Шаҳрам Ғиёсов 24 ноябрда профессионал боксдаги навбатдаги жангида мексикалик чарм қўлқоп устаси Мигель Замудиога қарши рингга чиқади.
Президент хорижлик малакали мутахассисларни Ўзбекистонда ишлашига қулай шарт-шароитлар яратиш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Собиқ бош вазир ўринбосари Зойир Мирзаев Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани ҳокими бўлди.
Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари ойликлари 1 декабрдан 1,2 баравар, 2019 йил 1 апрелдан 1,15 баравар оширилади.
Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида яшовчи фуқаро ўз ўғлига шаръий никоҳ ўқигани учун жавобгарликка тортилди.
Тақиқланган жойда чилим ва «е-сигареталар» чекканлик учун жарималар миқдори таклиф этилди.
Туғилганлик тўғрисида гувоҳнома олиш учун Давлат хизматлари марказига мурожаат қилиш етарли.
Вилоятлардаги 14 та мактабни қамраб олувчи «Мустаҳкам оила» дастури ўқувчиларнинг ижтимоий-психологик ҳаётий кўникмаларини ривожлантириш ҳамда ота-оналарга ёрдамлашишга қаратилган.
Давлат туризм қўмитаси раиси ўринбосари бўлиб ишлаган Абдулазиз Оққулов қўмита раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Халқ таълими вазирлиги ва Британия Кенгаши мактабларда қандай қилиб инглиз тилини ўқитишни яхшилаш масаласини ўрганади.
Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Австралияда ўтказиладиган йиғинда Ливан ва Жанубий Корея терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинида қатнашадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди.
ИИББ ва прокуратура ўғлини 1000 долларга сотмоқчи бўлган аёлни қўлга олди.
Ўзбекистон элчиси Австрия федерал президентига ишонч ёрлиқларини топширди.
22 ноябрдан Тошкент аҳолиси учун совуқ сув тарифлари оширилади.
Ўзбекистонда сайловларни ўтказишда жамоатчилик назорати кучайтирилади, МСК аъзолари дахлсизлиги мақоми Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва сенаторларга тенглаштирилади.
Президент Шавкат Мирзиёев балиқчилик соҳасини ривожлантиришга қаратилган қарорни имзолади.
Тошкентдаги 236-мактабнинг 11-синф ўқувчилари ва тарих фани ўқитувчиси ўртасидаги келишмовчилик тартибсизликка айланди, педагог енгил тан жароҳати олди.
Қашқадарё телерадиокомпаниясида ишлаган Р.Т. Касби туманидаги мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаган Р.Й. га директор бўлиши учун ёрдам беришини айтиб, пул таъма қилганда қўлга олинди.
Ўзбекистонда ўтказилувчи туристик фестивалда Нақшбандия сўфийлик тариқатининг 150 нафардан ортиқ намоёндаси иштирок этиши кутилмоқда.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Янь билан учрашувда ўзаро тажриба алмашиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг