Париж Олимпиадасининг 1/8 финалига етиб келган боксчи Ҳасанбой Дўсматов 3 августда қозоғистонлик Сакен Бибоссиновга қарши рингга чиқади. 31 ёшли Дўсматов рақиби билан таниш экани, у билан рингда кўп тўқнаш келганини айтди. Ким кучли, яхши тайёргарлик кўрган бўлса, ўша ютади, деди спортчи.
Дзюдо бўйича Олимпиада чемпиони Диёра Келдиёрова сўнгги 5 йил ичида илк бор мағлуб бўлган рақиби Ута Абэнинг ўрнида ўзи ҳам йиғлаган бўлишини айтди. Унинг сўзларига кўра, дзюдочилар Олимпиадага чиқиш ва ғалаба қозониш учун катта куч сарфлайди, эрталабдан кечгача машқ қилади, шахсий ҳаётини унутади.
Чуст туманидаги истирохат боғида аттрокцион техник носозлик сабаб дарахт шохига урилди. Оқибатда 3 киши енгил жарохат олди, 1 кишининг оёғи синди.
Янги Samsung қурилмалари Париждаги Galaxy Unpacked кўргазмасида тақдим этилди ва эндиликда жаҳон бўйлаб сотувга чиқди.
BI Group девелоперлик компанияси уй-жойни онлайн сотиб олиш имкониятини тақдим этади. Мижозлар, шунингдек, реал вақт режимида қурилишнинг боришини кузатиши мумкин.
Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мураббийи Тимур Кападзе Олимпиададаги натижаларни сарҳисоб қилди. Унинг айтишича, жамоа рақибларини мағлуб этиши учун кучи етарди, аммо «қаердадир омад, қаердадир маҳорат, тажриба етишмади». Турнир катта тажриба берди ва жамоани кучлироқ қилди, деди у.
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 400 млн доллар қарз ажратди. Пуллар мамлакат молия бозорларини мустаҳкамлаш ва барқарор бозорга йўналтирилган энергетика секторини ривожлантириш бўйича ташаббусларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Янги HET Billing электр энергиясини ҳисоблаш тизимининг ишга туширилиши сабабли 31 июль соат 23:50 дан 5 август 22:00 гача профилактика ишлари олиб борилади, дея хабар қилди «ҲЭТ». Бу вақт ичида электр учун тўловларда узилишлар бўлиши мумкин ва қарздор истеъмолчилар таъминотидан узилмайди.
Президент 7−8 август кунлари давлат ташрифи билан Қозоғистонда бўлади. 9 август куни Остона шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги маслаҳат учрашуви ўтказилади.
Рақобат қўмитаси Тошкент шаҳридаги дўконлардан назорат учун сотиб олинган 8 номдагиси озиқ-овқат маҳсулотини лаборатория синовлари амалдаги ҳужжатларга номувофиқ деб топганини маълум қилди.
Париж Олимпиадасининг 5-кунида 6 нафар ўзбекистонлик спортчи медаль учун курашни бошлайди. Дзюдочи Гулноза Матниёзова ва Давлат Бобонов нимчорак финал учун беллашади. Абдумалик Халоков ва Асадхўжа Муйдинхўжаев бокс, Амирхон Садиков ва Зиёдахон Абдусатторова эса камондан отиш баҳсида қатнашади.
22 августдан Қозоғистоннинг Мангистау вилоятига Нукус шаҳридан темирйўл қатнови йўлга қўйилади. Поезд ҳафтада уч марта ҳаракатланади, қатнов салкам 21 соатни ташкил қилади.
Халқаро ислом академияси профессори Матлуба Қаҳҳорова Дин ишлари бўйича қўмита раисининг янги ўринбосари этиб тайинланди.
Теҳронда ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания ва унинг қўриқчиси уларга қилинган ҳужум оқибатида ҳалок бўлди. Ҳания Эроннинг янги президенти Масъуд Пезешкиённинг инаугурация маросимида қатнашиши учун Теҳронга келганди.
Туркия парламенти қаровсиз итларни тутиш ва бошпаналарга жойлаштириш ҳақидаги қонунни маъқуллади. Мамлакат бўйлаб ҳужжатга қарши норозиликлар бўлиб ўтди, фаоллар бу ҳайвонлар эвтаназиясининг кучайишига олиб келади, деб ҳисобламоқда. Мухолифат қонунга суд орқали эътироз билдиришга ваъда берди.
Сурхондарё вилояти Денов туманида икки нафар фуқаро чўл тошбақасига нос чектиргани аниқланди. Уларга нисбатан БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима белгиланди.
Устун мавқега эгалиги тан олинган Knauf Gips Buxoro, март ойидан бери энг паст даражагача тушган доллар, мактаб ва боғча болаларида аниқланган касалликлар, «Onasini emsin» ахборот кампанияси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида 6-синфдаги синглисига севишини айтгани учун 15 ёшли болани «самосуд» қилган эркак 1,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Париж Олимпиадасидаги сўнгги учрашувида Доминикан Республикаси билан дуранг ўйнади (видео, статистика).
«Ўзгидромет» синоптиклари август ойи об-ҳавоси учун дастлабки прогнозини тайёрлади. Ой иссиқ ҳаво билан бошланади, кейинчалик жазирама бироз пасаяди. Илк ўн кунликда кундузги ҳарорат +36…+39 даражада бўлади. Август ойи қуруқ келади, учинчи ўн кунликда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг