Сўнгги кунларда Ўзбекистонда жазирама об-ҳаво кузатилмоқда. Кўчада узоқ вақт юриш офтоб ва иссиқ уришига олиб келиши мумкин. «Газета.uz» умумий амалиёт шифокори Жавоҳир Холмуҳамедов билан бу ҳолатлар ўртасидаги фарқ, уларнинг олдини олиш ва зарурат бўлса, биринчи ёрдам кўрсатиш ҳақида суҳбатлашди.
Ўзбекистон футбол бўйича Олимпиадани «бу қадар эрта» тарк этиш нияти йўқ эди, деди терма жамоа бош мураббийи Тимур Кападзе. Унинг сўзларига кўра, жамоа рақибларини мағлуб этиш учун етарли кучга эга эди, бироқ айрим эпизодларда хатоларга йўл қўйилди.
Тошкентда операция қилинаётган бемор шифокорни калтаклаб, унинг ҳушидан кетишига сабаб бўлди. Унга ёрдамга келган бошқа шифокор ҳам беморнинг дўстлари томонидан калтакланди ва реанимацияга ётқизилди. Ҳолат бўйича жиноий иш очилди, гумонланувчилар процессуал тартибда ушланди.
Ўзбекистонлик футболчилар Олимпиададаги иккинчи ўйинни ҳам бой бериб, гуруҳда қолиб кетди. Мисрликларнинг 11-дақиқада урган голи эвазига ҳисоб 0:1 билан тугади. Терма жамоа 30 июль куни Доминикан Республикасига қарши ўйинга тушади.
Бу йил июлда америкалик таниқли ёзувчи, Нобель мукофоти соҳиби Эрнест Ҳемингуэй таваллудига 125 йил тўлди. Унинг бир қатор қисса ва романлари, шунингдек, айрим ҳикоялари ўзбек тилига ўгирилган. Сана муносабати билан «Газета.uz» Ҳемингуэйнинг «Чол ва денгиз» қиссасидан парчалар келтиради.
Ўзбекистонда 25 июлда соат 15:47 да энерготизимида истеъмол қуввати 11 822 МВтни ташкил қилиб, рекорд ўрнатди. Бу аввалги рекорддан 343 МВт кўп. 26 июль кун эса электр энергияси истеъмоли аввалги рекордни 0,9 млн кВт/соатга янгилаб, 253,3 млн кВт/соатни ташкил этди.
Маъмурий ишлар бўйича Тошкент шаҳар туманлараро суди ҳукумат ва пойтахт ҳокимлигининг Дўстлик (Бобур) боғини инвесторга ўтказиш тўғрисидаги қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги аҳолининг даъвосини қаноатлантирмади. Суд даъвогарлардан давлат фойдасига 476 минг сўм давлат божи ундирилишини белгилади.
Қамчиқ довонида CAMC русумли юк автомобили ўзи билан бир йўналишда кетаётган Isuzu ҳамда Howo юк автомобиллари билан тўқнашган ва йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетиб Mercedes-Benz Sprinter автомобилига бориб урилган. Ҳодиса оқибатида 2 киши шифохонага ётқизилган.
«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини сизга етказамиз.
Давлат хавфсизлик хизмати фуқароларни Тошкентда 334 млн сўм, Чинозда 42 минг доллар, Самарқанд вилоятида эса 19 минг доллар эвазига АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахсларни қўлга олди.
Янгийўл туманидаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Хонадонни кўздан кечириш давомида 5 киши, жумладан, 3 нафар боланинг жасади тан жароҳатлари билан топилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Ўзбекистонда давлат ОТМларига кириш тест синовларида иштирок этган абитуриентлар 10 августга қадар олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлашлари керак. Мандат таълим йўналишларини танлаш тўлиқ якунлангандан сўнг бир ҳафта муддатда эълон қилинади.
Ўзбекистон ОТМларига 2024 йилги кириш имтиҳонларида абитуриентларнинг 46,9 фоизи, яъни 345 минг 869 нафари ўтиш баллининг энг қуйи чегараси бўлган 56,7 баллни тўплай олмади.
Yunusabad Residence ТЖМдан хонадон харид қилганда, Bosch брендининг ошхона жиҳозлари совға тариқасида берилади.
Ўзбекистонда 1 январдан операция ва жонлантириш (реанимация) хоналарига овоз ва видео ёзиб олиш имконияти мавжуд камералар ўрнатилган бўлиши, мазкур ёзувлар камида бир йил давомида лицензиатда сақланиши талаб этилади.
Шанба куни Париждаги Олимпия ўйинларида ўзбекистонликлар 4 та спорт тури бўйича баҳсларга киришади. Дзюдочилар Достон Рузиев ва Халимажон Қурбонова, велоспортчи Ольга Забелинская, боксчи Нигина Ўктамова илк иштирокини бошлайди. Ўзбекистонлик футболчилар эса Мисрга қарши ўйнайди.
UzAuto Motors заводида сўнгги Chevrolet Lacetti автомобили ишлаб чиқарилди. У 2013 йилда янгиланган версия (Gentra) тақдим этилгандан бери заводдан чиққан 487104-шундай машинага айланди. Биринчи модель 2008 йилда йиғила бошлаганди.
Рақобат қўмитаси Косонсой тумани ободонлаштириш бошқармасининг жами бошланғич нархи 2,3 млрд сўмлик 28 та тендер савдосида қонун бузилиши ҳолатларини аниқлади. Харид комиссиясига нисбатан иш қўзғатилди, жавобгар мансабдор жазоланди.
Октябрь ойида бўладиган парламент сайловлари, қисқа муддатли таътилга чиққан президент, электромобиллар импорти учун божларни қайтариш таклифи, 3 ой ичида деярли ошмаган ойликлар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Фарғона вилояти Қўштепа туманида ВАЗ-2106 нинг 74 ёшли ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишга қайрилаётганда Cobalt`га йўл бермагани учун икки автомобиль тўқнашди. Оқибатда «Жигули» ҳайдовчиси шифохонада вафот этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг