Президент ҳукумат, парламент аъзолари ва бошқа расмийлар ҳамроҳлигида янги Tashkent City Mall мажмуасини бориб кўрди. У дўконлар, ўйин майдонлари, фитнес маркази, мамлакатдаги биринчи IMAX кинотеатри ва 31 қаватли меҳмонхонани айланиб чиқди, бошқа шаҳарларда ҳам бундай марказлар зарурлигини айтди.
Тошкентда турар жой нархи йилига 20 фоизга ошмоқда. Аксарият харидорларнинг фикрича, пойтахт кўчмас мулк бозорида пуфак ҳосил бўлган ва у ёрилиш арафасида. Ўзи пуфак қандай ҳосил бўлади? У ҳақиқатан ҳам борми? Уй сотиб олишда нималарга эътибор бериш керак? Таҳлилчи Денис Соколов мақоласи шу ҳақда.
Тошкент экологик зоналарга бўлинади. Уларга киришни автомобиль чиқарадиган ифлослантирувчи моддалар даражасига қараб чеклаш режалаштирилган. Бу даражани аниқлаш ва автомобилни RFID стикерлари билан белгилаш Файзободдаги диагностика марказида бўлади. Президент марказ фаолияти билан танишди. Фото.
11 мартдан бошланадиган Рамазон ойи, бензин импорт қилишдаги муаммолар, учта туманга тайинланган ҳокимлар, 5 йил ичида тақиқланган мингдан ортиқ манба ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Жиззах вилоятининг Зафаробод тумани ҳокими йўл қўйган камчиликлари, Бухоро тумани ҳокими эса соғлиғидаги муаммо туфайли лавозимидан озод этилди. Уларнинг ўрнига янги ҳокимлар тасдиқланди.
Президент Оксана Чусовитина номидаги гимнастика спорт маҳорати мактабига ташриф буюрди. Муассаса 1−11-синфлардаги 105 нафар ўқувчига мўлжалланган. Бу ерда 91 нафар бола таҳсил олмоқда. Улар қўшни 175-мактабда умумий таълим дарсларида қатнашади.
Италия матбуоти мамлакат ўсмирлар терма жамоасининг уч нафар аъзоси ўзбекистонлик 17 ёшли қиличбоз қизни зўрлаганликда гумонланаётгани ҳақида хабар берди. Ўзбекистон Қиличбозлик федерацияси раддия эълон қилиб, Италия қиличбозлик федерациясини «махсус тайёрланган ёлғон хабар»да айблади.
Сешанба куни Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги Бокс бўйича Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактабига борди. У ерга илк бор 2022 йилда ёш спортчилар қабул қилинган, ҳозир 50 нафар ўқувчи сабоқ олмоқда. Бокс мактаби 175 ўринга мўлжалланган, 5−11-синфларга ҳар йили 25 нафардан ўқувчи олинади.
Тожикистонда бўлиб ўтган E-GATE конференцияси доирасида Uzum экотизими экспертлари ва Uzum Market маркетплейсининг сотувчилари 19 та давлат вакиллари билан E-commerce соҳасидаги билимлари билан алмашишди.
Франция ўз Конституциясида аборт қилиш ҳуқуқини мустаҳкамлаб қўйган дунёдаги биринчи давлат бўлди. Асосий қонунга киритилган ўзгартириш кўпчилик депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди. Президент Эммануэль Макрон қарорни миллий ғурур ва бутун дунёга сигнал деб атади.
Рақобат қўмитаси бензин импорти билан шуғулланувчи тадбиркорларнинг еттита асосий муаммосини ўрганди. Улар орасида темир йўл логистикасининг қимматлиги, кредит юкламасининг юқорилиги, мажбурий сертификатлаш талаби, катта ҳажмдаги бензинни сақлаш учун сиғимларнинг йўқлиги ва бошқалар бор.
Тошкентнинг Шота Руставели кўчасидаги 22-уйнинг бузилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар муҳокамаларга сабаб бўлди. Туман ва шаҳар ҳокимликлари «снос» қарори йўқлигини маълум қилди. Уйда ҳозирча одамлар яшаб турибди, бўшатилган хонадонларда эса деразалар демонтаж қилинмоқда. Қурувчи ким экани номаълум.
Ўзбекистонда 2019 йилдан бери Олий суднинг 80 дан ортиқ қарори асосида 1000 дан зиёд манбаа тақиқланган. Улардаги материаллар диний ақидапарастлик, экстремистик ва террористик ғояларини тарғиб этишга йўналтирилган деб топилган.
Пойтахтнинг Юнус Ражабий маҳалласи аҳолиси, бир ярим йилдирки, футбол майдони ва яшил ҳудуд ўрнида режалаштирилган беш қаватли бино қурилишига қарши курашмоқда. Тошкент футбол ассоциацияси болалар машғулот ўтказадиган жойни сақлаб қолишга уринди. Воқеалар ривожи — «Газета.uz» материалида.
Жаҳон банки ҳуқуқий соҳада гендер тенгликка эришиш бўйича «Аёллар, бизнес ва қонун 2024» йиллик ҳисоботини эълон қилди. Унда Ўзбекистон бешта илғор ўзгаришлар қилган давлатлар қаторига кирди. Бунда асосан 2 кўрсаткич: «меҳнатга ҳақ тўлаш» ва «никоҳ» доирасидаги ҳолат ҳисобга олинган.
Тошкент шаҳридаги 9т-сонли автобусининг чиптачиси йўловчи аёлга жинсий алоқа қилишни таклиф этиб, шаҳвоний шилқимлик қилиб келган. Суд ҳукмига кўра айбланувчи 3 суткага қамалди.
Тошкент вилоятида эпицентри Бўстонлиқ тумани бўлган зилзила содир бўлди. Унинг кучи 2 баллни ташкил этди.
Ўзбекистонда 2024 йилги Наврўз умумхалқ байрамида барча ҳудудларда, хусусан, «Янги Ўзбекистон» мажмуасида алоҳида дастур асосида халқ сайиллари ташкил этилади. Байрам муносабати билан республикада умумхалқ ҳашарлари ўтказилади.
Чилонзор тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлган Жамолиддин Ходжиманов Гулистон шаҳри ҳокими этиб тайинланди. Шаҳарнинг аввали ҳокими соғлиғи туфайли лавозимидан озод этилганди.
28 февраль куни Qatar да Uzbekistan Tech Conference бўлиб ўтди. Унда Uzum ва Рақамли Технологиялар Вазирилиги вакиллари Ўзбекистоннинг рақамли хизматлар соҳасидаги ютуқлари ҳақида сўзлаб беришди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг