Жамол Носиров Бухоро вилояти экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бухоро шаҳрига 3 йил ҳокимлик қилган Носиров май ойида соғлиғи ёмонлашгани учун ишдан кетганди.
«Ўрта Чирчиқ тумангаз» газ таъминоти бўлими бош муҳандиси 8,5 минг доллар пора олишда гумонланиб ушланди. У тадбиркорга цехни газ тармоғига улашга рухсат беришини ва электрон ҳисоблагич ўрнатиб беришини айтган.
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Париждаги Олимпия ўйинлари учун якуний таркибни эълон қилди. Унга 22 нафар футболчи, жумладан, Элдор Шомуродов, Аббосбек Файзуллаев ва бошқалар кирди. Жамоа биринчи ўйинини 24 июлда Испанияга қарши ўтказади.
Энди халқ депутатлари кенгаши раиси бўлолмайдиган ҳокимлар, ЖБ ваколатхонаси раҳбарининг Ўзбекистонга тавсиялари, жарималар миқдорини кўриб чиқиш таклифи, Афғонистон билан юк ташувлар тўловини камайтириш бўйича музокаралар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Мактабгача ва мактаб таълими вазири биринчи ўринбосари, мактабгача таълим вазири лавозимларида ишлаган Агриппина Шин Тошкентдаги Пучон университети ректори этиб тайинланди.
Тошкент Марказий (Шимолий) вокзали орқали ҳаракатланувчи деярли барча поездлар 15 июлдан 15 августгача Жанубий вокзалдан жўнайди. Олмаота, Новосибирск, Самара ва Хўжакентга рейслар — истисно.
Юнусободда сув қувури ёрилиши оқибатида 80−85 минг куб метр ичимлик суви йўқотилган. Бу пойтахтга бир кунда узатиладиган ичимлик сувининг 3,2 фоизини ташкил қилади. «Йўқотилган сув зарари истеъмолчилар томонидан қопланмайди», — деди «Ўзсувтаъминот» вакили.
Пойтахтда 6 ёшли бола сув билан тўлдирилган канализация қудуғига тушиб кетиб ҳалок бўлди. Бош прокуратуранинг хабар беришича, иссиқ сув қувурини таъмирлаётган ишчилар ковлаган чуқур очиқ ва тўсиқсиз қолдирилган.
Осон кечмаган чорак финал баҳсларидан сўнг Европа чемпионатида энг кучли тўртта жамоа сараланиб олинди. Улар ярим финал учрашувларида қандай иштирок этади? Сиз билан «Тактика» жамоаси тахминларини бўлишамиз.
Пойтахтдаги Ибн Сино номидаги 1-сонли шаҳар клиник шифохонаси биносининг тўсинига дарз кетди. Беморларнинг бир қисми бошқа тарафга кўчирилди. Бетон конструкциялар тушириб ташланди, бош шифокор «муассаса ўз функциясини тўлиқ бажараётганини» билдирди.
Ўзбекистон президенти Халқаро меҳнат ташкилоти бош директори Жилбер Унгбо билан учрашув ўтказди. Унда 2026−2030 йилларга мўлжалланган янги мамлакат дастурини ишлаб чиқиш ва қабул қилишга келишиб олинди.
Ургут туманида 3 та айиқ чорвага ҳужум қилиб, 4 бош эчкини еб қўйди. Чўпонларга ёки айиқларга талафот етмаган. Ҳолат назоратга олинган.
«Газета.uz» таҳририяти YouTube’даги ўзбекистонлик муаллифлар томонидан тайёрланаётган контентнинг ойма-ой сарҳисобини беришда давом этади. Июнь ойидаги рўйхатдан аввалги сарҳисобларда бўлмаган янги лойиҳалар ўрин олди, баъзиларида эса ўзгариш кузатилди.
Стратегик ислоҳотлар агентлиги маъмурий жарималар миқдорининг ҳуқуқбузарликларга мутаносиблигини қайта кўриб чиқишни таклиф қилди. Масалан, автомобиль ойналарини рухсатсиз қорайтирганлик учун 8,5 млн сўм, машиналарнинг пиёдалар йўлакларида ҳаракатлангани учун 170 минг сўм жарима солинади.
Кўкдала тумани ИИБ катта инспектори маст ҳайдовчининг пичоқ билан жароҳат етказгани оқибатида вафот этди. Ҳолат юзасидан Жиноят иши қўзғатилди, гумонланувчи ушланди.
Энергетика вазирлиги яқин истиқболда электр энергияси учун ойлик 200 кВт соатгача бўлган базавий меъёр миқдори оширилишига асос мавжуд эмас дея таъкидлади. Вазирлик маълум қилишича, июнь ойида 71 фоиз аҳоли 200 кВтгача электр энергияси истеъмол қилган.
Европа Иттифоқи Грузиянинг иттифоққа қўшилиш жараёнини тўхтатди. Мамлакатда «хорижий агентлар» тўғрисидаги қонуннинг қабул қилиниши номзодга кўрсатилган қадамлардан чекиниш деб баҳоланди. Еврокенгаш, шунингдек, Тбилисини «кузги парламент сайловлари эркин ва адолатли ўтишини таъминлашга» чақирди.
Афғонистон делегациясининг Ўзбекистонга ташрифида юк ташувлар учун тўлов ва йиғимларни камайтириш ҳамда Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон ўртасидаги транзит битими муҳокама қилинди. Томонлар Ҳайратон-Мозори Шариф темирйўл линиясини реконструкция қилиш бўйича шартнома муддатини яна 6 ойга узайтирди.
Вилоят, туман, шаҳар ҳокими лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари кенгашининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмаслигини назарда тутувчи қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.
Бўстонлиқ туманида «Қулосой» шаршараси яқинига саёҳатга чиққан уч фуқародан бири оёғидан жароҳатланди. Улар ФВБ томонидан хавфсиз ҳудудга олиб тушилиб, жароҳат олган кишига тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда унга уйига рухсат берилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг