташриф буюрган президент Шавкат Мирзиёев бу ерда 20 та кўп қаватли уй қуриш, янги шаҳарча барпо этиш бўйича топшириқ берди.
Шароф Ражаббоев Инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи, Ойбек Норинбаев эса вазирнинг ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Ўртачирчиқ туманида фуқаро М.Қўчқоровга тегишли 214 дона, умумий қиймати 3,2 млн. сўм бўлган қўлбола усулда ясалган иситиш печлари сотувга қўйилганлиги аниқланди.
Президент Шавкат Мирзиёев Нукус халқаро аэропортида амалга оширилган модернизация ишларини кўздан кечирди.
Умумхалқ ҳашарини фақатгина президент ёки Вазирлар Маҳкамаси эълон қилиши мумкин, унда иштирок этиш — ихтиёрий. Меҳнат вазирлиги Андижон вилояти ҳокимининг хайрия ҳашари тўғрисидаги қарорини изоҳлади.
15 кун ичида Ўзбекистонда интернет тезлигини 10 баробарга ошириши борасидаги маълумотни «Ўзбектелеком» АК расмий равишда изоҳлади.
«Қурилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент фармонида шаҳарсозлик нормалари такомиллаштирилиши белгиланди.
Google Developers Group (GDG)нинг асосий тадбирларидан бири бўлган GDG-DevFest дастурчилар фестивали илк бор Ўзбекистонда бўлиб ўтади.
Президент мамлакат бўйлаб навбатдаги сафарларини Қорақалпоғистондан бошлади.
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло билан суҳбатлашди.
«Малика» савдо мажмуасида ноқонуний савдо билан шуғулланаётган 13 фуқародан 66 дона маиший техника, 7800 та мобил ускуна ва 308 млн сўмлик аксесуарлар олиб қўйилди, дея хабар қилди ДСҚ.
Чирчиқ ва Олма Ота шаҳарлари ўртасида доимий автобус қатнови очилди.
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Ўзбекистондаги учта музей муаммоларини ҳал этиш бўйича таклиф ва мулоҳазаларни юборишни сўрамоқда.
Ўзбекистонда қурилишга замонавий технологиялар жорий этилиши кўзда тутилган ҳужжат лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг