Архив

1 майгача цитрус мевалар божхона божидан озод қилинди
20 октябр 2021, 17:58

1 майгача цитрус мевалар божхона божидан озод қилинди

Ҳукумат қарори билан 2022 йил 1 майгача банан, плантайнлар, анжир, ананас, авокадо, манго, гуайява, мангостан, олма, нок, киви ва бошқа цитрус мевалар божхона божидан озод қилинди.

Долларнинг расмий курси пасайди
20 октябр 2021, 17:52

Долларнинг расмий курси пасайди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 20,30 сўмга пасайиб, 10 682,01 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пасайди.

Россияда 30 октябрь-7 ноябрь кунлари ишланмайдиган кунлар деб эълон қилинди
20 октябр 2021, 17:42

Россияда 30 октябрь-7 ноябрь кунлари ишланмайдиган кунлар деб эълон қилинди

Россияда COVID-19 билан боғлиқ вазият кескинлашгани туфайли 30 октябрдан 7 ноябрга қадар ишлайнмайдиган кунлар деб эълон қилинди. Вазият «оғир» ҳудудларда ушбу муддат 23 октябрдан бошланиши мумкин.

Тошкент шаҳрида квартира нархлари 5−7 фоизга ошган
20 октябр 2021, 17:31

Тошкент шаҳрида квартира нархлари 5−7 фоизга ошган

Ўзбекистонда кўчмас мулк савдолари бўйича тузилган шартномалар ўтган йилга нисбатан 17 фоизга ошди. Кўчмас мулк битимларининг умумий сонининг қарийб 40 фоизи Тошкентга тўғри келади. Тошкентда квартира нархлари ўтган чоракка нисбатан ўртача 5−7% га ошган.

Йиллаб навбатда туриш фуқароларни бола сотиб олишга мажбур қилмоқда — Рустам Жўраев
20 октябр 2021, 17:14

Йиллаб навбатда туриш фуқароларни бола сотиб олишга мажбур қилмоқда — Рустам Жўраев

Сенатнинг 20-ялпи мажлисида Миллий гвардия қўмондони Рустам Жўраев йиллар давомида навбатда туриш фуқароларни ноқонуний йўллар билан бола сотиб олишга мажбур қилаётганини маълум қилди. У ҳозирги кунда 500 нафардан ортиқ болани асраб олишга қарийб 5800 нафар фуқаро навбатда турганини қайд этди.

Метро бекатларида савдо ва хизмат кўрсатиш майдончалари ташкил этилади
20 октябр 2021, 16:42

Метро бекатларида савдо ва хизмат кўрсатиш майдончалари ташкил этилади

Президент қарорига кўра, метрополитен учун йил охиригача 5 та, 2022 йилда 14 та тўрт вагонли метро поездлари харид қилинади ва поездларнинг сони 80 тага етказилади. Метро бекатларида савдо ва хизмат кўрсатиш майдончалари ташкил этилиб, тадбиркорларга электрон аукцион шартларида ижарага берилади.

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 1 млрд долларга қисқарди
20 октябр 2021, 16:28

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 1 млрд долларга қисқарди

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари октябрь ойида ўтган ойга нисбатан 1,02 млрд долларга қисқарди. Йўқотишларнинг ярми олтин-валюта захирасига тўғри келса, қолган ярми валютадаги активларнинг қисқариши ҳисобига юз берган.

«Маданий мерос объектларини сақлашнинг шаффоф ҳуқуқий механизмини яратиш керак» — Танзила Нарбаева
20 октябр 2021, 16:22

«Маданий мерос объектларини сақлашнинг шаффоф ҳуқуқий механизмини яратиш керак» — Танзила Нарбаева

Сенат маданий мерос объектларини сақлаш ва ҳимоясини таъминлаш бўйича давлат дастури доирасидаги ишлар тўлиқ бажарилмаётганлигини таъкидлади. Сенат қўмитаси Тошкентда маданий мерос рўйхатига киритилган айрим объектлар кўрсатилган манзилда йўқлиги, 4 та объект мавжуд эмаслигини, 56 та объектнинг кадастр ҳужжатлари бўлмаганлигини аниқлаган. Сенат раиси Танзила Нарбаева маданий мерос объектларини сақлашнинг ҳуқуқий механизмини яратиш кераклигини қайд этди.

Халқаро қидирувда бўлган икки ўзбекистонлик Жанубий Кореядан экстрадиция қилинди
20 октябр 2021, 15:45

Халқаро қидирувда бўлган икки ўзбекистонлик Жанубий Кореядан экстрадиция қилинди

Интерпол Ўзбекистонда фирибгарлик қилгани учун халқаро қидирувда бўлган икки фуқарони Жанубий Кореяда қўлга олиб, Ўзбекистонга экстрадиция қилди. «Энди улар қилмишлари учун судда жавоб беришларига тўғри келади», — дейилади хабарда.

Тошкент метросига хорижий тажрибага эга консультантлар жалб қилинади
20 октябр 2021, 14:55

Тошкент метросига хорижий тажрибага эга консультантлар жалб қилинади

Тошкент метрополитени бошлиғига рақамлаштириш бўйича ўринбосар лавозимига чет эллик мутахассис, ер ости йўллари самарадорлигини ошириш стратегиясини ишлаб чиқиш учун хорижий тажрибага эга консультантлар жалб қилинади.

1869 йилда қурилган Хўжа Порсо жоме масжиди бузиб ташланди
20 октябр 2021, 14:49

1869 йилда қурилган Хўжа Порсо жоме масжиди бузиб ташланди

Гид Жамил Қосимов 1869 йилда Марғилонда қурилган қадимий Хўжа Порсо жоме масжиди бузиб ташланганини хабар қилди. У Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилганди. Маданий мерос агентлиги бино бир неча жойидан ёрилгани боис бузиб, янгидан қурилаётганини маълум қилди.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкентнинг 12 та қадимий дарвозасини тиклаш бўйича қарорни имзолади
20 октябр 2021, 13:36

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкентнинг 12 та қадимий дарвозасини тиклаш бўйича қарорни имзолади

Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкентнинг 12 та қадимий дарвозасини тиклаш ва қуриш бўйича қарорни имзолади. Дарвозаларнинг жойлашуви Рақамли ривожланиш департаменти томонидан хариталарни боғлаш орқали аниқланган. Олдинроқ «Газета.uz» департаментнинг тадқиқоти қандай борганлиги ва дарвозаларнинг аниқ жойлашуви ҳақида ёзган эди.

Ўзбекистонликлардан пул талаб қилиб келган Қирғизистон чегарачилари ушланди
20 октябр 2021, 13:19

Ўзбекистонликлардан пул талаб қилиб келган Қирғизистон чегарачилари ушланди

Чегарани кесиб ўтаётган Ўзбекистон фуқаролари ва катта юк машиналари ҳайдовчиларидан мунтазам равишда пул талаб қилиб келган Қирғизистон чегара хизмати мансабдор шахслари ушланди.

Ўзбекистонга 864 минг доза Sinovac вакцинаси олиб келинди
20 октябр 2021, 11:14

Ўзбекистонга 864 минг доза Sinovac вакцинаси олиб келинди

20 октябрь куни Ўзбекистонга GAVI Халқаро вакциналар альянсининг COVAX дастури доирасида Sinovac вакцинасининг 864 минг дозалик партияси олиб келинди. Мамлакатга келтирилган ва ишлаб чиқарилган вакциналар миқдори 31 млн дозадан ошди.

Гулруҳбегим Тоҳиржонова АҚШ миллий терма жамоаси таркибига кирди
20 октябр 2021, 10:38 2

Гулруҳбегим Тоҳиржонова АҚШ миллий терма жамоаси таркибига кирди

Ўзбекистонлик шахматчи Гулруҳбегим Тоҳиржонова АҚШ чемпионатида иккинчи ўринни қўлга киритиб, АҚШ миллий терма жамоасидан жой эгаллади.

Ўзбекистонлик қиз Сан-Ремодаги мусиқа фестивалида биринчи ўринни эгаллади
20 октябр 2021, 10:10

Ўзбекистонлик қиз Сан-Ремодаги мусиқа фестивалида биринчи ўринни эгаллади

Ўзбекистонлик 6-синф мактаб ўқувчиси София Сингҳ Гилл Италиядаги Sanremo Junior болалар халқаро мусиқа фестивалида биринчи ўринни эгаллади.

Сергелида янги йўлнинг бир қисми очилди (фото)
20 октябр 2021, 10:07

Сергелида янги йўлнинг бир қисми очилди (фото)

Пойтахтда Яккасарой ва Сергели туманларини боғлайдиган янги йўл қурилишининг биринчи босқичи якунланди (фото).

19 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
19 октябр 2021, 21:30

19 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳри сайловчилари билан учрашуви, Ўзбекистон муфтийси ва Тошкент шаҳри бош имом-хатиби тайинланиши, коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий кенгашларга ҳокимлар раис бўлиши — «Газета.uz»нинг 19 октябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
19 октябр 2021, 21:27

Жаҳон янгиликлари дайжести

Туркиялик хакернинг Дональд Трамп сайтида Қуръон матнини қолдиргани, Японияга КХДР томонидан ракеталар отилгани, Вьетнамда мактаб ўқувчиси телефон портлашидан вафот этгани, Грузия бош вазирининг инқилоб бўлмаслигини таъкидлагани, Чехия президенти ваколатлари тақсимланиши мумкинлиги ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Коррупцион жиноятларни содир этган шахсларнинг реестри тўғрисидаги қонун қабул қилинади
19 октябр 2021, 19:21

Коррупцион жиноятларни содир этган шахсларнинг реестри тўғрисидаги қонун қабул қилинади

Антикоррупция агентлиги раҳбари Акмал Бурхонов Коррупцион жиноятларни содир этган шахсларнинг реестри тўғрисидаги қонун ишлаб чиқилганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, қонун лойиҳаси яқин кунларда жамоатчилик муҳокамасига қўйилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг