Самарқанд ва Жиззах вилоятларида юз берган кучли шамол 130 мингдан ортиқ истеъмолчини электрсиз қолдирди. Уй ва биноларнинг томлари учиб кетди. Қашқадарёда ҳам айрим объектларга зарар етган. Чанг бўрони туфайли Тошкентдан Бухорога учган самолёт аэродромга қўна олмай, пойтахтга қайтишга мажбур бўлди.
Тошкент вилоятидаги «Янги Ангрен» ИЭС ҳавога меъёрдан ортиқ зарарли моддалар чиқараётгани, фильтрлари самарадорлиги тушиб кетгани ва саноат чиқиндиларини белгиланмаган жойга жойлаштиргани аниқланди. Станция 1 млрд 3 млн сўм компенсация тўлайди, 11 нафар мансабдор устидан органларга мурожаат қилинди.
Panorama Airways хусусий авиакомпанияси мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида бир киши қамоққа олинди. Компания Саудия Арабистонидан Умра зиёратига борганларни Ўзбекистонга қайтара олмаганди. Бир неча кун аввал 3000 дан ортиқ зиёратчи уйига қайтарилди.
Андижоннинг Хўжаобод туманига Акмалжон Мирзаолимов ҳоким вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. У бу лавозимга қадар аввалги ҳоким Ўткирбек Шукуровнинг биринчи ўринбосари сифатида ишлаётганди.
Абдураҳмон Маҳмудов Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги консулхонасига раҳбар бўлди. У 2019−2023 йилларда Украинадаги элчихонада биринчи котиб, сўнгра маслаҳатчи сифатида ишлаган.
Research Group Central Asia тадқиқоти натижаларига кўра Uzum Market маркетплейси ўзбекистонликлар фойдаланадиган онлайн харид қилиш сервислари орасида етакчи ўринни эгаллади.
Сунъий интеллект чипларига талаб ортиб бораётгани ва АҚШ савдо чекловлари фонида Хитойнинг Huawei компанияси асосий эътиборни Ascend AI чипларини ишлаб чиқаришга қаратди ва Mate 60 смартфонларини ишлаб чиқаришни секинлаштирди, деб ёзди Reuters.
Ўзбекистонда 2023 йил якуни бўйича нақд пулнинг умумий пул массасидаги улуши 2022 йилги ўсишдан кейин 21,5 фоизгача камайди. Карталарга тушган маблағлар тобора камайиб бормоқда — сўнгги беш йил ичида кўрсаткич 32 фоиздан 24 фоизга тушди.
Лавозимидан озод этилган уч ҳоким, электрон рецепт асосида бериладиган дорилар, Умра сафарида қийинчиликка учраган ўзбекистонликлар, қарийб 2,5 баравар ортган автомобиль импорти ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
2019 йилнинг февралидан бери Гулистон шаҳрини бошқариб келган Тўлқинжон Дадабаев лавозимидан озод этилди. Бунга унинг соғлиғидаги муаммолари сабаб қилиб кўрсатилган. Ҳоким вазифасини вақтинча бажариш унинг ўринбосари Ғайрат Ботиров зиммасига юклатилди.
Президент электромобиллар саноатидаги лойиҳаларни жадаллаштириш, шунингдек, Хитойнинг BYD компанияси билан бирга электромобиллар учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш топшириғини берди. Шунингдек, «электрозаправкалар»ни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш режалаштирилган.
2023 йилда Ўзбекистон 73 мингдан ортиқ автомобиль импорт қилди, бу аввалги йилга нисбатан 2,4 баробар кўп. Хитойдан автомобиль олиб келиш ҳажми эса 5,2 баробар ошди. Импорт қиймати қарийб 1,8 миллиард долларга етди.
Эргашали Абдужалилов Олтинкўл тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. У бунга қадар Андижон вилояти ҳокими ёрдамчиси сифатида фаолият юритиб келаётганди.
Ўзбекистонда «Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офиси ташкил этилмоқда. Уни очиш ҳақида январь ойи охирида эълон берилганди. Ташкилот ҳар ой Президент администрациясига ҳисобот беради. Ундаги таклиф ва тавсияларни таълим вазирликлари ва бошқа давлат органлари бериб боради.
«Click`дан миллиард» акциясининг сўнгги босқичи 10 февраль куни бўлиб ўтади. Бу сафар ғолиблар сони 12 нафар бўлади. Асосий ғолиб 300 млн сўм миқдорда пул мукофотини қўлга киритади.
Наманган вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномаси олувчилар учун ихтисослашган инновацион имтиҳон маркази ишга тушди. Унинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қатнашди.
2021 йилдан буён Тошкент шаҳри Бектемир тумани ҳокими сифатида ишлаб келган Тапил Маҳамадзияев лавозимидан озод қилинди. Январда президент бош вазирга Маҳамадзияевнинг лавозимига лойиқлигини ҳал қилишни топширганди. Туманни вақтинча бошқариш ҳокимнинг биринчи ўринбосари Фатҳулла Нигмановга юкланди.
Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Президент администрацияси раҳбари Олжас Бектеновни бош вазир этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Тоқаев, шунингдек, ҳукуматнинг истеъфоси ва Бектенов номзоди юзасидан изоҳ берди.
Шавкат Мирзиёев 2024 йилда мактаб ва мактаб таълимига 46 трлн сўм ажратилаётгани, аммо математика, ўқиш ва табиий фанлар бўйича 2022 йилги PISA дастури натижалари соҳада қилинадиган ишлар кўплигини аниқ кўрсатгани ҳақида гапирди. Ўзбекистон тадқиқотнинг ҳар уч йўналишида охирги ўнталикдан жой олган.
Буюк Британия қироли Чарльз III саратон касаллигига чалинди. Даволаниш даврида у оммавий тадбирларда камроқ қатнашади. Букингем саройининг таъкидлашича, қирол яхши кайфиятда ва тез орада давлат вазифаларига қайтишга умид қилмоқда.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг