YouTube’нинг ўзбек сегменти учун 2023 йил баракали келди — видеоконтент яратувчилар сони ҳам, сифати ҳам сезиларли ошди. Контент кўпайгач, томошабинда танлов машаққати ҳам пайдо бўлади. «Газета.uz» ўзбек таҳририяти шу машаққатни юмшатиш учун YouTube-контент бўйича ўз тавсиялари билан бўлишади.
Бир ярим ой давомида Ўзбекистон бўйлаб қарийб 9 млрд сўмлик пиротехника воситалари олиб қўйилди, деб хабар қилди ИИВ.
Аномал совуқ ва энергоинқироз, муддатидан аввалги Ўзбекистон президенти сайлови, жаҳон етакчиларининг ташрифлари, дорилар билан боғлиқ болалар фожиалари, Сергелидаги портлаш. «Газета.uz» Ўзбекистонда якунига етаётган йилнинг асосий воқеалари ҳақида сўзловчи фотосуратларни жамлади.
«Кўп гўшт еяпмиз», «кунига 5600 сўм топган одам қашшоқ эмас», «2,5 млн сўм беш кишилик оилани боқишга бемалол етади» — бундай шедеврлар тарихда қолди. Ҳозир амалдорлар ўта эҳтиёткор. Шунга қарамай, 2023 йил ҳам бир қатор иқтибослар билан тарихда қолади. «Газета.uz» улар асосида тест тайёрлади.
Россиянинг Белгород шаҳри маркази Украина томонидан ўққа тутилди, 20 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ киши жароҳатланди. Украина ОАВ буни бир кун аввал Россиянинг Украина шаҳарларига берган йирик ракета зарбасига жавоб дея изоҳлади. БМТ ҳар икки томонга қилинган ҳужумларни қоралади.
Самарқандда ўтган блиц бўйича ЖЧда норвегиялик шахматчи Магнус Карлсен ўз титулини ҳимоя қилиб, еттинчи бор чемпион бўлди. Аёллар ўртасидаги турнирда россиялик Валентина Гунина ғолиб чиқди. Ўзбекистонлик спортчилардан Шамсиддин Воҳидов ва Умида Омонова энг яхши натижани кўрсатди.
Ўзбекистон 2023 йилда ижтимоий ва дунёвий давлат мақомини олди, болалар ва аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича илғор қонунни қабул қилди, светофорлар ўрнатиш ва жамоат транспортини ривожлантиришга киришиб, шаҳарларни инсонийлаштиришни бошлади. Йилнинг бошқа воқеалари — «Газета.uz» шарҳида.
Миллий табиий мерос объектлари рўйхати тасдиқланди. Ундан дарахтзор, арчазор, тўқайзор ва табиий масканлардан иборат 16 та объект, 50 та булоқ, 14 та кўл, 3 та дарё, 10 та шаршара, 4 та сой, 10 та ғор, 5 та дара, 10 та тоғ, қоя ва тошлар, 6 та чўл, қумлик ва барханлар ўрин олди.
Қозоғистон ҳукумати «Толибон»ни тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқаришга қарор қилди.
Наманган вилояти Чортоқ туманига Илҳомжон Саттаров ҳоким этиб тайинланди. Туманнинг аввалги ҳокими Анваржон Отаходжаев Наманган шаҳрига ҳоким этиб тайинланганди.
Ўзбекистонда Янги йил байрами ва дам олиш кунлари валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари хизматларини тақдим этувчи банклар рўйхати эълон қилинди.
Ўзбекистон халқаро аэропортларида йўловчи ташиш ҳажми рекорд даражага — 10 миллионни ташкил этди. Юбилей йўловчи Нукусдан Тошкентга келган Гулшад Нажиматдинова бўлди.
Самарқанд вилояти Оқдарё туманининг собиқ ҳокими ва яна 2 шахс 11,1 гектар ерни расмийлаштириб бериш учун фуқародан 6 млн АҚШ доллари талаб қилган. Улар пулнинг 200 минг долларини олаётган вақтда ушланди. Шунингдек, Тошкент, Андижон ва Навоий вилоятларида ер сотиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди.
Товуқ ва ананасли салат, мол гўштидан Веллингтон, «Байрам» салат-торти, газ печида пиширилган курка гўшти, «Арча» слойкалари, занжабилли пряник ва бошқалар — Zira.uz Янги йил дастурхонини безатиш учун тавсиялар беради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда 30 декабрдан 2 январгача бўлган дам олиш кунларида тиббиёт муассасалари 24 соат ишлашини маълум қилди.
«Док-1 Макс» иши бўйича 22 ноябрдаги судда Фарагентликнинг судланаётган собиқ раҳбари Сардор Кариевнинг адвокатлари яна айрим шахсларга нисбатан айблов эълон қилинишини илтимос қилганди. Иш бўйича 2023 йилдаги сўнгги — 1 декабрда бўлган судда бу илтимослар қаноатлантирилди. «Газета.uz» репортажи.
Соат 01:00 гача ишлайдиган Тошкент жамоат транспорти, йилда бир марта поездда бепул юрадиган кексалар, байрамни қорсиз кутиб оладиган ўзбекистонликлар, пойтахт ҳавосини бузаётган Аи-80 бензини ва бошқалар — «Газета.uz»нинг 2023 йил учун сўнгги кунлик дайжестида.
Тошкент шаҳри кенгаши 2024 йилги бюджетни тасдиқлади. Бу йил ҳам жамоатчилик муҳокамаси ва жонли эфир бўлмади. ЯҲМ ўсиши тезлашиши кутилмоқда. Аҳолидан олинадиган даромад солиғи, давлат ташкилотлари фойдасидан олинадиган даромадлар кескин ошиши ҳисобига бюджет 8 трлн сўмни ташкил этади.
Бир йилдан буён ташқи ишлар вазири ўринбосари бўлиб келган Баҳромжон Аълоев энди вазирнинг биринчи ўринбосари сифатида ишлайди. Музаффарбек Мадраҳимов ва Раҳматулла Нуримбетов вазирга ўринбосарлик қилади.
Пойтахтда автобуслар ҳам 31 декабрь куни метрополитен каби (фарқи — ўша куни метродан фойдаланиш бепул) соат 01:00 гача ишлайди. «Тошшаҳартрансхизмат» байрам тадбирлари ўтказиладиган 18 та манзилга олиб борувчи автобус йўналишларини эълон қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг