Ўзбекистонда 2023 йилда 363 та қотиллик содир этилган. Уларнинг 141 таси ёки 38,8 фоизи оила-турмуш доирасидаги низолар оқибатида келиб чиққан.
Пайшанба куни Шавкат Мирзиёев Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистоннинг Амударё туманига ташриф буюради. Иқтисодиёт, ижтимоий соҳалар ва маҳаллалардаги ишлар билан танишилади. Шунингдек, Хоразмни ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказилади.
Янги Onix турар жой мажмуасида дастлабки 10 та коттеж учун қулай шартлар амал қилмоқда. Шунингдек, 2 сотих майдонга эга коттежларни чегирма асосида сотиб олиш имконияти мавжуд.
Бухоро давлат тиббиёт институтининг ҳиндистонлик 21 ёшли талабаси ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув бошланди.
Пайшанба куни тонгда Мирзо Улуғбек туманида юқори тезликда (197 км/соат) ҳаракатланган Tracker «гармошка» автобус билан тўқнашди. Оқибатда енгил машина ҳайдовчиси ҳалок бўлди. Автобусда йўловчилар бўлмагани айтилмоқда.
2023 йилда республика йўлларида 9839 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, уларда 2282 нафар фуқаро ҳалок бўлган. Вафот этганларнинг 263 нафари болалар экани маълум қилинди. Декабрь ойининг ўзида 202 нафар фуқаро ЙТҲ оқибатида вафот этган.
Senteo компаниясининг Марказий Осиё ва Яқин Шарқ минтақалари бўйича директори Ксения Константинова Марказий Осиё банк секторида уч йиллик тадқиқот натижалари билан ўртоқлашди.
Ўзбекистонда февраль баҳорий илиқлик билан бошланиб, ярим ойда қишлигини эслаб қолди. Хусусан, Жиззахнинг Чувиллоқ қишлоғида ҳам яшилликка бурканган қирларни яна қор босди. «Газета.uz» фотомухбири Холида Мусулмон қадрдон қишлоғида бир ойда кузатилган икки фасл тароватини кадрларга муҳрлади.
Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси мамлакатда Starlink сунъий йўлдош интернетидан фойдаланишни маъқуллади. Расмийлар Starlink тўпламларининг биринчи партиясини қабул қилиб олди, уларни қишлоқ мактабларида ўрнатиш режалаштирилган.
Шундоқ ҳам дунёда энг паст бўлган Жанубий Кореядаги туғилиш даражаси 2023 йилда яна ҳам пасайишда давом этди. Мамлакат расмийлари муаммони ҳал қилиш учун аллақачон 270 млрд долларга яқин маблағ сарфлаб улгурди, бироқ бу натижа бермаяпти.
Ҳисоботларни кечиктира бошлаган Марказий банк, электр энергияси учун максимал чекловлар, Ўзбекистон билан сиёсий мулоқотни тиклаш ҳақида гапирган Украина элчиси, Бухородаги сайёҳлик маркази учун бузилаётган бинолар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
BBC Ўзбек хизмати журналисти Ибрат Сафонинг хабар беришича, у Миллий боғдаги қуриб қолган кўл ва Magic City қурилиши ҳақидаги пости туфайли Ўзбекистон ички ишлар идораларига «суҳбатга» чақирилган. Журналистнинг ёзишича, бу унинг Лондондаги 20 йиллик фаолияти давомида биринчи марта содир бўлмоқда.
Президент қарори билан Тимур Бутунбаев сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари, Хабибулла Қувондиқов эса вазир ўринбосари этиб тайинланди.
Жамоатчилик экология назоратчиси тўғрисидаги низом тасдиқланди ва уларнинг мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб қўйилди. Дарахт кесиш, қум-шағални ноқонуний қазиб олиш каби ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ аниқланган ҳолатлар учун экология назоратчилари пул мукофотлари билан тақдирланади.
«Миллий тикланиш» партияси пойтахт ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқовнинг Тошкентда 500 гектар жой реновацияга тушгани ҳақидаги хабарига муносабат билдирди. Партия дастур мулкдорлар розилигига асосланиши, жамоатчилик муҳокамаларидан ўтиши ва реновация тўғрисида қонун бўлиши кераклигини таъкидлади.
Гидрометеорология хизмати агентлиги ва «Замин» фондининг қўшма лойиҳаси асосида ҳаво сифатини мониторинг қилувчи 8 та станция олиб келинди. Улар Тошкент шаҳри ҳамда Андижон, Наманган, Навоий, Фарғона, Бухоро, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларига ўрнатилади.
Бухорода туристик марказ қуриш учун шаҳар ҳокимлиги ва санъат мактаби биноларини бузишга киришилди. Мактаб-интернат ўқувчилари шароити бўлмаган собиқ пахта заводи ётоқхонасига вақтинча кўчирилди. Мотамсаро она ҳайкалини Когонга кўчиришга қарор қилишди.
Президент имзолаган қонун билан микроқарзнинг энг юқори миқдори 50 миллион сўмдан 100 миллион сўмгача оширилди. Шунингдек, кредитни ундириш бўйича суд қарори чиқарилганда фоиз ва неустойка ҳисоблаш тўхтатилади.
Чайковский номидаги мусиқа мактаби Янгиободнинг диққатга сазовор жойларидан. Ўтган асрнинг 50−90 йилларида бино ўзининг асосий вазифасини бажарган. 2000 йиллардан бошлаб у қаровсиз қолиб, қўлдан қўлга ўтиб келмоқда. «Газета.uz» мактабнинг тақдири ва уни сақлаб қолишга уринишлар ҳақида ҳикоя қилади.
27 февраль куни Ўзбекистонда электр энергиясини етказиб беришдаги чекловлар 700 МВтгача оширилди. Бундан аввали кунлари чекловлар 600 МВтдан ошмаганди. Метан ёқилғи қуйиш шохобчалари учун газ етказиб бериш камайган, бензин етказиб бериш эса кўпайган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг