Ташқи ишлар вазирлигининг Америка мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган Саид Рустамов Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчиси этиб тайинланди.
Беш ой давомида 5246 киши реабилитация марказларига олиб борилган бўлса, фақат 20 киши тиббиёт марказларига жойлаштирилган, деди ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» 2018−2019 йиллар қишки навигация давридан Тошкент-Жидда-Тошкент рейсини йўлга қўйишни режалаштирмоқда.
Бразилия ва Швейцария жаҳон чемпионати-2018 1/8 финалига йўл олди. Улар Мексика ва Швецияга қарши ўйнайди.
2 июлдан 50, 100, 200 ва 500 сўмлик янги тангалар муомалага чиқарилади. МБ тангалар дизайнини эълон қилди.
Президент «Yoshlar — kelajagimiz» Давлат дастурини тасдиқлади. У ёшлар бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Германия футболчилари Жанубий Корея жамоасига имкониятни бой бериб, 2018 йилги жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлади. Швеция ва Мексика плей-оффга йўл олди.
Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 1,3 фоизга ошиб, 14,7 млрд долларга етди.
Президент оммавий ахборот воситаларидаги ошкоралик, таҳлил ва холис танқид руҳи кучайганини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» декабрда иккита Airbus A320 Neo, 2019−2020 йилларда эса учта Boeing 787 Dreamliner самолётини харид қилади.
Илгари панжара билан ўралган Чилонзор тумани ҳокимияти олдидаги ҳудуд дам олиш ва сайр қилиш масканига айлантирилади.
Солиқ органларига жисмоний шахслар ҳисобларидан солиқ қарздорлигини ечиб олиш ва юридик шахслар банк ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатишга рухсат берилди.
Давлат геология қўмитаси Навоий вилоятида чўл ҳудудини ичимлик суви билан таъминлаш устида иш олиб бормоқда.
«Газета.uz» муаллифи Никита Макаренко пойтахтда «Йил журналисти» мукофотининг тақдирлаш маросими куни мукофотдан маҳрум қилинди.
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов — ўқитувчилар обрўсини ошириш, тўлиб-тошган мактаблар ва таълим соҳасидаги бошқа муаммолар тўғрисида.
Шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Минскда ўтказилган жаҳон чемпионатида тўққиз медал билан энг яхши натижани қайд этди.
Ўзбекистоннинг Куала-Лумпурдаги элчихонасида Малайзияда яшовчи ва ишловчи ватандошлар билан учрашув ўтказилди.
Дания — Франция учрашувида ҳисоб очилмади, Перу Австралияни мағлуб этди, Аргентина Нигериядан устун келган бўлса, Исландия Хорватияга ютқазиб қўйди.
«Ўзавтосаноат» раҳбари фаолиятидаги камчиликлар ва соҳадаги коррупция сабабли ишдан бўшатилди, Шавкат Умурзоқов компанияга раҳбар бўлди.
Андижон вилоятида истиқомат қилувчи аёл ўзини болалар билан бирга чўктириб юборишга ҳаракат қилди. Аёл қутқариб қолинди, болалари эса ҳалок бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг