Архив

Миллий кутубхона яна 24/7 режимига қайтиши кутилмоқда
21 ноябрь 2023, 17:02

Миллий кутубхона яна 24/7 режимига қайтиши кутилмоқда

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси кечки вақтда ҳам ишлашини таъминлаш учун бюджетдан қўшимча 1,2 млрд сўм ажратиш режалаштирилмоқда. Октябрда муассаса туну кун ишлаш режимини тўхтатган ва бу тунда ишлаш учун қўшимча штат ажратилмагани ҳамда куз-қиш мавсумида электрни тежаш билан изоҳланганди.

Қандолатчилик корхоналарига экспорт билан боғлиқ операциялари учун 3 млн АҚШ долларигача маблағ ажратилади
21 ноябрь 2023, 16:56

Қандолатчилик корхоналарига экспорт билан боғлиқ операциялари учун 3 млн АҚШ долларигача маблағ ажратилади

Президент фармони билан қандолатчилик корхоналарига экспортолди ва экспорт билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириш учун охирги 12 ой мобайнида амалга оширилган экспорт ҳажмидан келиб чиққан ҳолда 2 йил муддатгача 3 миллион АҚШ долларигача маблағ ажратилади.

«Биокимё» спирт заводи 118 миллиард сўмга хусусийлаштирилмоқда
21 ноябрь 2023, 16:13

«Биокимё» спирт заводи 118 миллиард сўмга хусусийлаштирилмоқда

«Биокимё» спирт заводининг давлатга тегишли 51 фоиз улуши 118 млрд сўмга (9,6 млн доллар) сотилди. Харидор умумий овқатланиш ва озиқ-овқат етказиб бериш хизматларини кўрсатувчи Mega comfort business бўлди.

Фарғонада Isuzu ва Damas иштирокидаги ЙТҲда 2 киши вафот этди
21 ноябрь 2023, 15:51

Фарғонада Isuzu ва Damas иштирокидаги ЙТҲда 2 киши вафот этди

Учкўприк туманида Isuzu Damas билан тўқнашиши оқибатида 2 киши вафот этди, 4 нафар шахс эса тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилди. Ҳолат бўйича жиноят иши очилди.

Тошкентда фуқаро шифокорга стул отди
21 ноябрь 2023, 15:30

Тошкентда фуқаро шифокорга стул отди

Тошкент шаҳар 7-сон клиник шифохонасида фуқаро шифокорга қарата стул отди. Ҳолат юзасидан ички ишлар органлари томонидан суриштирув ишлари бошланган.

Тошкент вилоятида ҳомиладор аёл туғуруқхонада вафот этди
21 ноябрь 2023, 15:18

Тошкент вилоятида ҳомиладор аёл туғуруқхонада вафот этди

Янгийўл шаҳридаги туғуруқхонада эрта туғиш хавфи ташхиси билан қабул қилинган 26 ёшли аёл вафот этди. Унинг ўлимига талоқ артериясининг, ичак тутқич томирларнинг спонтан ёрилиши сабаб бўлгани айтилмоқда. Унинг ҳомиласи ҳам туғилмай нобуд бўлган.

Қизиқчи Мамасидиқ Шераев 77 ёшида вафот этди
21 ноябрь 2023, 14:38

Қизиқчи Мамасидиқ Шераев 77 ёшида вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, аскиячи Мамасидиқ Шераев вафот этди. У Жиззах, Фарғона театрларида актёр, қизиқчи бўлиб ишлаган. Марғилонда аскиячилик мактаблари фаолиятига раҳбарлик қилган.

Дарахт ва буталарни ноқонуний кесган юридик шахслар 99 млн сўмгача жаримага тортилиши мумкин
21 ноябрь 2023, 14:34

Дарахт ва буталарни ноқонуний кесган юридик шахслар 99 млн сўмгача жаримага тортилиши мумкин

Депутатлар қабул қилган қонун лойиҳасига кўра, энди дарахт ва буталарни ноқонуний кесган юридик шахслар 99 миллион сўмгача молиявий жарима тўлашидан ташқари, уларга ҳар бир ноқонуний кесилган дарахт учун 100 туп кўчат экиш ва уларни уч йил давомида парваришлаш мажбурияти юклатилади.

Президент администрациясидан Регистон майдонигача: Жаҳон болалар кунида бинолар мовий тусга кирди
21 ноябрь 2023, 12:53

Президент администрациясидан Регистон майдонигача: Жаҳон болалар кунида бинолар мовий тусга кирди

20 ноябрь — Жаҳон болалар кунида UNICEF`нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ташаббуси билан болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш белгиси сифатида мамлакатдаги кўплаб бинолар мовий тус олди. Улар қаторида Президент администрацияси биноси ҳамда Регистон майдони ҳам бор. «Газета.uz» фоторепортажи.

Ўзбекистонда энергетик ичимликлар учун акциз солиғини 2000 сўм этиб белгилаш таклиф этилди
21 ноябрь 2023, 12:31

Ўзбекистонда энергетик ичимликлар учун акциз солиғини 2000 сўм этиб белгилаш таклиф этилди

Қонунчилик палатаси депутатлари давлат бюджети лойиҳасини кўриш жараёнида энергетик ичимликларнинг 1 литри учун 2000 сўм миқдорида акциз солиғи белгилашни таклиф этишди.

«Одамларга бахт учун дўстона шаҳар муҳити керак». Парламент муҳокамасидан репортаж
21 ноябрь 2023, 12:21

«Одамларга бахт учун дўстона шаҳар муҳити керак». Парламент муҳокамасидан репортаж

Парламентда турли идора вакиллари иштирокида пойтахтдаги тирбандликлар, жамоат транспортини ривожлантириш, шаҳарларни кўкаламзорлаштириш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди. Муҳокамада сўз олганлар, жумладан, журналистимиз, эколог ва шаҳаршунос нималар ҳақида сўз юритгани — «Газета.uz» репортажида.

Шароф Уралов ИИВ Пробация хизматига раҳбар бўлди
21 ноябрь 2023, 12:07 1

Шароф Уралов ИИВ Пробация хизматига раҳбар бўлди

Шароф Уралов ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти пробация хизмати бошлиғи этиб тайинланди. У бунга қадар вазирликнинг Вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлашни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

Давлатга қарашли ҳар бир тижорат банки дунёқарашини мутлақо ўзгартириши керак — президент
21 ноябрь 2023, 11:44

Давлатга қарашли ҳар бир тижорат банки дунёқарашини мутлақо ўзгартириши керак — президент

Шавкат Мирзиёев банк тизими бўйича ўтказилган йиғилишда давлат банкларига шунча кўмак берилаётганига қарамай, уларнинг рентабеллиги хусусий ва хорижий банкларга нисбатан анча паст даражада эканини таъкидлади. «Ҳар бир тижорат банки дунёқарашини мутлақо ўзгартириши керак», — деди президент.

Тошкентда 82-сонли автобус маст эркакни уриб юборди
21 ноябрь 2023, 11:14

Тошкентда 82-сонли автобус маст эркакни уриб юборди

Тошкент шаҳрида 82-сонли автобус йўлнинг белгиланмаган қисмидан югуриб келган маст фуқарони уриб юборди. 47 ёшли йўловчига тан жароҳати олгани сабабли воқеа жойида тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Санкт-Петербургнинг меҳмондўстлиги Тошкентдаги «Ипак йўлидаги туризм» кўргазмасида тақдим этилди
21 ноябрь 2023, 11:00

Санкт-Петербургнинг меҳмондўстлиги Тошкентдаги «Ипак йўлидаги туризм» кўргазмасида тақдим этилди

«Россиянинг кумуш маржони» ва «Император» йўналиши бўйлаб саёҳат ёки Санкт-Петербургнинг гастрономик ёки бизнес туризмга эътибор қаратмоқ — Ўзбекистонга Нева устидаги шаҳарни саёҳлик йўналишлари тақдим этилди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистонда бодринг ва узум нархи кескин ошганига изоҳ берди
21 ноябрь 2023, 10:47

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистонда бодринг ва узум нархи кескин ошганига изоҳ берди

Ўзбекистонда бодринг нархи кескин — 9 минг сўмдан 25 минг сўмга, узум эса 45 минг сўмдан 90 минг сўмгача кўтарилди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўтган йилларда ҳам нархлар ноябрь ойи ўрталарида ошганини эслатиб, буни мавсумий ҳолат сифатида изоҳлади. Аномал совуқ таъсирида 18 фоиз маҳсулот йўқотилган.

«Бу мен ва Ўзбекистон футболчилари учун синов». Сречко Катанец — Эронга қарши ўйин ҳақида
21 ноябрь 2023, 10:47

«Бу мен ва Ўзбекистон футболчилари учун синов». Сречко Катанец — Эронга қарши ўйин ҳақида

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Эронга қарши бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати саралаш ўйини ўзи ва футболчилар учун синов бўлишини таъкидлади. «Футболчиларни руҳлантиришим шартмас, улар ғалаба учун ҳамма нарсани қилади», — деди у.

Ўзбекистондаги кўприкларнинг 5−6 фоизи яроқсиз ҳолатда экани маълум қилинди
21 ноябрь 2023, 10:26

Ўзбекистондаги кўприкларнинг 5−6 фоизи яроқсиз ҳолатда экани маълум қилинди

«Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясининг йиғилишида Ўзбекистонда 14 863 та кўприк борлиги, шундан 32 фоизи, яъни 4834 таси қониқарсиз, 5−6 фоизи эса яроқсиз ҳолатда экани таъкидланди.

Ўзбекистонда вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этганларнинг реестри юритилади
21 ноябрь 2023, 10:01

Ўзбекистонда вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этганларнинг реестри юритилади

Ҳукуматнинг махсус қарори билан вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахслар реестрини юритиш тартиби тасдиқланди. Унга киритилган шахсларни ишга қабул қилиш билан боғлиқ жараёнлар ушбу ахборот тизимидан олинган маълумотлар асосида назорат қилиб борилади.

Тошкентда тез ёрдам фельдшери қўлга олинди
21 ноябрь 2023, 09:45

Тошкентда тез ёрдам фельдшери қўлга олинди

Ҳуқуқ-тартибот идоралари Тошкент шаҳри шошилинч тиббий ёрдам маркази фельдшерини беморга нисбатан жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб қондиришда гумонлаб, қўлга олди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг