Украина элчиси Николай Дорошенко мамлакатнинг Россия босқинига кўрсатган 2 йиллик қаршилигини сарҳисоб қилди. У Россияда «сунъий равишда яратилган давлат» ҳақидаги риторика фақат унинг давлатига қаратилмаганини таъкидлади. «Россиянинг агрессив режалари Украинадан анча узоққа чўзилади», деди у.
Украина элчиси Николай Дорошенко Ўзбекистон билан 2024 йилги ҳамкорлик ҳақида гапирди. Мамлакатлар иқтисодий «йўл харитаси»ни шакллантириш ниятида, Тошкентда Украина фармацевтика компаниялари лойиҳалари давом этмоқда, Киевда эса украиналик рассомларнинг Ўзбекистон ҳақидаги суратлари намойиш этилади.
Жиззах вилояти Транспорт бошқармасининг бош мутахассиси 6,6 минг доллар, Чиноз тумани ҳокимлиги ходими 6 минг доллар пора олишда гумонланиб қўлга олинди.
Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети 2024−2025 ўқув йили учун ҳужжатларни қабул қилишни бошлади. Абитуриентларга ўқиш учун 100% тўловни ичига оладиган грант дастури таклиф этилмоқда.
Тошкент вилоятида ўқувчиларга ҳам, ўқитувчиларга ҳам телефондан фойдаланишни тақиқлаган мактабларга 300 млн сўм ваъда қилинди. Вилоят ҳокими Зойир Мирзаевнинг фикрича, телефон болаларни ҳам, катталарни ҳам бузади. «Қўлда телефон деган бало бор экан, ҳамма нарса бўлиши мумкин», — деди у.
БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон ташаббуси билан 2027 йилни «Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили» деб эълон қилиш бўйича резолюцияни бир овоздан маъқуллади.
Тошкентда 500 гектардан ортиқ майдондаги уй-жойлар реновация дастурига киритилган, дея маълум қилди пойтахт ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов. Унинг сўзларига кўра, гап «талабга жавоб бермайдиган, кўп йиллар олдин қурилган икки қаватли бинолар ва вақтинча қурилиб кетган уйлар» ҳақида кетмоқда.
Марказий банк 2023 йил 11 ойи давомида 11,4 млрд долларга етган валютани сотиб олиш ва сотиш ўртасидаги фарқ ошиб бораётган бир пайтда валюта бозоридаги савдолар ҳақидаги маълумотларни қисман яширишни бошлади. Регулятор олтин-валюта захиралари ҳақидаги маълумотларни эълон қилишни ҳам кечиктирмоқда.
Юқори Чирчиқ туманидаги АГТКШда навбат талашиш ортидан жанжал келиб чиқди. ИИББ ҳодиса оқибатида ўлим рўй берганини рад этиб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
ЕИ санкцияларига тушган Ўзбекистон компанияси, болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимояловчи қонун, ўзбекистонликлар визасиз кириши мумкин бўлган давлатлар рўйхати, ер сотишда айбланаётган собиқ ҳоким ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Президент Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида 664,5 гектар майдонда «Янги авлод» махсус саноат зонаси ташкил этиш лойиҳасини тасдиқлади. Унинг бошқалардан фарқи шундаки, эгаллаб турган майдонидан келиб чиқиб, иштирокчилар учун маҳсулот ишлаб чиқаришда алоҳида шартлар белгиланади.
Антарктида материгида H5N1 парранда гриппи хавфли штамми билан касалланишнинг биринчи ҳолатлари қайд этилди. Олимлар касаллик энди пингвинларнинг йирик колониялари орасида тарқалиши мумкинлигидан хавотирда.
Мунавварқори айтганди: «Оврупо осмонга учар экан, бизда соч ва соқол низолари, овруполиклар денгиз остида сузар экан, бизда узун ва калта кийим жанжаллари». Аср ўтса ҳамки, Ўзбекистон ҳамон шу «жанжаллар» ичида. Ваҳоланки, ҳуқуқшуносларга кўра, Конституция бу «жанжал»ни аллақачон ҳал қилиб бўлган.
Бухорода 15 ёшли бола онаси унга доимий тазйиқ ўтказиб келиши, отаси эса алимент тўламагани сабаб озодликдан маҳрум қилинганини айтиб, болалар омбудсманидан ўзи ва синглисини онаси қарамоғига бермаслик бўйича амалий ёрдам сўради. Ҳолат ўрганилгач, болаларга бувиси васий этиб белгиланди.
2024 йилда АҚШ ва Германияда «Ўзбекистон IT кунлари» халқаро тадбирлари ўтказилади. Шунингдек, Германия ва Саудия Арабистонида асосий фаолияти маҳаллий корхоналар учун IT хизматлар бўйича буюртмаларни жалб қилишга қаратилган IT парк ваколатхонаси (филиали) фаолияти йўлга қўйилади.
Сирдарёнинг Гулистон шаҳрида ҳокимият захирасидаги ерни бошқа бир шахсга ноқонуний олиб беришга уринган икки киши 300 минг доллар талаб қилиб, шундан 50 минг долларини олганда ушланди. ДХХга кўра, жиноий ишга 2018−2021 йилларда Гулистон туманини бошқарган Шавкат Ғафуров ҳам алоқадор бўлган.
«Бунёдкор» директори Мурод Алиев клуб ҳуқуқшунослари Ривалдо ва Денилсонга қарийб 9,2 млн евро тўлаш бўйича ФИФА қарорини юмшатиш устида ишлаётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ушбу қарзни тўлаш масаласини клуб раҳбарияти, яъни «Ўзбекнефтгаз» давлат компанияси ҳал қилади.
Деҳқонобод туманидаги калий заводи сизот сувларни сойга оқизгани маълум бўлди. Экология вазирлиги заводга нисбатан 363 млн сўм компенсация тўлови белгилади ва 18 банддан иборат мажбурий кўрсатмалар берди.
Давлат солиқ қўмитаси 227−1-модда кучга кирганидан буён 1500 дан ортиқ тадбиркорга нисбатан 694 млрд сўм жарима қўлланганини маълум қилди. Шундан 39 млрд сўми ундирилган. Эндиликда ушбу жарималарнинг 98 фоизи ҳисобдан чиқарилади.
ANORBANK томонидан ўтказилган ўйиннинг биринчи босқичи якунланиши муносабати билан банк ва eMaktab вакиллари ғолиб бўлган мактаб ўқувчиларига совринларни топширди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг