Ўтган беш ой ичида пойтахт кўчаларида автобуслар иштирокида ҳайдовчилари айби билан 35 та ЙТҲ содир бўлган. Уларнинг 21 таси автобус ичида йўловчиларнинг йиқилиб, жароҳат олиши билан боғлиқ. Авариялардан бири эса фуқаро ўлимига олиб келган.
Ўзбек-хитой олимлари ҳаммуаллифлигидаги ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 1 миллион дозада Ўзбекистонга олиб келинди.
Москва шаҳар суди Коррупцияга қарши кураш фонди, Фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамғармаси ва Россия муҳолифатчиси Алексей Навалнийнинг ҳудудий штабини экстремистик ташкилотлар деб тан олди.
АҚШ йил охиригача Pfizer вакцинасининг 200 млн доза, кейинги йилнинг июнь ойигача эса яна 300 млн дозасини сотиб олиб турли мамлакатларга тақсимлаб тарқатишни режалаштирмоқда.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 102 минг 605 нафарни ташкил қилмоқда. Шунингдек, сўнгги кун ичида 191 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Президент фармонига мувофиқ, 24 та туман ва шаҳар қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилади. Уларга банк кредитлари бўйича имтиёзлар ҳамда бир қатор компенсациялар тақдим этилади. Қурилиш материаллари саноатидаги лойиҳаларни молиялаштиришга Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 200 млн доллар жалб этилади.
Ўзбекистонга Россиядан «Спутник V» вакцинасининг навбатдаги 70 минг дозалик 2-компоненти олиб келинди. 1 июнь куни «Спутник V» вакцинасининг 70 минг дозалик 1-компоненти келтирилган эди.
Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманидаги чўл қумлик ҳудудида сув қувурини қазиган 4 кишини тупроқ босиб қолди. Улардан 3 нафари вафот этди.
Президент Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Тожикистонга йўл олди. Ташриф чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг деярли барча соҳаларини қамраб оладиган 30 дан зиёд ҳужжат қабул қилиниши кўзда тутилган.
Пашиняннинг ўз ўғлини Озарбайжондаги арман асирларига айирбошлашни таклиф қилгани, Сурия ТИВнинг Голан тепаликлари республика таркибида қолишини таъкидлагани, Johnson & Johnson вакцинасининг миллионлаб дозаси яроқсиз ҳолга келгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги иккита Skoda Kodiaq Ambition автомобилини 347 млн сўмдан харид қилди. Улар вилоят ҳокимининг янги ўринбосари ва маслаҳатчисига хизмат автомобили сифатида, қонунчилик талаблари асосида сотиб олинган, деб тушунтириш берди вилоят маъмурияти.
Реклама баннерларининг бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар, Миллий боғда қурилиши режалаштирилаётган кутубхона, Aдлия вазири иштирокидаги брифинг, Муборак ҳокимининг ишдан олиниши, Тошкентдаги каналларда икки киши чўкиб кетиши — «Газета.uz»нинг 9 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, «Ўзбекистон овози» ва «Голос Узбекистана» газеталари бош муҳаррири, таниқли журналист Остонов Сафар оламдан ўтди.
Адлия вазири Русланбек Давлетов ер муносабатларини тартибга солишга оид президент фармони нима сабабдан жамоатчилик муҳокамасига қўйилмаганини изоҳлади. «Ҳар хил ўйин бўлиб кетмаслиги, бутун давлат миқёсида ерлар талон-торож қилинмаслиги учун мана шунақа ёндошув қилинди», — деди у. Вазирнинг сўзларига кўра, энди ҳокимлар ер ажратиш бўйича қарор қабул қила олмайди. Фақат вилоят ҳокимларида қишлоқ хўжалиги ерларини ажратишга оид ваколат қолган.
Ўзбекистон ва Қатар «Доҳа-Тошкент-Доҳа» йўналишида тўғридан-тўғри авиа қатновларни йўлга қўйишни назарда тутувчи битимни имзолади.
Тошкент шаҳридаги Бўрижар каналида икки нафар фуқарони қутқариш вақтида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходими ҳалок бўлди.
10 июндан бошлаб сешанба ва пайшанба кунлари Тошкентдан Москвага яна иккита мунтазам рейслар йўлга қўйилади. Қўшимча рейслар сешанба куни Uzbekistan Airways томонидан ва пайшанба куни «Аэрофлот» томонидан амалга оширилади.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши 31 декабргача эълон қилинган ташқи реклама объектларини жойлаштириш, ўрнатиш, ўзгартириш ва паспортларининг берилишига мораторийни бекор қилди. Кенгаш 4 июнда аввалги қарорига ўзгартиришлар киритган, аммо бу ҳақда ҳали эълон қилинмаган.
Июнь ойи бошида Тошкент шаҳрида кузатилган максимал ҳаво ҳарорати деярли ўтган аср бошлари ва XIX аср охирларида ушбу кунларда қайд этилган максимумларни янгилади.
Долларнинг расмий курси 16 сўмга кўтарилди ва жами 10 571 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз кўтарилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг