Ўзбекистон футбол терма жамоасининг Олимпиададаги тарихий дебюти рақиблар рейтингига тўлиқ мос тушди. Испаниядан мағлубият 1:2 нисбатдаги кичик фарқни акс эттирди. Футболчилар муносиб ўйин кўрсатди, энди қолган ўйинлар турнирнинг чорак финалига етаклаши керак.
Бугун Париждаги Олимпия ўйинлари доирасида футбол бўйича баҳслар старт олди. Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихидаги илк иштирокини Испанияга қарши учрашув билан бошлади. «Газета.uz» мусобақанинг футбол бўйича баҳсларида дунёнинг қайси юлдузлари тўп тепиши ҳақида қисқача маълумот беради.
21 июль, якшанба куни 1940 йилдан бери бошланган кузатувлар тарихидаги рекорд даражадаги иссиқ кун бўлди. Европа иқлим хизмати маълумотларига кўра, ўша куни сайёрада ўртача ҳарорат Целсий бўйича 17,09 даражага етган.
Тошкент шаҳрида Notcoin савдоси билан шуғулланган 21 ёшли шахс 10 суткага қамалди. Айбланувчининг смартфони тегишли тартибда йўқ қилинди.
Денов туманидаги хонадонларнинг бирига бўри кириб қолди. Мутахассислар томонидан жонзотнинг саломатлиги кўздан кечирилиб, «Юқори Тўпаланг» миллий табиат боғи ҳудудига қўйиб юборилди.
IT Park University, Women in Tech вакиллари ва IT Park University талабалари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Тадбир доирасида Women in Tech`нинг мақсадлари ва яқин режалари ҳам тақдим этилди.
Омбудсман ярим йил ичида 452 маротаба жазони ижро этиш колониялари, тергов ҳибсхоналари, реабилитация маркази, «Саховат» ва «Мурувват» уйлари ва бошқа жойларга бориб, мониторинг ўтказди. Шунингдек, жойларда сақланаётганлар ва уларнинг яқинларидан келган 1271 та мурожаатни ўрганиб чиқди. Ҳисобот
У ирсий касаллик туфайли 3 ёшида юролмай қолган, 12 ёшигача бунга «свет» йўқ пайти қилинган уколни сабаб деб билган. «Ирода» лойиҳасининг навбатдаги қаҳрамони Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига лицензияни қўлга киритган Муҳайё Абдусатторова.
Ўзбекистон терма жамоаси Париждаги Олимпия ўйинларидаги иштирокини Испанияга қарши футбол учрашуви билан бошлайди. Ўйин 24 июль куни Тошкент вақти билан соат 18:00 да бўлиб ўтади.
Шавкат Мирзиёев 24 июль куни 67 ёшга тўлди. Давлат раҳбари матбуот котибининг «Газета.uz»га маълум қилишича, президент бу кунни иш жойида, кечқурун эса оиласи даврасида ўтказади.
Мирзо Улуғбек туманида 2 нафар шахс ўзга бир фуқаронинг уйи олдидаги дарахтни яширин равишда кесиб кетди. Улар қўлга олинган, терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Олти ойда ов қилиш қоидаларини бузган 298 нафар шахсга нисбатан жами 957 млн сўмлик жарима белгиланди. Қатор ҳудудларда муддати ўтган ов йўлланмалардан фойдаланилгани аниқланди.
«Андижон» ФК мухлислар ҳаракати бутун бошли шоулар уюштиряпти. Уларнинг чиқишлари видеоси ижтимоий тармоқларда миллионлаб марта кўриляпти, трибунадаги муҳит эса Европа стадионларидаги манзараларни эслатади. «Газета.uz» фан-клуб тарихи ва уни кучли қилаётган жиҳатлар ҳақида ҳикоя қилади.
Ўзбекистонда Туризм соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш маркази ташкил қилинади. 2024/2025 ўқув йилидан давлат олий таълим муассасаларида туризм ва меҳмонхона хўжалиги соҳаларида кадрлар тайёрлаш тизими уч йиллик олий таълим дастурлари асосида йўлга қўйилади
Сариосиё туманида Damas автомобили қарама-қарши йўлдаги Nexia 3 билан тўқнашиб, жарликка қулади. Оқибатда ундаги 17 ёшли йўловчи шифохонага ётқизилди.
Давлат томонидан бир қатор ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари ижтимоий карта орқали амалга оширилади. 2025 йил 1 апрелдан бошлаб ногиронлиги бўлган шахс, талаба ёки уруш қатнашчисининг ҳолатини тасдиқлаш айнан шу карта орқали бўлади, тегишли гувоҳномаларнинг қоғоз шакли бекор қилинади.
Ўзбекистоннинг янги туризм бренди учун танлов, инфоқаллобларга қарши қонун, тартибга келтирилаётган психологлик фаолияти, Мудофаа вазирлигининг янги ҳарбий транспортлари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Бунгача Швециядаги элчи лавозимида ишлаб келган Нодир Ганиев Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси бўлди.
Ўзбекистонда шаҳарсозлик талабларини бузгани учун жазоланганлар сони йилдан йилга ўсиб бормоқда. Шу сабабли Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ушбу соҳада қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилмоқда.
Самарқанд шаҳридаги боғчада қўшимча бино қуриш вақтида 30 туп қимматбаҳо, 1 туп кам қимматли дарахтни кесиб ташлаган корхона табиатга 260 млн сўм зарар етказгани маълум бўлди. Тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг