Архив

3 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
3 август 2023, 22:00

3 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Туркманистонга борадиган Шавкат Мирзиёев, Тошкентда жамоат транспортида йўлкира ошиши, автобус билан тўқнашиб кетган Malibu, Чотқол қўриқхонасидан янги кадрлар, яна лавозими ўзгарган вазирлар, 5,5 йил ичида кўпхотинлилик учун судланган 38 киши ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Хитой болаларнинг смартфонларда интернетдан фойдаланиш вақтини чекламоқчи
3 август 2023, 20:15

Хитой болаларнинг смартфонларда интернетдан фойдаланиш вақтини чекламоқчи

Хитой ҳукумати «вояга етмаганлар учун хавфсиз ва соғлом интернет муҳитини яратиш» мақсадида 18 ёшгача бўлган болаларнинг мобил қурилмаларда интернетдан фойдаланиш вақтини чеклашни режалаштирмоқда.

Тошкент аэропортида янги такси хизматлари фаолияти йўлга қўйилади
3 август 2023, 20:06

Тошкент аэропортида янги такси хизматлари фаолияти йўлга қўйилади

Uzbekistan Airports Тошкент аэропорти учун яна учта такси операторини жалб қилмоқчи — халқаро терминалнинг умумий зали ва CIP-зал ҳамда маҳаллий терминал учун. Ҳозирда халқаро терминалнинг учиб келиш залига биргина аэропорт такси оператори хизмат кўрсатмоқда.

Тошкент жамоат транспортида йўлкира нархлари ошиши кутилмоқда
3 август 2023, 19:37

Тошкент жамоат транспортида йўлкира нархлари ошиши кутилмоқда

Яқин кунларда пойтахт жамоат транспортидан фойдаланиш учун йўлкира нархлари ошиши кутилмоқда. Транспорт картасидан тўлов 1600 сўм, нақд пул ва банк картасидан тўлов эса 2000 сўмгача ошади. Шунингдек, йўловчиларга кунлик, ойлик ва йиллик мослашувчан тариф режалари таклиф этилади.

Зойир Мирзаев Тошкент вилоятининг икки тумани ҳокимларини ишдан бўшатди
3 август 2023, 18:32

Зойир Мирзаев Тошкент вилоятининг икки тумани ҳокимларини ишдан бўшатди

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Зангиота ва Бекобод туманлари ҳокимларини ўз аризасига кўра лавозимидан озод этди. Бир кун аввал президент ўша ҳудудларда саноат ишлаб чиқариши пасайганини танқид қилган эди.

Тошкент вилоятига янги прокурор тайинланди
3 август 2023, 17:31

Тошкент вилоятига янги прокурор тайинланди

Адлия катта маслаҳатчиси Сирожиддин Эшқувватов Тошкент вилояти прокурори лавозимига тайинланди. У бунга қадар Андижон вилояти прокурори бўлган.

Марказий банк раиси — аҳолини кредитлаш ҳажмининг ўсиши ва иқтисодиётдаги қарз юки ҳақида
3 август 2023, 17:22

Марказий банк раиси — аҳолини кредитлаш ҳажмининг ўсиши ва иқтисодиётдаги қарз юки ҳақида

Аҳолига кредит бериш ҳажми уларнинг даромадларидан тезроқ ўсиб бормоқда, бу эса иқтисодиётдаги қарз юки ортаётганидан далолат беради, деди Марказий банк раиси. Унинг айтишича, чакана кредитлашда «қизиб кетиш»нинг олдини олиш учун тартибга солувчи чора-тадбирларни кўриш бошланган.

Ой материали — «Қишлоқдаги абитуриент дўстимга» фотоҳикояси қандай тайёрланган?
3 август 2023, 17:21

Ой материали — «Қишлоқдаги абитуриент дўстимга» фотоҳикояси қандай тайёрланган?

«Газета.uz» ўзбек таҳририяти эълон қилинаётган мақолалар орасидан ҳар ой энг яхшисини танлаб, унинг муаллифлари билан алоҳида видеосуҳбат уюштиришга қарор қилди. Июль якунига кўра, журналист Холида Мусулмоннинг «Қишлоқдаги абитуриент дўстимга» фотоҳикояси ой материали деб топилди.

Тошкентда Malibu автобус билан тўқнашиб кетди
3 август 2023, 16:49

Тошкентда Malibu автобус билан тўқнашиб кетди

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек шоҳкўчасида Malibu енгил автомобили қайрилиб олмоқчи бўлган Yutong автобуси билан тўқнашиб кетди.

Июлда Ўзбекистонда ҳарорат +40 даражадан юқори кунлар сони кўп бўлди
3 август 2023, 15:21

Июлда Ўзбекистонда ҳарорат +40 даражадан юқори кунлар сони кўп бўлди

Июль ойида Ўзбекистонда ҳарорат кўп йиллик ўртача қийматларга нисбатан +40 даража ва ундан юқори кунлар кўп бўлди: Тошкентда 8 кун (меъёр 2 кун), Термизда 24 кун (меъёр 16 кун), Нукусда 8 кун (меъёр 4 кун). Энг иссиқ июль ойи рейтингида эса 2019 ва 2021 йилларнинг июль ойларидан сўнг учинчи бўлди.

2030 йилга келиб автобусларнинг барчаси электробус бўладими?
3 август 2023, 15:03

2030 йилга келиб автобусларнинг барчаси электробус бўладими?

«Ўзбекистон — 2030» стратегияси лойиҳасида мамлакат жамоат транспортини «электробус ва электромобиллар» билан янгилаш таклиф этилган. Шунингдек, жамоат транспортини экологик тоза ёқилғига ўтказиш назарда тутилган. Ҳужжатда электрда ҳаракатланувчи транспортларнинг бошқа турлари келтирилмаган.

Сайрга чиққан Сибир тоғ эчкиси, ёввойи чўчқа ва бўрилар — Чотқол қўриқхонасидан янги кадрлар
3 август 2023, 14:38

Сайрга чиққан Сибир тоғ эчкиси, ёввойи чўчқа ва бўрилар — Чотқол қўриқхонасидан янги кадрлар

Тошкент вилояти Экобошқармаси Майдонтол ҳудудида Сибир тоғ эчкиси, ёввойи чўчқа ва бўриларнинг фотоқопқонга муҳрланган тасвирларини эълон қилди. Видео.

Олий судда кўриладиган ишга даъвогар сифатида борган эркак юрак хуружидан вафот этди
3 август 2023, 14:26

Олий судда кўриладиган ишга даъвогар сифатида борган эркак юрак хуружидан вафот этди

Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида шикояти кўрилиши учун даъвогар сифатида борган 66 ёшли эркак кутиш хонасида юрак хуружидан вафот этди. Олий суд мажлис ўз вақтида бошланганини маълум қилди.

Шавкат Мирзиёев 4 августда Туркманистонга боради
3 август 2023, 13:57

Шавкат Мирзиёев 4 августда Туркманистонга боради

Ўзбекистон президенти 4 август куни амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрида бўлади. У ерда олий даражада учрашувлар ўтказиш ҳамда Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон президентларининг уч томонлама саммитида иштирок этиш режалаштирилган.

Жамшид Қўчқоров Иқтисодиёт ва молия вазирлигини бошқаради
3 август 2023, 12:32

Жамшид Қўчқоров Иқтисодиёт ва молия вазирлигини бошқаради

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров иқтисодиёт ва молия вазири этиб тасдиқланди.

Шерзод Кудбиев яна Солиқ қўмитасига раис этиб тайинланди
3 август 2023, 12:32

Шерзод Кудбиев яна Солиқ қўмитасига раис этиб тайинланди

Иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Кудбиев маъмурий ислоҳотдан 7 ой ўтиб яна Солиқ қўмитаси раиси лавозимига қайтди. Бир кун аввал президент давлат бюджети даромадлари етарли эмаслигини айтиб, солиқ идоралари ходимлари ишини танқид қилганди.

Фарғонада такси ҳайдовчиси ва фуқаронинг жанжалига томошабин бўлиб турган ИИБ ходимлари ишдан бўшатилди
3 август 2023, 12:21

Фарғонада такси ҳайдовчиси ва фуқаронинг жанжалига томошабин бўлиб турган ИИБ ходимлари ишдан бўшатилди

Фарғонада ҳайдовчиси ва фуқаро жанжали вақтида безорига нисбатан чора кўрмаган ИИБ ходимлари ишдан олинди. Патруль-пост хизмати батальони командирига нисбатан ҳайфсан интизомий жазоси қўлланилди.

Ўзбекистонлик оғир атлетикачилар ОЧда яна 13 та медални қўлга киритди
3 август 2023, 11:40

Ўзбекистонлик оғир атлетикачилар ОЧда яна 13 та медални қўлга киритди

Нью-Деҳли шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси яна 13 та медални қўлга киритди.

Дональд Трамп Капитолийга қилинган ҳужум иши бўйича айбланмоқда. Асосий маълумотлар
3 август 2023, 11:11

Дональд Трамп Капитолийга қилинган ҳужум иши бўйича айбланмоқда. Асосий маълумотлар

Дональд Трамп АҚШ Конгресси биносига ҳужум қилиш билан боғлиқ иш бўйича айбланмоқда. Айбловга кўра, АҚШнинг собиқ президенти «ҳокимиятда қолишга қатъий қарор қилган» ва 2020 йилги президентлик сайлови натижаларини алдов йўли билан бекор қилишга уринган.

Наманганда солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари пора билан ушлангани айтилмоқда
3 август 2023, 10:54

Наманганда солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари пора билан ушлангани айтилмоқда

Наманган шаҳри солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари тадбиркорнинг ёпиб қўйилган ҳисобрақамини очиб бериш эвазига 2000 доллар пора талаб қилгани, пулни олишда юрист (собиқ ДСИ ходими) ёрдамлашгани айтилмоқда. Ҳозирда 2 шахсга нисбатан жиноят иши очилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг