Қосим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон президентига «Олтин Қирон» («Олтин бургут») орденини топширди. Бу мукофот Қозоғистон билан дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга ҳисса қўшганлик учун берилади. Фото.
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Остонада ўтган музокараларда товар айирбошлаш ҳажмини 10 млрд долларга етказиш, Сирдарёда Халқаро саноат кооперацияси маркази ва Қамбарота ГЭС-1 қурилишини тезлаштиришга келишиб олди. Томонлар Қўшма инвестиция жамғармасини ташкил этиш масаласини ўрганади.
Июлда Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари олтин жамғарилиши ва қимматлашиши фонида 1,06 млрд долларга — рекорд даражадаги 37,4 млрд долларгача ошди. Қимматбаҳо металлнинг физик ҳажми яна 9,6 тоннага, қиймати эса 1,8 млрд долларга кўтарилди.
Электромобиль ва гибрид автомобилларни қувватлаш хизматларини кўрсатувчи Tok Bor компанияси Рақобат қўмитаси томонидан устун мавқега эга деб топилди. Унинг бозордаги улуши 40 фоиздан ортиқни ташкил қилмоқда.
Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона ва Қорақалпоғистонда фуқароларни пул эвазига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахсларни қўлга олди. Яна бир ҳолатда эса инглиз тили бўйича сертификат олиб бермоқчи бўлган киши ушланди.
Бўстонлиқ туманида Damas ҳайдовчиси йўлдан югуриб ўтаётган 6 ёшли болани уриб юборди. ЙҲХБга кўра, бола шифохонага ётқизилган, ҳозирда суриштирув олиб борилмоқда.
Олимпиаданинг 13-кунида боксчи Ҳасанбой Дўсматов финалда, Абдумалик Халоков ярим финалда жанг қилади. Тахмина Икромова бадиий гимнастика, Улуғбек Рашитов эса таэквондо баҳсларига киришади. Замонавий бешкурашда Алисе Фахрутдинова, эркин курашда Ғуломжон Абдуллаев ва Жавраил Шапиев баҳс олиб боради.
Анвар Баймуратов Қорақалпоғистоннинг Қораўзак туманига ҳоким этиб тайинланди. Бунгача у айни шу ҳудуд ҳокимига ўринбосар эди.
Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов германиялик рақибини ишончли тарзда мағлубиятга учратиб, Париж Олимпиадаси финалига йўл олди. У Олимпиада ўйинларида «олтин» учун жанг қиладиган тўртинчи ўзбекистонлик боксчи бўлмоқда.
Украина қўшинлари 6 август куни эрталаб Россиянинг Курск вилоятига кирди ва, эҳтимол, 10 километр олдинга силжиди. Россия Мудофаа вазирлиги юриш тўхтатилганини маълум қилди. Владимир Зеленский эса «Россияга қанчалик кўп босим ўтказилса, тинчлик шунчалик яқин бўлишини» айтди.
Ўзбекистонлик юнон-рум курашчилари Париж Олимпиадасини медалсиз якунлади. 40 ёшли Рустам Ассакалов (-97 кг) бронза учун жангда елкасидан жароҳат олиб, баҳсни муддатидан аввал тўхтатди. Арам Варданян (-77 кг) ҳам 3-ўрин учун беллашувда мағлуб бўлди. Ислом Баҳромов (-60 кг) эса ¼ финалгача етиб борди.
Тошкент халқаро аэропорти учиш залининг «стерил» ҳудуди 2000 квадрат метрга кенгайтирилди. Бу умумий зални B5-B6-B7 чиқиш йўлаклари билан улаш имконини беради. Ушбу ҳудудда Hardee’s, Pizza Hut, La Croissanterie ва Pinkberry брендлари мавжуд фудкорт очилади.
Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида 7 та автомобиль, Чилонзор туманида эса 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲлар содир бўлди. Расмийлар тўқнашувларда жароҳат олганлар йўқлигини айтмоқда.
Бешта туманга янги ҳоким, Қозоғистонга борган Шавкат Мирзиёев, 15 йилга қамалган прокурор, уй қамоғидагилар учун электрон браслет ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
3−4 август кунлари Токиода каратэ бўйича учинчи очиқ жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Ўзбекистон терма жамоаси 30 та медаль жамғариб, иккинчи ўринни эгаллади.
Мирзо Улуғбек туманидаги 100 кв. метр очиқ майдонда қуриган ўтлар сабаб ёнғин юзага келди. Оқибатда ҳудудда мавжуд дарахтлар жиддий зарарланди. Тергов бошланди, зарар миқдори аниқланмоқда, деб ёзди туман ҳокимлиги.
Тошкент вилояти Оққўрғон туманида кечаси жамоат тартибини бузгани учун ИИБ ходимлари томонидан ҳушёрхонага олиб кетилаётган фуқаро қочиш мақсадида ўзини машинадан ташлади. У жарроҳлик амалиётига қарамай вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди, ходимларга текширув тайинланди.
Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қозоғистон пойтахти Остонага етиб борди. Уни аэропортда президент Қосим-Жомарт Тоқаев кутиб олди. Раҳбарлар 8 август куни Олий давлатлараро кенгаш мажлисини ўтказади.
Экология вазири Азиз Абдуҳакимов ва БМТТД ваколатхонаси раҳбари Акико Фужии 2025 йилда ГЭФ Кичик грантлар дастурининг янги босқичини бошлаш ва «Яшил макон» лойиҳасини қўллаб-қувватлашни давом эттириш бўйича иккита келишув имзолади. Оролбўйига 2 млрд сўмлик техник жиҳозлар олиб келинди.
Ўтган июль ойида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати ўзининг рекорд кўрсаткичларидан анча узоқ бўлди, дея хабар берди Ўзгидромет. Ой охирида максимал ҳарорат +41, жанубда +46 даражага етди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг