Ўзбекистон Президенти Истанбулда Туркия молия ва ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашди.
«Ўзавтосаноат» ва General Motors янги GM-Ўзбекистон Альянсини ташкил этиш бўйича қарор қабул қилди.
Ўзбекистон пойтахтида автобуслар ҳаракатини кузатиш учун янги мобиль илова — MyBus Tashkent ишга тушди.
Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси сайти ишга тушди.
Умумреспублика ва халқаро процессинг марказлари UzCard ва GlobUz карталарини биргаликда қабул қилиш тўғрисидаги меморандумни имзолади.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Туркия ўртасида виза бўлмаслиги кераклигини маълум қилди. «Биз бунга ҳаракат қиламиз», — деди у Анқарада.
Ўзбекистон ва Туркия президентларининг Анқарадаги музокаралари якунлари бўйича 20 дан зиёд ҳужжат имзоланди.
Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинни Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси бош котиби лавозимига қайта сайлангани муносабати билан табриклади.
Кадирбай Бектурдиев халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари бўлди.
Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Туркияга етиб борди.
Ўқчи Олмазор мавзеси аҳолиси 1950-йиллардан буён ўз уйларининг бузилишини кутиб яшайди. «Газета.uz» бир неча йилдан сўнг Tashkent City барпо этиладиган пойтахтнинг эски қисмига ташриф буюрди.
«Ижтимоий фикр» маркази Ўзбекистон фуқароларининг суд-ҳуқуқ тизими тўғрисидаги қарашларини ўрганди.
Ўзбекистон профессионал футбол лигаси «Бухоро» клубига нисбатан санкцияларни қўллади.
Халқаро молия корпорацияси Ўзбекистонда ижтимоий масъул пахта етиштириш бўйича лойиҳани амалга оширади.
Тошкентда Пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитасининг 76-ялпи мажлиси ҳамда 13-халқаро Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркаси бошланди.
«Ўзтрейд» компанияси илк бор Ўзбекистондан Америка бозорига сархил қовунларни етказиб берди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 25−26 октябрь кунлари Туркияга давлат ташрифи билан боради.
Ўзбекистоннинг янги элчиси Набижон Касимов Германияга жўнаб кетди.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» А320 оиласига мансуб янги самолётлар, жумладан A320neo харид қилиш ва янги йўналишларни очишни режалаштирмоқда.
Қонунчилик палатаси ва Савдо-саноат палатаси ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг