Архив

Блогер Asad Algo ўлими юзасидан жиноят иши очилди
20 июль 2023, 15:53

Блогер Asad Algo ўлими юзасидан жиноят иши очилди

Блогер Asad Algo (Асадбек Арзикулов) ўлими юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Маълум бўлишича, ўлимидан 3 кун олдин у таниши билан жанжаллашиб қолган, оқибатда блогер оғир жароҳат олган, аммо тиббий муассасага мурожаат қилмаган.

Ўзбекистонда йўл объектларида 400 га яқин қоидабузарлик аниқланди
20 июль 2023, 15:46

Ўзбекистонда йўл объектларида 400 га яқин қоидабузарлик аниқланди

Беш ой давомида «Ўзйўлинспекция» Ўзбекистондаги йўл объектларида 400 га яқин қоидабузарликни аниқлади. 20 та ҳолатда мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар тузилиб, 52 та ҳолатда сифатсиз иш учун тўловни бекор қилиш тўғрисида талабномалар киритилган.

Жиззахда фуқаро 113,5 кг балиқни ноқонуний овлаб, табиатга 178,5 млн сўм зарар етказди
20 июль 2023, 14:58

Жиззахда фуқаро 113,5 кг балиқни ноқонуний овлаб, табиатга 178,5 млн сўм зарар етказди

Айдар-Арнасой кўллар тизимида фуқаро 113,5 кг балиқни ноқонуний овлади. Табиатга 178,5 млн сўм зарар етган. Ҳужжатлар прокуратура органларига тақдим этиш учун тайёрланмоқда.

Ўзбекистон Грузия портларида терминаллар қуриш ва ижарага олишни кўриб чиқмоқда
20 июль 2023, 14:45

Ўзбекистон Грузия портларида терминаллар қуриш ва ижарага олишни кўриб чиқмоқда

Ўзбекистон Грузия портларида денгиз терминаллари ва омборларни қуриш, шунингдек, портларни узоқ муддатли ижарага олишни режалаштирмоқда. Бу бўйича бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегациясининг Грузияга ташрифи доирасида меморандум имзоланди.

Ўзбекистонда келаси ҳафта ҳарорат +44 даражагача кўтарилади
20 июль 2023, 14:27

Ўзбекистонда келаси ҳафта ҳарорат +44 даражагача кўтарилади

24−27 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига иссиқ ҳаво кириб келади. Ҳудудларда ҳарорат +41…+44 даражагача исийди. Баъзи жойларда шамол кучайиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Тошкент вилоятида болаларни пойабзал билан урган боғча тарбиячиси ишдан олинди
20 июль 2023, 14:17

Тошкент вилоятида болаларни пойабзал билан урган боғча тарбиячиси ишдан олинди

Тармоқларда Янгийўл туманидаги боғчада тарбиячи болаларни уришиб, оёқ кийими билан ураётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат бўйича тергов ва суд тиббий экспертизаси ўтказилмоқда, ходим эса ишдан олинди.

Зарафшон экология инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчи ҳибсга олинди
20 июль 2023, 14:14

Зарафшон экология инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчи ҳибсга олинди

Зарафшон табиий ресурслар инспекцияси бошлиғи икки кишини ишга жойлаштириш эвазига 2500 АҚШ доллари олаётган вақтида қўлга олинди.

Alta Plast жонли эфирда дераза профилларининг краш-тестини ўтказади
20 июль 2023, 13:00

Alta Plast жонли эфирда дераза профилларининг краш-тестини ўтказади

Дераза профиллари ишлаб чиқарувчи Alta Plast компанияси YouTube орқали жонли эфирда дераза профилларининг 24 соатлик краш-тестини ўтказади.

АҚШда 15 ёшли ўзбекистонлик йигит отишмада вафот этди
20 июль 2023, 12:47

АҚШда 15 ёшли ўзбекистонлик йигит отишмада вафот этди

Нью-Йорк шаҳрида содир бўлган отишмада оғир яраланган 15 ёшли ўзбекистонлик йигит шифохонада вафот этди. 17 ёшли гумонланувчи қидирувга берилган.

Тошкентда автобус уриб юборган пиёда вафот этди
20 июль 2023, 12:38

Тошкентда автобус уриб юборган пиёда вафот этди

Яккасарой туманида 77-сонли автобус ҳайдовчиси йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди. Фуқаро олган тан жароҳатлари сабабли шифохонада вафот этди.

Ҳарорат «ёндиряпти». Ундан қандай сақланиш бўйича ЖССТ тавсиялари
20 июль 2023, 12:17

Ҳарорат «ёндиряпти». Ундан қандай сақланиш бўйича ЖССТ тавсиялари

2022 йили Европада 60 минг киши аномал иссиқдан вафот этди. Кўрсаткич глобал исиш пайтида яна ортиши мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти одамлардан бу пайтда ўзи билан яхна сув олиб юриш, енгил ва кенг либослар кийиш ҳамда машиналарда бола, ҳайвонларни қолдирмасликни сўради. Батафсил тавсиялар.

Николаев вилоятига уюштирилган ракета зарбаси оқибатида 19 киши жароҳатланди
20 июль 2023, 12:16

Николаев вилоятига уюштирилган ракета зарбаси оқибатида 19 киши жароҳатланди

Россия томонидан Украинанинг Николаев вилояти ўққа тутилди. Дастлабки маълумотларга кўра, 19 киши жароҳат олган, қурбонлар ҳам борлиги айтилмоқда. Ракета зарбаси 3 қаватли бинонинг бир неча қаватини вайрон қилган ва 450 квадрат метр майдонда ёнғин келиб чиққан.

Тошкентда 3 та автомобиль тўқнашди, бир киши жароҳатланди
20 июль 2023, 11:59

Тошкентда 3 та автомобиль тўқнашди, бир киши жароҳатланди

Тошкент шаҳри Ширин кўчасида учта енгил автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди, улардан бирининг ҳайдовчиси касалхонага ётқизилди.

20 ёшли инстаблогер Asad Algo вафот этди
20 июль 2023, 10:13

20 ёшли инстаблогер Asad Algo вафот этди

Instagram`да миллиондан ортиқ обуначига эга бўлган блогер Asad Algo жарроҳлик амалиётидан сўнг 20 ёшида вафот этди. Унинг кўча безорилари ҳужумига учрагани айтилмоқда. Ҳолат бўйича терговга қадар текширув ўтказилмоқда, дея хабар берди Бош прокуратура.

Банкларда доллар курси 11 655−11 660 сўм этиб белгиланди
20 июль 2023, 10:01

Банкларда доллар курси 11 655−11 660 сўм этиб белгиланди

Тижорат банклари 20 июль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 540−11 600 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 655−11 660 сўм.

Мирзиёев Кўрфаз давлатлари билан визасиз режим ва эркин савдо ҳудудини жорий этишга чақирди
20 июль 2023, 08:42

Мирзиёев Кўрфаз давлатлари билан визасиз режим ва эркин савдо ҳудудини жорий этишга чақирди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатларининг биринчи саммитида Дўстлик, минтақалараро боғлиқлик ва ҳамкорлик битимини ишлаб чиқиш, эркин савдо ҳудуди ва визасиз сайёҳлик маконини яратиш таклифини илгари сурди. Иккинчи саммит Самарқандда ўтказилади.

Ўзбекистон президенти Макка шаҳрида бўлиб, умра амалларини бажарди (фото)
20 июль 2023, 08:09

Ўзбекистон президенти Макка шаҳрида бўлиб, умра амалларини бажарди (фото)

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига ташрифининг иккинчи кунида Маккага бориб, умра амалларини бажарди. У ўтган йилнинг августида ҳам умра амалини адо этганди.

Тошкентда автобус ҳайдовчиси ва унинг акаси автопарк ходими билан муштлашди
19 июль 2023, 22:43 1

Тошкентда автобус ҳайдовчиси ва унинг акаси автопарк ходими билан муштлашди

Дам олиш куни Тошкентдаги 4-сонли автопаркка шортик ва шиппакда келган автобус ҳайдовчиси ва корхона муҳандиси ўртасида жанжал келиб чиқди. Можарога кейинроқ ҳайдовчининг яқинлари ва бошқалар ҳам қўшилган. Ҳайдовчи, унинг fкаси ва корхона муҳандиси жароҳатланган.

Владимир Путин Гаага суди ордери билан ҳибсга олиниш хавфи бўлгани боис ЖАРдаги БРИКС саммитига бормайди
19 июль 2023, 22:05

Владимир Путин Гаага суди ордери билан ҳибсга олиниш хавфи бўлгани боис ЖАРдаги БРИКС саммитига бормайди

Россия президенти Владимир Путин ЖАРда бўлиб ўтадиган БРИКС саммитига бормайди. У ерда Путинни мамлакат расмийлари Халқаро жиноят суди ордери билан ҳибсга олиши мумкин эди. РФ раҳбари украиналик болаларни ноқонуний депортация қилишда гумонланмоқда.

19 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
19 июль 2023, 22:00

19 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Солиқлардан қутулган ЎФА, Бухорода жадидчиликка бағишланган илк музей, мактаблар учун юқори интернет тезлигига эга тарифлар, йилига фақат 1 марта қабул бўладиган Хусусий ОТМлар, Ўзбекистоннинг жаҳон паспортлари рейтингидаги ўрни ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг