Архив

Амрилло Иноятов Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти директори бўлди
9 январь 2024, 15:37

Амрилло Иноятов Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти директори бўлди

Собиқ соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов 2023 йил кузида қайта ташкил этилган Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти директори этиб тайинланди.

Мубашшир Аҳмадга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда — Истанбулдаги консуллик
9 январь 2024, 15:05

Мубашшир Аҳмадга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда — Истанбулдаги консуллик

Azon Global портали асосчиси Мубашшир Аҳмад депортация марказига жойлаштирилган, дея маълум қилди Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консуллиги. Унга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.

Тошкентдаги «Арзон Дорихона»га тегишли лицензия бекор қилинди
9 январь 2024, 14:43

Тошкентдаги «Арзон Дорихона»га тегишли лицензия бекор қилинди

Тошкентдаги «Арзон Дорихона»га берилган лицензия бекор қилинди. Текширувда унга тегишли дорихонада 25 турдаги дори воситаси, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат рўйхатидан ўтмагани ва сертификати мавжуд эмаслиги аниқланган.

Ўзбекистонга чиқинди ташийдиган биринчи электромобиль келтирилди
9 январь 2024, 14:31

Ўзбекистонга чиқинди ташийдиган биринчи электромобиль келтирилди

Хитойдан Ўзбекистонга чиқиндиларни ташиш учун мўлжалланган биринчи электромобиль келтирилди. Тор кўчаларда ҳам ҳаракатланадиган ва 3 тоннагача юкни кўтарувчи электротехника воситаси Жиззах вилоятида синовдан ўтказилади.

Япониядаги зилзила қурбонлари ва жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
9 январь 2024, 14:03

Япониядаги зилзила қурбонлари ва жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ

Япониядаги зилзила қурбонлари ва жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари борлиги аниқлангани йўқ. Сўнгги маълумотларга кўра, 200 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, яна 102 киши бедарак йўқолган. 28 минг маҳаллий аҳоли эвакуация марказларида қолмоқда.

Мубашшир Аҳмад Туркияда гумонланувчи сифатида қўлга олинди
9 январь 2024, 12:09

Мубашшир Аҳмад Туркияда гумонланувчи сифатида қўлга олинди

Azon Global портали ўз асосчиси, Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсуновнинг Туркияда гумонланувчи сифатида қўлга олинганини маълум қилди. Унга айни қандай айблов қўйилганига аниқлик киритилмаган.

Маҳаллалар уюшмаси Бандлик вазирлиги ва «Маҳалла» фонди штатларини қисқартириш ҳисобига ташкил этилмоқда
9 январь 2024, 11:54

Маҳаллалар уюшмаси Бандлик вазирлиги ва «Маҳалла» фонди штатларини қисқартириш ҳисобига ташкил этилмоқда

Янги ташкил этилаётган Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси 982 та штат бирлигидан иборат бўлади. У Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 662 та ва «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг 320 та штат бирлигини қисқартириш ҳисобига шакллантирилади.

Ўзбекистонда тадбиркорлар учун 16 турдаги лицензия ва рухсатномалар бекор қилинади
9 январь 2024, 11:39

Ўзбекистонда тадбиркорлар учун 16 турдаги лицензия ва рухсатномалар бекор қилинади

Ўзбекистонда март ойидан бошлаб тадбиркорлик субъектлари учун 16 турдаги лицензия ва рухсатномалар бекор қилинади. Бу тадбиркорларга йилига қарийб 350 млрд сўм маблағни тежаш имконини беради.

Хоразмда ота 14 ёшли ўғлини аёвсиз калтаклади
9 январь 2024, 11:17

Хоразмда ота 14 ёшли ўғлини аёвсиз калтаклади

Ижтимоий тармоқларда отаси урган боланинг юзи ва бошида кўкариш ҳамда чандиқлар борлиги акс этган видео тарқалди. ИИВ воқеа Урганч шаҳрида бўлганини ва ҳолат юзасидан терговга қадар текширувлар бошланганини маълум қилди.

Қозоғистондаги январь воқеалари вақтида маҳбусларни қийноққа солган 40 дан ортиқ хавфсизлик ходими жавобгарликка тортилди
9 январь 2024, 10:38

Қозоғистондаги январь воқеалари вақтида маҳбусларни қийноққа солган 40 дан ортиқ хавфсизлик ходими жавобгарликка тортилди

Қозоғистон ҳукумати 2022 йил январида бўлиб ўтган намойишлар чоғида маҳбусларни қийноқларга солган 40 дан ортиқ ҳуқуқ-тартибот органи ходимларини жиноий жавобгарликка тортди. Яна 20 га яқин иш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Президент қонунлар «қоғозда эмас, амалда» бажарилиши муҳимлигини таъкидлади
9 январь 2024, 09:41 1

Президент қонунлар «қоғозда эмас, амалда» бажарилиши муҳимлигини таъкидлади

«Қонунлар қоғозда эмас, балки амалда қатъий бажарилганда», одамлар ҳаётида хотиржамлик ва рўзғорида фаровонлик бўлади, деди президент. «Бу мақсадга тўла эришиш мумкин», деди у прокуратура ходимларига йўллаган табригида.

«Муаммо яқин келажакда даҳшатли даражага келиши мумкин». Иқлимшунос — Тошкент ҳавосининг ифлосланиши ҳақида
9 январь 2024, 06:21

«Муаммо яқин келажакда даҳшатли даражага келиши мумкин». Иқлимшунос — Тошкент ҳавосининг ифлосланиши ҳақида

Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов Тошкент ҳавосининг ифлосланиши, иқлим ўзгаришининг қишлоқ хўжалигига таъсири ва чанг бўронларига қарши кураш ҳақида гапирди. «Ҳавонинг ифлосланиши Ўзбекистонда миллионлаб одамлар учун хавф туғдирмоқда ва бу таҳдид геометрик прогрессияда ўсиб боради», — деди у.

Ўзбекистон бёрдвотчерлари 2023 йилнинг энг яхши қуш кузатувчисини аниқлади
9 январь 2024, 00:24

Ўзбекистон бёрдвотчерлари 2023 йилнинг энг яхши қуш кузатувчисини аниқлади

Ўзбекистон бёрдвотчерлари ўртасида «Катта йил-2023» танлови якунлари сарҳисоб қилинди. Ўтган йили улар 283 та қуш турини аниқлаш ва суратга олишга муваффақ бўлди. Фото.

8 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
8 январь 2024, 22:35

8 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Умра хизматлари учун янгиланган нархлар, футболдан умрбод четлатилган ҳакамлар, аҳолига чиқинди учун тўланадиган маблағ, иккита вилоятда қуриладиган электробус заводлари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Сенатор байрам кунларида пиротехника воситаларидан кенг фойдаланилгани юзасидан Божхона қўмитасига сўров юборди
8 январь 2024, 22:01

Сенатор байрам кунларида пиротехника воситаларидан кенг фойдаланилгани юзасидан Божхона қўмитасига сўров юборди

Сенатор Божхона қўмитаси контрабандани аниқлаш бўйича кўплаб тадбирлар ўтказилгани ҳақида хабар берган бўлишига қарамай, байрам кунлари аҳоли томонидан пиротехника воситаларининг кенг қўллангани юзасидан қўмитага сўров юборди.

Ўзбекистонда 2024 йилда 5 млн кишини иш билан таъминлаш режалаштирилмоқда
8 январь 2024, 21:19

Ўзбекистонда 2024 йилда 5 млн кишини иш билан таъминлаш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда йил бошида ишсизлар сони 1,3 млн кишини ташкил этган бўлса, бу йил яна 2,4 млн киши меҳнат бозорига киради. 2024 йилда 5 млн аҳоли иш билан таъминланиши кутилмоқда. Президент, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари учун ягона ҳисоботлар тизимини жорий этиш бўйича ҳам топшириқ берди.

Самолёт эшиги ажралиб тушиши ортидан АҚШ, Европа ва Туркияда Boeing 737 MAX парвозлари тўхтатилди
8 январь 2024, 20:41

Самолёт эшиги ажралиб тушиши ортидан АҚШ, Европа ва Туркияда Boeing 737 MAX парвозлари тўхтатилди

АҚШ, Европа ва Туркияда Boeing 737 MAX 9 самолётидан фойдаланиш вақтинча тўхтатилди. Бунга Alaska Airlines`га тегишли шу русумдаги самолёт фавқулодда чиқиш эшигининг парвоз вақтида ажралиб тушгани сабаб бўлди. Бортда 177 киши бор эди, улардан бир қанчаси жароҳатланган.

Самарқанд вилоятида фуқародан салкам 32 кг марихуана олиб қўйилди
8 январь 2024, 18:08

Самарқанд вилоятида фуқародан салкам 32 кг марихуана олиб қўйилди

Самарқанд вилояти Жомбой туманида яшовчи фуқаронинг уйидан салкам 32 кг марихуана, шунингдек, опий ва психотроп дорилар олиб қўйилди.

Бухоро вилоятида совуқ сув нархи оширилади
8 январь 2024, 16:46

Бухоро вилоятида совуқ сув нархи оширилади

Бухоро вилоятида 15 январдан совуқ сув ва оқова сув хизматлари нархи ошади.

Мусулмонлар идораси Умра хизматлари учун янги нарх белгилади
8 январь 2024, 15:44

Мусулмонлар идораси Умра хизматлари учун янги нарх белгилади

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг «Ҳаж ва Умра» марказида Умра хизматлари нархи 10 январдан бир киши учун 16,6 млн сўм этиб белгиланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг