Яккабоғ туманида ҳоким ёрдамчиси 20 та наъматак бутаси ва 5 та олча дарахтини ноқонуний кесиши оқибатида табиатга 9 млн 350 минг сўм зарар етди. У жами 12,7 млн сўм товон тўлайдиган бўлди.
Шаҳрисабз шаҳрида 17 ёшли қизни турмуш қуришга ундаб, тазйиқ ва руҳий босим ўтказган йигит 10 суткага қамалди. Аввалроқ қизга ҳимоя ордери берилганди.
Бош прокуратура Ўрмон хўжалиги агентлиги ҳузуридаги «Ўрмонқурилиш» ДУК ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази мансабдор шахслари ҳибсга олингани ҳақида хабар берди. Улар пора олганликда гумон қилинмоқда.
ССВ Хитойнинг Henan Costar Group компанияси билан тез тиббий ёрдам электромобиллари харид қилиш ва уларни модификациялаш заводини қуриш бўйича 150 млн долларлик шартнома имзолади. China CAMC Engineering поликлиникалар қуриши мумкин, Snibe Diagnostic эса диагностика ускуналари билан таъминлайди.
Бош вазир ўринбосари Ачилбай Раматов комплексига 3 та вазирлик ва идора, 3 та инспекция, 5 та корхона, 11 раҳбар, 41 ўринбосар, 12 минг бошқарув ходими ва 224 нафар ҳоким ўринбосари киради. «Одамларимиз энг кўп норози бўлган соҳа Раматовнинг комплекси», — деди президент.
Ўзбекистонда цемент заводлари қурилишига тақиқ қўйилиши режалаштирилмоқда, деди экология вазири Азиз Абдуҳакимов. Унга кўра, қурилган 47 та заводдан 23 таси фаолиятини тўхтатган. Ўрганишларга кўра, 25 та цемент ишлаб чиқарувчи корхонанинг 90 фоизи экологик талабларни бузаётгани маълум бўлган.
Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель Марказий Осиё-Европа Иттифоқи Инвесторлар форумида «ўтмишдаги қарамликни енгиб ўтиш ҳамда энергия ва таъминот занжирларида муқобил вариантларни топиш учун» минтақалар ўртасидаги амалий алоқаларга кўпроқ сармоя киритиш кераклигини айтди.
Коррупция рейтингидаги ўрнини яхшилаган Ўзбекистон, янги ташкил этилаётган Ипотекани қўллаб-қувватлаш жамғармаси, Осиё Кубоги чорак финалига чиққан миллий терма жамоа, 10 йилга қамалган Имрон Хон ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
2023 йилда ўндан ортиқ мукофотни қўлга киритган Chery компанияси эътиборини автомобиль эгаларнинг талабларига ва барқарор саноат тенденцияларига қаратишда давом этмоқда.
Осиё кубогининг нимчорак финал баҳсларида Ўзбекистон футболчилари Таиландни енгиб, ¼ финал босқичига йўл олди (видео, фото). Улар чорак финалда Қатар терма жамоасига қарши ўйнайди.
Ўзбекистонда фаолият юритиб келган 12 та автолизинг корхонаси мансабдор шахсларига нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жиноят ишлари қўзғатилган. Рақобат қўмитаси фуқароларни бундай фирмалар алдовига ишониб қолмасликка чақирди.
Покистон собиқ бош вазири Имрон Хон давлат сирларини ошкор қилганликда айбланиб, 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу сиёсатчига олти ой ичида чиқарилган иккинчи ҳукм саналади: ўтган ёзда суд уни коррупцияда айбдор деб топганди.
Суд сентябрь ойида Тошкентда тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган кекса йўловчини катта тезликда уриб юборган Captiva ҳайдовчисига нисбатан 2 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади. Ҳайдовчи ўтиш жойи олдида бошқа машиналар турган бўлса-да, тўхтамай ўтиб кетганди.
Тошкентда янги квартиралар нархи 1 кв. метрга 25 млн сўмга етди ва кадастри йўқ уйга ипотека берилмайди, — деди Шавкат Мирзиёев. Президент Ипотекани қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш ва аҳолининг уй-жой қурилишида улушдор сифатида иштирокини тартибга солиш бўйича топшириқ берди.
Омонулла Файзиев Ташқи ишлар вазирлигининг «Дунё» ахборот агентлигига раҳбар этиб тайинланди.
Ўзбекистон Transparency International ташкилотининг коррупцияни қабул қилиш индексида 180 мамлакат ичида 121-ўринни эгаллади. Йил давомида мамлакат беш поғонага кўтарилди. Ташкилот экспертлари коррупцияга қарши янада самарали курашиш учун «кенг қамровли ислоҳотлар» зарурлигини таъкидлади.
Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги икки қаватли турар-жой биносида газ баллони портлаши оқибатида 2 нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳатланди. Улар оғир аҳволда касалхонага ётқизилди. Элчихона ҳолат назоратга олинганини билдирди.
Боёвут туманида автомобилларга газ тўлдиришга ихтисослашган МЧЖ 41,6 млн куб метр табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бунинг ортидан давлатга 62,4 млрд сўмлик зарар етган. Муассаса мансабдорларига нисбатан жиноят иши очилди.
Тошкентда Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг собиқ президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Тадбирда ҳукумат ва Президент администрацияси вакиллари, шаҳар жамоатчилиги ҳамда собиқ президентнинг турмуш ўртоғи Татьяна Каримова қатнашди. Фото.
Абдувохид Исмоилов Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасига бошлиқ этиб тайинланди. У бунгача Сурхондарё вилояти ИИБ раҳбари бўлиб ишлаган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг