Миллий гвардия ахборот хизмати 6−8 февраль кунлари дарсларга 188 минг ўқувчи сабабсиз келмаганини аниқлади. Шунингдек, инспектор-психолог ва маҳалла еттилиги кўраётган чора-тадбирлар сабаб ўқувчилар давомати ижобий томонга ўзгараётганини, ҳозир давомат 97,7 фоизга етганини маълум қилди.
Маданият вазири Озодбек Назарбеков тармоқларда номақбул ҳаракатлар қилаётган санъат вакилларига чора кўриш ҳақидаги саволга жавоб берди. У «вазирлик боғча опа эмаслиги, назорат қилиш демократик нормага тушмаслиги»ни айтди. «Уларга чора кўрсак, либерал тараф мутлақ норози бўлади», — деди у.
«Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси Ўзбекистонда тақиқланган оздирувчи маҳсулотлар рўйхатини эълон қилди. Уларда кучли таъсир қилувчи сибутрамин моддаси мавжудлиги аниқланган.
2023 йили Ўзбекистон Россия табиий газини 1000 куб метри учун 160 доллардан сотиб олди, дея хабар бермоқда «Коммерсантъ». Бу нарх Туркия ва Хитойга сотилаётган Россия гази ўртача нархидан паст.
17 март куни Бокудаги Ҳайдар Алиев марказида «Чоклардаги мерос: Ўзбекистон каштачилик ва тикувчилик анъаналари бўйлаб саёҳат» кўргазмаси очилади. Унда ХIХ аср охири — ХХ аср бошларига оид 150 га яқин амалий санъат намуналари намойиш этилади.
Энергетика вазирлиги газ босимининг нормаллашиши туфайли 8 мартдан бошлаб электр энергияси етказиб беришдаги чекловлар бекор қилинганини маълум қилди. Иссиқлик электр станциялари электр энергиясини ишлаб чиқариш учун кўпроқ газ ва камроқ кўмир ҳамда мазутдан фойдаланди.
Энди Янгиҳаёт туманидан Қўйлиққа метро орқали бориш мумкин, бунга 20 дақиқа вақт кетади. Янги очилган «Қипчоқ», «Турон» метро бекатларида зина, эскалатор ва лифт ишлаб турибди. Сергели линиясидан бошқа метро йўналишига алмашиш учун йўловчилар алоҳида йўлкира тўлайди. (Янги бекатлардан фоторепортаж)
Февраль охирида Ўзбекистон халқ рассоми, Бадиий академия раиси Акмал Нурнинг «Ичимдаги ичимдадир» номли шахсий кўргазмаси очилди. Унда ижодкор сўнгги беш йил давомида чизган 70 га яқин расм намойишга қўйилган. «Газета.uz» мухбири Миролим Исажонов рассом билан кўргазма ҳақида суҳбатлашди.
Шофиркон туманида салкам икки йил давомида боласини қийноққа солиб келган аёлга қасддан баданга оғир шикаст етказиш бўйича қўшимча айблов эълон қилинди. У фарзандини бешикка боғлаган ҳолда таёқ ва бошқа жисмлар билан калтаклаган.
Ҳафта давомида беқарор об-ҳаво сақланиб туради, аксарият ҳудудларда ёмғир ёғади. Чоршанбадан республика ҳудудига совуқ ҳаво массалари кириб келади ва ҳарорат кечаси 0…+5, кундузи +3…+8 даражагача пасаяди. Жойларда шамол кучайиши, ёмғир қорга айланиши ҳам мумкин.
Gazli Gas Storage компанияси Ўзбекистондаги энг йирик газ омбори бўлган «Газли»нинг оператори таъсисчилари ўзгарганига изоҳ берди. «Бахтиёр Фазилов реструктуризациядан кейин ҳам асосий бенефициар бўлиб қолмоқда. Компания ҳеч қачон санкция остидаги шахсларга тегишли бўлмаган», — дейилади баёнотда.
Artel Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг титул ҳомийлигини эълон қилиб, ва шу билан мамлакатда футбол ривожига ўз ҳиссани қўшиш истагини билдиради.
Комилжон Муллажанов Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманига ҳоким бўлди. Шунингдек, Абдурахим Умаров вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
АҚШда 96-Оскар тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Энг яхши фильм номинациясида кутилганидек «Оппенҳаймер» ғолиб бўлди. Энг яхши актёр Киллиан Мёрфи бўлган бўлса, энг яхши актриса деб Эмма Стоун топилди. Ғолиблар рўйхатини тақдим этамиз.
10 мартдан Ўзбекистон бўйлаб таровеҳ намозларини адо этиш бошланди. «Газета.uz» пойтахтнинг қадимий масжидлардан бири — «Охун Гузар»дан фоторепортаж тайёрлади.
Рамазон пайтида ҳаддан ташқари кўп овқат ейиш ёки нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти рўза пайтида соғлом овқатланиш бўйича маслаҳатлар билан бўлишди. «Газета.uz» уларни тақдим этади.
Нью-Йорк шаҳрида ўзбекистонлик эркак хотинини пичоқлади. У полициянинг пичоқни ташлаш тўғрисидаги талабига бўйсунмагач, отиб ўлдирилди. Аёл ҳозирда шифохонада ва у эрининг вафотидан хабардор эмас.
Наврўз байрами арафасида Тошкентдан Самарқанд ва Қарши шаҳарларига «Афросиёб» электропоездининг қўшимча қатновлари амалга оширилади.
Тошкент шаҳрида 10 мартдан бошлаб таровеҳ намози ўқиладиган вақтда — соат 19:00 дан 00:00 га қадар масжидлар яқинидаги йўллар ёпилади. Рўйхат.
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров «Ёшлар кўли» ҳудудини кўп қаватли уй, меҳмонхона, ресторан ва савдо мажмуаси қуриш учун хусусий корхонага бериш тўғрисидаги қарорини бекор қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг