Архив

Сирдарё вилояти Автомобиль йўллари бошқармасининг 37 млрд сўмлик давлат харидларида қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди
18 июль 2024, 12:37

Сирдарё вилояти Автомобиль йўллари бошқармасининг 37 млрд сўмлик давлат харидларида қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди

Автомобиль йўллари қўмитасининг Сирдарё вилояти бошқармаси тизим ташкилотларининг 37 млрд сўмлик давлат харидларида қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда иш қўзғатилган.

ЙҲХХ бошлиғи Олим Саидов лавозимидан озод этилди
18 июль 2024, 11:04

ЙҲХХ бошлиғи Олим Саидов лавозимидан озод этилди

2019 йилнинг ноябрь ойидан бери Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматини бошқариб келган Олим Саидов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини Шерзод Ибрагимов эгаллади.

Москвадан Самарқандга учган самолётда портловчи модда борлигини айтган маст йўловчига иш очилди
18 июль 2024, 10:58

Москвадан Самарқандга учган самолётда портловчи модда борлигини айтган маст йўловчига иш очилди

Москва шаҳридан Самарқандга учган маст ҳолдаги йўловчи ёлғондан самолётда портловчи модда борлигини айтгани маълум бўлди. Унга нисбатан иш очилди.

2024 йилнинг илк 6 ойида жавобгарликка тортилган мансабдорлар сони 34 фоизга ошди
18 июль 2024, 10:53

2024 йилнинг илк 6 ойида жавобгарликка тортилган мансабдорлар сони 34 фоизга ошди

2024 йилнинг биринчи ярмида 2389 нафар мансабдор жиноий жавобгарликка тортилди (+34,4%). Улар, асосан, ўзлаштириш, талон-торож қилиш, фирибгарлик ва пора олди-бердиси билан боғлиқ жиноятларга қўл урган.

Самарқандда Isuzu автобуси уриб юборган пиёда вафот этди
18 июль 2024, 10:05

Самарқандда Isuzu автобуси уриб юборган пиёда вафот этди

Каттақўрғон туманида Isuzu йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган пиёдани уриб юборди. Жабрланувчи кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этди.

Тошкентдаги Америка технология университети 2024/2025 ўқув йилидан иш бошлайди
18 июль 2024, 09:13

Тошкентдаги Америка технология университети 2024/2025 ўқув йилидан иш бошлайди

Шу йилдан Аризона давлат университети билан ҳамкорликда ташкил этилган Тошкентдаги Америка технология университети талабаларни қабул қила бошлайди. Унга тўлиқ академик мустақиллик берилади. Олийгоҳ нафақат ушбу университетнинг, балки АҚШда тан олинган бошқа хорижий ОТМларнинг ҳам дипломини беради.

ЕИнинг Ўзбекистондаги элчиси дипломатик миссиясини якунлади
18 июль 2024, 02:23

ЕИнинг Ўзбекистондаги элчиси дипломатик миссиясини якунлади

2021 йил мартидан буён Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси лавозимида ишлаб келган Шарлотта Адриан дипломатик миссиясини якунлади.

Шавкат Мирзиёев Эроннинг янги президенти Масъуд Пезешкиён билан суҳбатлашди
18 июль 2024, 02:00

Шавкат Мирзиёев Эроннинг янги президенти Масъуд Пезешкиён билан суҳбатлашди

Шавкат Мирзиёев ва Эроннинг янги президенти Масъуд Пезешкиён телефон орқали мулоқотда Ўзбекистон-Эрон муносабатларини ривожлантириш, аввал эришилган келишувларни амалга ошириш, шунингдек, минтақа кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилди.

Энди Тошкент-Андижон поезди Қувада ҳам тўхтаб ўтади
17 июль 2024, 23:25

Энди Тошкент-Андижон поезди Қувада ҳам тўхтаб ўтади

18 июлдан бошлаб Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишида ҳаракатланувчи поезд «Қува» бекатида ҳам 2 дақиқа тўхтаб ўтади. Транспорт вазирлиги рейслар жадвалини эълон қилди.

17 июль куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
17 июль 2024, 22:34

17 июль куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Ишдан олинган 10 нафар ҳоким, Ўзбекистонга келадиган Садир Жапаров, олти ойда 6 фоиздан кўпга ўсган ЯИМ, Рақобат қўмитаси ва Korzinka можароси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Тошкентда Lada Largus ёниб кетди
17 июль 2024, 22:15

Тошкентда Lada Largus ёниб кетди

Юнусобод туманида қисқа туташув сабаб Lada Largus машинаси ёниб кетди. Ёнғинда ҳеч ким жароҳатланмади. Ҳозирда ҳолат сабаблари ўрганилмоқда.

Ўзбекистонлик тадбиркор «Озодлик» радиоси ва унинг журналистини судга берди
17 июль 2024, 22:04

Ўзбекистонлик тадбиркор «Озодлик» радиоси ва унинг журналистини судга берди

Ўзбекистонда газ ресурслари савдоси билан шуғулланувчи Ultimo Group Limited директори Туҳфатхўжа Анвархўжаев унинг компанияси ҳақида суриштирув эълон қилган «Озодлик» ва мазкур ОАВ журналистини судга берди. Тадбиркор раддия эълон қилиш ва 100 млн сўм товон пули тўлашни талаб қилмоқда.

Ташқи ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди
17 июль 2024, 22:00

Ташқи ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди

Президент қарори билан, «Ўзтўқимачиликсаноат» собиқ раиси Илхом Хайдаров ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди. У бошқа ишга ўтиши сабаб лавозимини тарк этган Раҳматилла Нуримбетов ўрнини эгаллайди.

«Бахти Ташкентский»: «Биз террорист ва коррупционер бўлмаганмиз»
17 июль 2024, 18:34

«Бахти Ташкентский»: «Биз террорист ва коррупционер бўлмаганмиз»

«Бахти Ташкентский» ва жами 37 кишига нисбатан очиқ суд иши давом этмоқда. 15 июль кунги томонлар музокарасида адвокатлар ва судланувчилар тингланди. «Биз террорист, коррупционер бўлмаганмиз, одамхўр эмасмиз. Иложи бўлса, шу ерда ўтирган болаларга енгиллик берсангиз», — деди Бахтиёр Қудратуллаев.

Туман ҳокимлари ўз ҳудудларида маҳсулот кўпайтиришга ҳисобдор бўлади
17 июль 2024, 17:28

Туман ҳокимлари ўз ҳудудларида маҳсулот кўпайтиришга ҳисобдор бўлади

Президент бундан буён туман ҳокимлари ўз ҳудудларида маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтиришга масъул бўлишини маълум қилди. Қолаверса, Сайхунобод, Уйчи, Зарбдор ва Ғиждувон туманларининг тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини иш билан таъминлаш борасидаги тажрибасини кенгайтириш бўйича кўрсатма берилди.

Рақобат қўмитаси Korzinka тармоғидан жарима ундирмоқчи
17 июль 2024, 17:19

Рақобат қўмитаси Korzinka тармоғидан жарима ундирмоқчи

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг махсус комиссияси Anglesey Food (Korzinka) тармоғини реклама қонунчилигини бузганликда айбдор деб топди. Қўмита компаниядан жарима ундирмоқчи. Korzinka комиссия қарорини олмаганини айтиб, баёнотни асоссиз дея атади.

Самарқандда 7 туп дарахтни кесиб ташлаган шахс 11,7 млн сўм жаримага тортилди
17 июль 2024, 15:15

Самарқандда 7 туп дарахтни кесиб ташлаган шахс 11,7 млн сўм жаримага тортилди

Нарпай туманида 7 туп ҳар хил турдаги мевали дарахтларни ноқонуний тарзда кесиб ташлаган фуқаро 11 млн 730 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.

Пахта-тўқимачилик кластерлари учун кредитларни тўлаш муддати яна узайтирилди
17 июль 2024, 14:45

Пахта-тўқимачилик кластерлари учун кредитларни тўлаш муддати яна узайтирилди

2022 йилда пахта хомашёсининг ички ва жаҳон нархлари ўртасидаги катта фарқ туфайли Ўзбекистон кластерларига 6 трлн сўм зарар етган. Ўтган августда уларнинг қарзларини тўлаш муддати бир йилга узайтирилганди. Президент кредит тўлаш муддатини 2025 йил 1 апрелгача узайтириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Йил якунигача сув таъминоти, йўл ва кўп қаватли уй-жой қурилиши бўйича 2 трлн сўмлик ишлар бажарилади
17 июль 2024, 14:17

Йил якунигача сув таъминоти, йўл ва кўп қаватли уй-жой қурилиши бўйича 2 трлн сўмлик ишлар бажарилади

Президент 2024 йил охиригача 2 трлн сўмлик ишларни бажариш, жумладан, 570 минг гектарда сув таъминотини яхшилаш, 13 минг километр йўл, 195 та кўприкни фойдаланишга топшириш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, 2 мингдан ортиқ кўп қаватли уй барпо қилиш режалаштирилмоқда.

Қирғизистон президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади
17 июль 2024, 12:23

Қирғизистон президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади

Қирғизистон президенти Садир Жапаров 18−19 июль кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Унинг Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказиши ва қатор қўшма тадбирларда қатнашиши кутилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг