Сўл партияларнинг «Янги халқ фронти» коалицияси Франциядаги парламент сайловларининг иккинчи босқичида ғалаба қозониб, 182 ўринни қўлга киритди. Биринчи турда ғалаба қозонган ўта ўнглар учинчи бўлди.
Шоҳрухмирзо Мамажонов Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Тайинловга қадар у ССВ Фан-таълим ва инновациялар бошқармаси Малака ошириш ва қайта тайёрлаш бўлими бошлиғи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
Ҳукумат автомобиллар учун экостикерлар жорий қилиш вақтини ўзгартирди. Уларни чиқариш 1 июндан бошланиши режалаштирилганди, бироқ 2025 йилнинг 1 мартига қолдирилди.
Ўзбекистонда сешанбадан ҳаво ҳарорати кўтарилиб, иш ҳафтаси охиригача +35…+39 даража атрофида бўлади. Тоғли ҳудудларда 12 июлгача қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Рақобат қўмитаси Maxam-Chirchiq маҳсулотлари нархини белгилашда меъёрий ҳужжатларга риоя этилмагани учун минерал ўғитлар нархи 10−15 фоизга ошганини маълум қилди. Корхонага нисбатан иш қўзғатилди.
Самарқанд шаҳридаги қурилиш майдонида 4 туп қимматбаҳо ва 1 туп кам қимматли дарахтлар илдиз қисми билан қазиб ташлаб, йўқ қилинди. Ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.
Yandex Uzbekistan кузда мамлакатдаги бизнесини ривожлантириш ва хизматларни кенгайтириш мақсадида Тошкентда офис очишни режа қилмоқда. Компания ўзбекистонлик дастурчилар учун IT-амалиёт дастурини ҳам ишга туширади.
Ангрен шаҳрида 157 км/соат тезликда ҳаракатланган ҳайдовчи 3,4 млн сўм жаримага тортилди. У «бундай тезликда ҳайдаш мумкин эмаслигини билмаганини» айтди. У Instagram`да болалар йўлда нобуд бўлаётгани ҳақидаги изоҳларга жавобан уларнинг тақдири туғилгунга қадар белгилаб бўлинганини таъкидлаганди.
1 сентябрдан бошлаб ҳайдовчилар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун солинган жарима юзасидан шикоят қилишлари мумкин.
Ўзбекистондаги етакчи дистрибюторлик компанияларидан бири Balton Trading Asia вакиллари 3PL хизматлари ва уларнинг афзалликлари ҳақида сўзлаб берди, шунингдек, 18 минг квадрат метр майдонда «A+» тоифадаги республикада ягона «яшил» омборни тақдим этди.
Пойтахт ЙҲХБнинг Юнусобод туманидаги рўйхатдан ўтказиш, имтиҳон олиш бўлими («Гвардейская») реконструкция қилиш учун ёпилади. Ҳайдовчилар шаҳардаги бошқа бўлинмаларга мурожаат қилишлари мумкин.
Тошкент аэропортида соат 19:44 атрофида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бир қанча рейслар Самарқанд, Наманган ва Навоий аэродромларига йўналтирилди. Айни пайтда аэропортда об-ҳаво шароити барқарорлашди ва чекловлар олинди, дея хабар қилди Uzbekistan Airports.
Тажрибадан устун келган ёшлик, Пепени йиғлатган оқшом, мухлисларни яна хавотирга қўйган Саутгейт, ярим финалга етолмаган «Туркия эртаги» — Европа чемпионатининг чорак финал баҳслари қандай ўтди?
Навоий шаҳрида 18−23 ёш атрофидаги йигитлар 16 ёшга тўлмаган қиз билан жинсий алоқада бўлди, дея ёзмоқда Kun.uz. Уларнинг 5 нафари 3,5 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилинди. Гумонланувчилар орасида ИИБ терговчиси ҳам бор.
Учтепа туманида 16 ёшли бола бошқарувидаги Malibu 2 автомобили пиёдани уриб юборди. Фуқаро оғир аҳволда касалхонага ётқизилди. Машина ичида 4 нафар мактаб ўқувчиси бўлган, улар юқори тезликда ва светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган.
Ўзбекистон раҳбари Озарбайжонда Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этди. Унда Шавкат Мирзиёев савдо ва транспорт йўлларини ривожлантириш, иқлим ўзгариши ҳамда муқобил энергетика бўйича таклифларни илгари сурди. Фаластин ва Афғонистон муаммоларига яна бир бор эътибор қаратди.
S&P биринчи марта Ўзбекистондаги энг йирик корхона ҳисобланган Навоий кон-металлургия комбинатига кредит рейтингини берди. 2023 йилда НКМК дунёдаги тўртинчи йирик олтин қазиб олувчи (90,2 тонна) бўлганди, бироқ сув билан боғлиқ, шунингдек, битта конга қарамлик хавфлари мавжуд.
Тошкент аэропорти учиб кетиш зали ёнидаги янги «Терминал» кафесида ёнғин содир бўлди. Ёнғин оқибатида 5 кв метр майдонга зарар етган. Жабрланганлар йўқ.
Ўзбекистон президенти Эрондаги президентлик сайловларида ғалаба қозонган Масъуд Пезешкиённи табриклади. Шавкат Мирзиёев ўз мактубида мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали ва узоқ муддатли шериклик барча устувор йўналишларда янада юқори босқичга кўтарилишига ишонч билдирди.
Сирдарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида прокурорлар ва ФВБ ходими пора олишда гумонланиб қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тегишли тартибда қамоққа олинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг