Бугун ЕЧЛнинг иккинчи чорак финал жуфтликлари майдонга тушади.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси «Таълим тўғрисида"ги қонуннинг янги талқинини жамоатчилик муҳокамасига қўйди.
Заррина Абдуллаева Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти этиб сайланди.
Ўзбекистон ва Афғонистон АКТ вазирликлари ўртасида имзоланган IT соҳасида ҳамкорлик бўйича англашув меморандуми доирасида афғон талабалари ТАТУ ва Инҳа университетларида таҳсил олиш имконига эга бўлди.
Туриндаги меҳмондорчилик: Роналдучасига қайчи-зарба. Мюнхенликларни ҳеч ким енга олмаяпти: севильялик сартарошларнинг қайчиси ўтмади.
4 апрель куни Яндекс.Такси Тошкентда расман иш бошлади ва жозибадор нархларда сифатли хизмат кўрсатишга тайёр.
Президент Шавкат Мирзиёев Экстремизмга қарши курашиш конвенциясини ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади.
Адлия вазирлиги жамоат жойларида ўзини номуносиб тутаётган ёшларга бағишланган телекўрсатувни тайёрлаган журналистлар ҳаракатларига баҳо берди.
Таъмир сабабли вақтинча ишламаётган «Қизилқумцемент» заводида ёнғин содир бўлди, икки киши жабрланди.
Ҳукуматни ағдариш мақсадида фитна уюштириш тўғрисидаги иш бўйича айбланувчилардан бири Ҳаётхон Насриддинов айбини тан олмаслигини маълум қилди.
Бугун Европа Чемпионлар Лигасининг чорак финал баҳсларига старт берилади, Туриндаги анъанага мадридликлар чек қўя оладими? Монтелла Ҳайнкесга қарши.
Халқаро карталардан нақд хорижий валютани тижорий банклар кассалари, валюта айирбошлаш пунктлари ва банкоматлар орқали ечиб олиш мумкин. Тўққизта банк онлайн конверсия учун иловани ишга туширди.
Жанубий кореялик Ким Ю Шик Тошкент шаҳри ҳокими маслаҳатчиси бўлди. У мамлакат пойтахтида IT-лойиҳаларни ривожлантиришга кўмаклашади.
Ўзбекистон Олий суди судьялари Сурхондарё вилоятида сайёр қабул ўтказиб, аҳолидан турли шикоят ва мурожаатларни қабул қилди.
Ўзбекистон Қозоғистон ва Туркманистон билан чегаралар туташган ҳудуд ҳамда Афғонистон билан ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги шартномаларни ратификация қилди.
Шавкат Мирзиёев Абдулфаттоҳ ас-Сисини Миср президенти лавозимига қайта сайлангани билан табриклади.
Ўзбекистон ва Тожикистон энергия тизимлари ажратилганидан тўққиз йил ўтиб қўшни республикалар ўртасида электр энергияси етказиб бериш қайта тикланди.
Тошкент Жанубий вокзали капитал реконструкциядан сўнг қайтадан ишга тушади.
Самарқандда таълим рус тилида олиб бориладиган учта хусусий болалар боғчаси очилди.
Пойтахтнинг Чилонзор тумани 17-мавзесида янги туғилган чақалоқ топилди. Гўдак шифохонага ётқизилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг