Архив

«Аёллар тадбиркорлигида рақамлаштириш ва ривожланиш истиқболлари» семинари бўлиб ўтди
14 июнь 2024, 17:00

«Аёллар тадбиркорлигида рақамлаштириш ва ривожланиш истиқболлари» семинари бўлиб ўтди

«Ипотека-банк», ЕТТБ ҳамда «Тадбиркор аёл» ассоциацияси ҳамкорликда «Аёллар тадбиркорлигида рақамлаштириш ва ривожланиш истиқболлари» мавзусида семинар ташкиллаштирди.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида 17 та ҳужжат имзоланди
14 июнь 2024, 15:19

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида 17 та ҳужжат имзоланди

Ўзбекистон ва Жанубий Корея президентлари алоҳида стратегик шерикликни кенгайтириш тўғрисидаги баёнотни имзолади. Шунингдек, 17 та ҳужжат имзоланди: Hyundai Rotem поездлари хариди, мактабларни жиҳозлар билан таъминлаш, инновацион фармацевтика кластерини яратиш, ЖСТ доирасида ҳамкорлик ва бошқалар.

Ўзбекистон ва Корея 7 та йўналишда стратегик ҳамкорлик қилмоқчи
14 июнь 2024, 14:25

Ўзбекистон ва Корея 7 та йўналишда стратегик ҳамкорлик қилмоқчи

Ўзбекистон ва Жанубий Корея келгуси 3 йилда ўта муҳим минераллар, яримўтказгичлар, кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, машинасозлик, шаҳарсозлик, хавфсиз энергетика — жами 7 та йўналишда ҳамкорлик қилмоқчи. 2025 йилни «Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги ўзаро алмашинувлар йили» деб номлаш ҳам таклиф этилди.

Ўзбекистон ва Корея ҳамкорликнинг янги моделини шакллантиради
14 июнь 2024, 14:03

Ўзбекистон ва Корея ҳамкорликнинг янги моделини шакллантиради

Ўзбекистон ва Жанубий Корея президентлари ҳамкорлик салоҳиятидан самарали фойдаланиш, йирик юқори технологик лойиҳаларни аниқлаш ва янги шериклик моделини шакллантириш юзасидан келишувга эришди.

Янги Alfraganus СКМда Ўзбекистондаги 24-KFC ресторани очилиши бўлиб ўтди
14 июнь 2024, 13:00

Янги Alfraganus СКМда Ўзбекистондаги 24-KFC ресторани очилиши бўлиб ўтди

Alfraganus СКМда KFC`нинг Ўзбекистондаги 24-ресторани очилди. Шу муносабат билан ҳозирда янги филиалда 25 минг сўм эвазига ўз баскетини йиғиш имкониятини берувчи My Bucket номли акция амал қилмоқда.

Тамарахоним уй-музейидаги раққосанинг либослари реставрация қилинди (фото)
14 июнь 2024, 12:40

Тамарахоним уй-музейидаги раққосанинг либослари реставрация қилинди (фото)

Тошкент шаҳридаги Тамарахоним уй-музейида таниқли раққосанинг саҳна либосларини реставрация ва консервация қилиш ишлари олиб борилди. Ишлар музейни капитал таъмирлаш ва қайта тиклаш дастури доирасида амалга оширилди. Фото.

Байрам кунлари ҳаво 39 даражагача исийди
14 июнь 2024, 12:22

Байрам кунлари ҳаво 39 даражагача исийди

Шанба куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, 32−35 даража иссиқ атрофидаги қулай ҳарорат кузатилади. 16−18 июнь — Қурбон ҳайити байрами кунларида эса ҳарорат кўтарилиб, 36−39 даражагача, айрим жойларда +41 даражагача бўлади. Кечки вақтларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ҳам мумкин.

Фото: Кўксаройда Корея президентини кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
14 июнь 2024, 11:56

Фото: Кўксаройда Корея президентини кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонга давлат ташрифини амалга ошираётган Корея президенти Юн Сок Ёлни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

2024−2025 ўқув йилида олий таълим билан қамров даражаси 43 фоиздан ошади — олий таълим вазири
14 июнь 2024, 11:56

2024−2025 ўқув йилида олий таълим билан қамров даражаси 43 фоиздан ошади — олий таълим вазири

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Конгратбай Шарипов келгуси ўқув йилида бакалавриатга умумий қабул квоталари 200 мингдан ортиқ бўлишини маълум қилди. Бу эса олий таълим билан қамров даражаси 43 фоиздан ошишини таъминлайди, деди у.

Қурбон ҳайити кунлари Сўқоқ, Қизилтоғ ва Чимёнга борувчи йўлларда бир томонлама ҳаракат ташкил этилади
14 июнь 2024, 11:41

Қурбон ҳайити кунлари Сўқоқ, Қизилтоғ ва Чимёнга борувчи йўлларда бир томонлама ҳаракат ташкил этилади

16−17−18 июнь кунлари Паркент туманининг Сўқоқ ва Қизилтоғ қишлоқларига ва Бўстонлиқ туманининг Чимён қишлоғига олиб борувчи йўлларда автомобиль ҳаракати бир томонлама ташкил этилади.

Индонезиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тошкентда вафот этди
14 июнь 2024, 11:19

Индонезиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тошкентда вафот этди

2019 йилдан бери Индонезиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида ишлаб келган Сунарио Картадината 74 ёшида Тошкентда вафот этди. У бир вақтнинг ўзида Қирғизистондаги элчи ҳам эди.

M Cosmetic юзинчи дўкони очилишини эълон қилди
14 июнь 2024, 11:00

M Cosmetic юзинчи дўкони очилишини эълон қилди

M Cosmetic компанияси 31 май куни 100-дўконининг очилиши ҳақида хабар берди. Бугунги кунда дўконлар Тошкент шаҳри, Тошкент, Самарқанд, Фарғона водийси вилоятлари ва бошқа ҳудудларда жойлашган.

Евро-2024: Суперкомпьютер гуруҳ фаворитларини аниқлаб берди
14 июнь 2024, 10:48

Евро-2024: Суперкомпьютер гуруҳ фаворитларини аниқлаб берди

Евро-2024 бошланишига оз қолди. Турнирда қайси жамоа фаворит эканини кўпчилик муҳокама қилмоқда. «Тактика» жамоаси Opta таҳлилларига асосланиб, Европа чемпионатининг гуруҳ босқичи натижалари бўйича тахминларни кўриб чиқди.

Қорақалпоғистонда ИИБ бошлиғи ўринбосари пора олишда гумонланмоқда
14 июнь 2024, 10:09

Қорақалпоғистонда ИИБ бошлиғи ўринбосари пора олишда гумонланмоқда

Қўнғирот тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари фуқародан iPhone 15 Pro Max телефонини олаётганда қўлга олингани айтилмоқда. Мансабдор сўралган телефонни олиб келмаса, фуқаронинг шахсий сирини фош қилиб, уни жавобгар қилмоқчи бўлган.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Малика Қаюмова вафот этди
14 июнь 2024, 09:45

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Малика Қаюмова вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Малика Қаюмова 70 ёшида вафот этди. У 1993 йилдан буён Муқимий номидаги мусиқали театрда фаолият кўрсатиб келаётганди.

АҚШ ва Украина 10 йиллик хавфсизлик шартномасини имзолади
14 июнь 2024, 07:41

АҚШ ва Украина 10 йиллик хавфсизлик шартномасини имзолади

АҚШ ва Украина президентлари Жо Байден ва Владимир Зеленский G7 саммити доирасида икки томонлама хавфсизлик шартномасини имзолади. У 10 йилга мўлжалланган ва Украинанинг НАТОга аъзо бўлишида «кўприк» сифатида кўрилмоқда.

«Ўзбекистон темир йўллари» ва Hyundai Rotem электропоездлар хариди бўйича шартнома имзолайди
14 июнь 2024, 07:20

«Ўзбекистон темир йўллари» ва Hyundai Rotem электропоездлар хариди бўйича шартнома имзолайди

Жанубий Корея президентининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида «Тошкент — Урганч — Хива» янги йўналиши бўйича юқори тезликда ҳаракатланувчи Hyundai Rotem электропоездларини етказиб бериш тўғрисида келишув имзоланади. Жами олтита поезд сотиб олиш режалаштирилмоқда.

Humo тўлов тизимини хусусийлаштириш бўйича консультант танлови эълон қилинди
14 июнь 2024, 06:59

Humo тўлов тизимини хусусийлаштириш бўйича консультант танлови эълон қилинди

«Миллий банклараро процессинг маркази» (Humo тўлов тизими) устав капиталидаги давлат улушининг 100 фоизини оммавий савдолар орқали хусусийлаштиришни ташкил этиш бўйича профессионал консальтинг компаниясини танлаш юзасидан танлов эълон қилинди.

Uzum Click билан келишувдан воз кечишга қарор қилди
13 июнь 2024, 23:26

Uzum Click билан келишувдан воз кечишга қарор қилди

Uzum директорлар кенгаши Click билан келишувдан воз кечишга қарор қилди. Компания ўз экотизимига асосланган финтех хизматларини ривожлантиришга эътибор қаратмоқчи.

13 июнь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
13 июнь 2024, 22:40

13 июнь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

ЖБнинг энергоислоҳот таъсирини камайтириш учун гранти, 14 фоизда ўзгаришсиз қолдирилган асосий ставка, Гиннес рекордлари китобига кирган ўзбекистонлик спортчилар, Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида инновацион Ипак йўли ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг