Архив

«Биокимё» ва «Андижон биокимё заводи» АЖлардаги давлат улушини хусусийлаштириш бошланди
14 июль 2023, 13:16

«Биокимё» ва «Андижон биокимё заводи» АЖлардаги давлат улушини хусусийлаштириш бошланди

Давактив «Биокимё» АЖ устав капиталидаги 51 фоиз ва «Андижон биокимё заводи» АЖдаги 76 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш жараёни бошланганини эълон қилди. Корхоналарнинг устав фонди 9,6 млрд ва 24 млрд сўм, иккала заводнинг ҳам ишлаб чиқариш қуввати йилига 1,83 млн декалитрни ташкил этади.

Ким «Сайлов ўтди — сафарбарлик тугади», деб ўйласа, хато қилади — Шавкат Мирзиёев
14 июль 2023, 13:03

Ким «Сайлов ўтди — сафарбарлик тугади», деб ўйласа, хато қилади — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев инаугурация маросимидаги нутқида Ўзбекистонда ҳақиқий сафарбарлик энди бошланишини таъкидлади. «Кимки „Сайлов ўтди — сафарбарлик тугади“, деб ўйласа, хато қилади», — деди 3-муддатга сайланган президент.

«Конструктив мухолифат фаолиятини кафолатлаймиз» — Шавкат Мирзиёев
14 июль 2023, 12:49

«Конструктив мухолифат фаолиятини кафолатлаймиз» — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев инаугурация маросимида сўзлаган нутқида Ўзбекистонда конструктив мухолифат фаолияти, фуқароларнинг ахборот олиш, ундан фойдаланиш ва тарқатиш ҳуқуқлари кафолатланишини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев президент сифатида қасамёд қилди
14 июль 2023, 12:15

Шавкат Мирзиёев президент сифатида қасамёд қилди

Шавкат Мирзиёев 14 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида Ўзбекистон президенти сифатида қасамёд қилди.

Зуфар Нарзуллаев «Ўзбекистон темир йўллари» раиси в.б. бўлди
14 июль 2023, 11:40

Зуфар Нарзуллаев «Ўзбекистон темир йўллари» раиси в.б. бўлди

Зуфар Нарзуллаев «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Президент собиқ раҳбар Ҳуснутдин Хосиловни фаолиятида сусткашликка йўл қўйгани учун ишдан олганди.

Дам олиш кунлари ҳарорат пасаяди
14 июль 2023, 11:18

Дам олиш кунлари ҳарорат пасаяди

Жума куни Ўзбекистон бўйлаб Кавказдан кириб келаётган ҳаво ҳаракатини давом эттиради ва барча жойларда иссиқ заифлаша бошлайди. Дам олиш кунлари ҳарорат +33…+38 даража, фақат айрим жойларда 39…+40 даражагача иссиқ бўлади.

Вазирлар Маҳкамаси иш ҳақини натура шаклида тўлаш тартибини белгилади
14 июль 2023, 11:07

Вазирлар Маҳкамаси иш ҳақини натура шаклида тўлаш тартибини белгилади

Ҳукумат иш ҳақини натура шаклида тўлаш тартиби бўйича қарор қабул қилди. Унга кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан ўзи ёки оиласи истеъмоли учун озиқ-овқат маҳсулотлари бериш, уй хизматчилари билан эса озиқ-овқат ва вақтинча яшаш учун уй-жой билан таъминлаш шаклида ҳисоб-китоб қилиш мумкин бўлади.

Тошкентдаги Бўзсув каналига 18 та корхона томонидан кимёвий моддалар оқизиб келингани аниқланди
14 июль 2023, 10:58

Тошкентдаги Бўзсув каналига 18 та корхона томонидан кимёвий моддалар оқизиб келингани аниқланди

Бош прокуратура ўрганиши давомида Тошкент шаҳрида жойлашган 18 та тадбиркорлик субъектлари томонидан Бўзсув каналига юқори концентрацияда ифлосланган кимёвий моддалар оқизилгани аниқланди ва корхоналар огоҳлантирилди.

ОТБ Ўзбекистондаги ваколатхонасига янги директор тайинлади
14 июль 2023, 10:57

ОТБ Ўзбекистондаги ваколатхонасига янги директор тайинлади

Канокпан Лао-Арая Осиё тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори бўлди. Бунгача у банкнинг Қирғизистондаги ваколатхонасини бошқарган.

Енгил атлетика бўйича Осиё чемпионати: ўзбекистонликлар яна 2 та медаль олди
14 июль 2023, 10:45

Енгил атлетика бўйича Осиё чемпионати: ўзбекистонликлар яна 2 та медаль олди

Таиландда ўтаётган енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида 22 ёшли Фарида Солиева югуриш баҳсларида 2-ўринни, баландликка сакраш секторида Светлана Радзивил 3-ўринни олди. Аввалроқ босқон улоқтириш баҳсида Суҳроб Ходжаев кумуш медалга эга чиққанди.

Банкларда доллар курси бироз пасайди
14 июль 2023, 09:54

Банкларда доллар курси бироз пасайди

Тижорат банклари 14 июль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 525−11 590 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 630−11 640 сўм.

Европарламент Қирғизистон ҳукуматини ОАВга босимни тўхтатишга чақирди
14 июль 2023, 09:35

Европарламент Қирғизистон ҳукуматини ОАВга босимни тўхтатишга чақирди

Европарламент депутатлари кўпчилик овоз билан Қирғизистонда сўз эркинлигига босим тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди. Ҳужжатда мамлакат расмийлари бир қатор мунозарали қонун лойиҳаларини қайтариб олишга ва қатор журналистларга нисбатан айбловларни олиб ташлашга чақирилган.

Жамшид Турсунов Автомобиль йўллари қўмитасига раҳбар бўлди
14 июль 2023, 00:31

Жамшид Турсунов Автомобиль йўллари қўмитасига раҳбар бўлди

Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари ва Автойўл раҳбари ўринбосари лавозимларида ишлаган Жамшид Турсунов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси бўлди. У аввалроқ ишдан бўшатилган, соҳага 20 йилдан ортиқ раҳбарлик қилган Абдураҳмон Абдувалиевнинг ўрнини эгаллади.

13 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
13 июль 2023, 22:00

13 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Ғазалкентда қотилликда гумонланган шахслар ушлангани, Шавкат Мирзиёевнинг инаугурацияси, Ўзбекистон автомобиль бозоридаги пасайиш, Наманганда нашида сабаб ака-сингилга суд ҳукми ўқилгани, Асакадаги заводни тўлиқ қайта ишга туширадиган UzAuto Motors ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Ўзбекистон стандартларга тўлиқ риоя этаётгани йўқ, аммо саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда — АҚШнинг одам савдоси бўйича ҳисоботи
13 июль 2023, 21:33

Ўзбекистон стандартларга тўлиқ риоя этаётгани йўқ, аммо саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда — АҚШнинг одам савдоси бўйича ҳисоботи

Ўзбекистон «одам савдосига барҳам бериш бўйича минимал стандартларга тўлиқ риоя этаётгани йўқ, аммо бунинг учун жиддий саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда», дейилади АҚШ Давлат департаментининг дунёдаги одам савдоси бўйича янги ҳисоботида.

Қашқадарёлик фуқаро уйида Қизил китобга киритилган эчкиэмар ва тошбақаларни сақлаётгани аниқланди
13 июль 2023, 19:37

Қашқадарёлик фуқаро уйида Қизил китобга киритилган эчкиэмар ва тошбақаларни сақлаётгани аниқланди

Қашқадарё вилояти Нишон туманида фуқаро уйида тўққизта бўз эчкиэмар ва бешта Ўрта Осиё чўл тошбақасини қонунга хилоф равишда сақлаётгани, улардан бири нобуд бўлгани аниқланди. Шунингдек, у икки илонни ўлдириб, ҳовлисига осиб қўйган. Табиатга етказилган зарар салкам 51,5 млн сўмни ташкил этмоқда.

Ипакчилик қўмитаси раҳбари Kun.uz ва журналист Шокир Шариповни судга берди
13 июль 2023, 18:57

Ипакчилик қўмитаси раҳбари Kun.uz ва журналист Шокир Шариповни судга берди

Ипакчилик қўмитаси раиси Баҳром Шарипов Kun.uz ва журналист Шокир Шариповни судга берди. Сайтда унинг ипакчилик соҳасидаги компаниялар билан алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳақида мақола чоп этилган. Давлат хизматчиси раддия эълон қилиш, узр сўраш ва 1 млрд сўм товон пули тўлашни талаб қилмоқда.

Пойтахтдаги уч туманнинг айрим ҳудудларида 14 июль куни «свет» ўчирилади
13 июль 2023, 17:50

Пойтахтдаги уч туманнинг айрим ҳудудларида 14 июль куни «свет» ўчирилади

Тошкент шаҳридаги Олмазор, Яшнобод ва Чилонзор туманларининг айрим ҳудудларида 14 июль куни соат 09:00 дан 17:00 гача электр таъминоти вақтинча ўчирилади.

Енгил атлетикачи Суҳроб Ходжаев Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритди
13 июль 2023, 16:13

Енгил атлетикачи Суҳроб Ходжаев Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритди

Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакили Суҳроб Ходжаев Таиландда ўтказилган Осиё чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлди.

Маҳалла раисларини сўккан Бандихон прокурорига нисбатан интизомий чора қўлланилди
13 июль 2023, 16:02 1

Маҳалла раисларини сўккан Бандихон прокурорига нисбатан интизомий чора қўлланилди

Бандихон прокурорига маҳалла раисларини ҳақоратлагани учун интизомий чора қўлланилди. Лекин прокурор Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаcи билан ҳам жавобгарликка тортилиши керак эди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг